Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
UZSTAT | Rasmiy kanal avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
UZSTAT | Rasmiy kanal avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
📊 3 ойда 3,6 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 3,6 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 млн тоннага ошган.


📊 Цемент ишлаб чиқариш ҳажми йиллар кесимида (январь-март):

2023 йил – 2 025,5 минг тонна;

2024 йил – 2 258 минг тонна;

2025 йил – 3 646,8 минг тоннани ташкил этган.


———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
Ўзбекистон ODIN рейтингида дунёда 12-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар бўйича халқаро Open Data Inventory (ODIN) рейтингида 2024 йил натижаларига кўра, 198 та мамлакат орасида 83 балл билан 12-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.

Маълумот учун, Open Data Inventory (ODIN) – очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, расмий статистика камчиликларини аниқлаш, миллий статистика органлари билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва очиқликни баҳолайди.

✅ Мазкур рейтингда Ўзбекистон 2023 йил якунига нисбатан (195 та мамлакат орасида 70 балл билан дунёда 30-ўринни эгаллаган) 18 та поғонага кўтарилган. Бу натижага қуйидагилар орқали эришилган:

Статистик маълумотлар қамровини таъминлаш борасида:

– Мамлакатимизни ижтимоий ва иқтисодий ўсишини тўлиқ баҳолаш имконини берувчи муайян турдаги статистик маълумотларнинг ҳудудлар, тармоқлар ва йиллар кесимида эълон қилиниши;

– Статистик маълумотларнинг охирги 5 ва 10 йил учун динамик қаторларда эълон қилиш;

– Статистик маълумотларни биринчи ва иккинчи яъни Ўзбекистон мисолида вилоят ва туман даражасида эълон қилиш.

Статистик маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш борасида:

– Статистик маълумотларнинг метамаълумотлар билан бирга элон қилиниши;

– Статистик маълумотларни фойдаланувчилар учун қулай форматларда эълон қилиш;

– Статистик маълумотларни юклаб олиш имкониятларини кенгайтириш.

Фойдаланувчиларнинг юқоридаги талаб ва истакларини бажариш, уларга қулай имкониятлар яратиш учун Миллий статистика қўмитаси томонидан “Статистика” интеграллашган ахборот тизими (СИАТ) портали ишга туширилди.


Бугунги кунда SIAT ахборот тизимида жами 2 900 дан ортиқ расмий статистик кўрсаткичлар 3 та тилда фойдаланувчиларга қулай ва бепул шаклда юклаб олиш учун 5 хил форматда метамаълумотлар билан эълон қилиб борилмоқда.

Мазкур порталнинг ишга туширилиши ва унинг имкониятлари Open Data Watch ташкилоти экспертлари томонидан ижобий баҳоланган ҳамда Open Data Inventory рейтингида Ўзбекистоннинг ижобий натижа қайд этишига муҳим омил бўлган.


Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) рейтингида:

– 2017 йилда 180 та мамлакат орасида 18 балл билан 167-ўринни;

– 2018 йилда 178 та мамлакат орасида 19 балл билан 168-ўринни;

– 2020 йилда 187 та мамлакат орасида 63 балл билан 44-ўринни;

– 2022 йилда 192 та мамлакат орасида 66 балл билан 40-ўринни;

– 2023 йилда 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринни эгаллаган.
🇺🇳 Ўзбекистон илк бор БМТ Статистика Комиссиясига бир овоздан сайланди

Жорий йилнинг 22 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Статистика Комиссиясининг 2026-2029 йилларга аъзо давлатларини сайлаш жараёнида тарихида илк марта Ўзбекистон ушбу орган аъзоси этиб бир овоздан сайланди.

Маълумот учун, Статистика Комиссияси 1947 йилда БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши (ИИК) томонидан функционал орган сифатида ташкил этилган. У халқаро статистика соҳасининг ривожланишини белгиловчи асосий ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, универсал статистика стандартлари ва методологик принципларга оид ишларни мувофиқлаштиради.

Комиссия 24 та давлатдан иборат бўлиб, улар 4 йилда бир марта географик тақсимотни ҳисобга олиб сайланади.


Миллий статистика қўмитаси раиси 22 апрель куни БМТ Статистика департаменти директори Стефан Швайнфест билан учрашиб, Ўзбекистонда статистика тизимини такомиллаштириш, Миллий статистика қўмитасини трансформация қилиш масалалари, хусусан, услубиётларни халқаро ташкилотлар тамойиллари ва тавсиялари билан уйғунлаштириш ва ходимлар малакасини ошириш, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш каби масалаларни муҳокама қилди. Учрашувда Стефан Швайнфест Ўзбекистон БМТ Статистика комиссиясига илк бор аъзо бўлганлигини эътироф этди.

Статистика Комиссиясига тўлиқ аъзо бўлиш Ўзбекистон учун глобал статистик сиёсатни шакллантиришда иштирок этиш, миллий тажриба ва ислоҳотлар ютуқларини намойиш этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кенг имкониятларни очиб беради.


Ўзбекистоннинг ушбу орган аъзоси этиб сайланиши мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг халқаро миқёсда тан олинганлигини ва мамлакатнинг глобал жараёнлардаги ўсиб бораётган ролини кўрсатади.

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
Ахборот 24 | Количество действующих предприятий и организаций с участием иностранных инвестиций
#28apr

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
📊 3 ойда темир йўл транспортида 2,9 миллионга яқин йўловчи ташилган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида темир йўл транспортида 2,9 млн нафар йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 91,1 минг нафар йўловчига ошган.

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📊 Темир йўл транспорти хизматидан 1 кунда ўртача нечта йўловчи фойдаланади?

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида темир йўл транспортида бир кунда ўртача 31,9 минг нафар йўловчилар ташилган.

✅ Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 минг нафарга ошган.

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📊 Қайд этилган ҳудуди бўйича туғилишлар сони

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида, республика бўйича 198  089 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Туғилишларнинг шаҳар ва қишлоқ жойлар бўйича тақсимланиши қуйидагича:

шаҳар жойларда – 96 962 нафар

қишлоқ жойларда – 101 127 нафарни ташкил этган.

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📊 Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТ Статистика комиссиясига сайланди

🤩 “Янги Ўзбекистон” газетасининг 2025 йил 29 апрелдаги 86 сонида Миллий статистика қўмитасининг БМТ Статистика комиссиясига аъзо бўлганлиги борасида хабар чоп этилди.

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📊 Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 24,3 % га ошган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 16,8 трлн сўмга етган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 24,3 % га ошган.

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
🧑‍🎓 10 йилда хорижлик талабалар сони қарийб 18 баробарга ошган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.

📊 Йиллар кесимида республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи хорижлик талабалар сони:

2015/2016 ўқув йили – 0,7 минг нафар

2016/2017 ўқув йили – 0,6 минг нафар

2017/2018 ўқув йили – 1,3 минг нафар

2018/2019 ўқув йили – 2,7 минг нафар

2019/2020 ўқув йили – 3,6 минг нафар

2020/2021 ўқув йили – 4,2 минг нафар

2021/2022 ўқув йили – 5,1 минг нафар

2022/2023 ўқув йили – 5,0 минг нафар

2023/2024 ўқув йили – 10,8 минг нафар

2024/2025 ўқув йили – 12,5 минг нафар

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
🫂 Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетида “Статистика” интеграллашган ахборот (SIAT) тизими бўйича тақдимот қилинди

Жорий йилнинг 24 апрель куни Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университетида Миллий статистика қўмитаси, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети ҳузуридаги Амалий тадқиқотлар маркази ҳамкорлигида “Ўзбекистонда маълумотларга асосланган тадқиқотлар ва далилларга асосланган сиёсат” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги катта иқтисодчиси Икуко Уочи, Халқаро озиқ-овқат сиёсати тадқиқот институтидан Комилжон Акрамов, Амалий тадқиқиотлар марказидан Беҳзод Эгамбердиев, халқаро Вестминстер университети проректори Бахром Миркасимов ва профессор ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ҳамда Миллий статистика қўмитасидан раис ўринбосари Зияев Зохиджон Муратович бошчилигида мутахассислар ва манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбатида Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари кириш сўзида статистик маълумотларнинг очиқлиги ва сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган истиқболли ўзгаришлар борасида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва статистик регистрларни юритиш бошқармаси бошлиғи Шоҳруҳ Одилов “Статистика” интеграллашган ахборот тизимидан фойдаланиш ва унинг имкониятлари” мавзусида тақдимот қилди.

Тақдимотда SIAT ахборот тизимида жами 2 900 дан ортиқ расмий статистик кўрсаткичлар, 10 йиллик динамик қаторларда, шунингдек, 30 йиллик макрокўрсаткичлар 5 йиллик кесимда фойдаланувчиларга қулай ва бепул шаклда юклаб олиш учун 3 хил (Excel, PDF ва JPG) форматда ҳамда мустақил равишда интеграция қилиш учун 3 хил (CSV, JSON ва ХМЛ) форматда жойлаштирилган ва доимий равишда янгилаб борилаётгани таъкидланди.

Siat.stat.uz” порталида маълумотларни интерактив график, гистограмма ва диаграммалар кўринишида солиштириш, шунингдек, рейтинг шакллантириш ва кўрсаткичлар ўртасидаги муносабатларни белгилаш модуллари жорий этилган.

Давра суҳбатида халқаро ташкилотлар экспертлари ҳам мавзуга доир тақдимотлар қилишди.

Давра суҳбати якунида Миллий статистика қўмитаси мутахассислари ишторокчилар томонидан берилган барча саволларига атрофлича жавоб беришди.

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📊 Ўзбекистонда 211,3 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-март ойларида 211,3 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,5 % га ошган.


✅ Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига 56,3 мингта саноат
корхоналари фаолият юритиб келмоқда.
से पुनः पोस्ट किया:
ИА "Дунё". Узбекистан. Официальный канал avatar
ИА "Дунё". Узбекистан. Официальный канал
Узбекистан единогласно избран в Статистическую комиссию ООН

Подробнее

Telegram на English | O'zbek | Facebook | Twitter | YouTube
🫂 БМТ Статистика департаменти, Жаҳон банки, ХВЖ ва Осиё тараққиёт банки вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 22-25 апрель кунлари Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик баҳорги учрашувлари доирасида Миллий статистика қўмитаси вакиллари бир қатор йирик молиявий халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун АҚШга борди.

Миллий статистика қўмитаси раиси 22 апрель куни БМТ Статистика департаменти директори Стефан Швайнфест билан учрашиб, Ўзбекистонда статистика тизимини такомиллаштириш, соҳага оид илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш каби масалаларни муҳокама қилди. Стефан Швайнфест Ўзбекистон БМТ Статистика комиссиясига 2026-2029 йилларга илк бор аъзо бўлганлигини эътироф этди.

Жаҳон банки Бош статистики – Маълумотларни ривожлантириш гуруҳи директори Хайшан Фу, ХВЖ Статистика департаменти директори ўринбосари Карол Бейкер ва Осиё тараққиёт банки вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Жаҳон банки билан ҳамкорликда 2026–2030 йилларга мўлжалланган Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш, “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да янада юқори натижага эришиш, Миллий статистика қўмитасини трансформация қилиш масалалари, хусусан, услубиётларни халқаро ташкилотлар тамойиллари ва тавсиялари билан уйғунлаштириш ва яхшилаш ҳамда ходимлар малакасини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, музокаралар мобайнида Осиё тараққиёт банки билан статистик маълумотлар йиғишни такомиллаштириш учун 1 миллион долларлик грант лойиҳасини Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Учрашувлар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва янада ривожлантириш борасида келишиб олишди.

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📚 Таълим фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони 6,5 % га ошган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига таълим соҳасида 6 207 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

📊 Бу кўрсаткич йил бошига нисбатан 377 тага ёки 6,5 % га ошган.


🇺🇿 Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

Тошкент шаҳри – 2 040 та;

Фарғона вилояти – 531 та;

Тошкент вилояти – 523 та;

Самарқанд вилояти – 513 та;

Хоразм вилояти – 403 та;

Наманган вилояти – 348 та;

Сурхондарё вилояти – 344 та;

Андижон вилояти – 280 та;

Қашқадарё вилояти – 259 та;

Қорақалпоғистон Респ. – 231 та;

Бухоро вилояти – 231 та;

Навоий вилояти – 212 та;

Жиззах вилояти – 177 та;

Сирдарё вилояти – 115 та.


———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
🧶 Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотлари экспорти

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида хорижга 629,3 млн АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

📊 Ушбу кўрсаткич умумий экспортнинг 7,8 % ини ташкил этган.


📊 Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркиби қуйидагича:

тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 286,6 млн АҚШ доллари;

ип калава – 217,8 млн АҚШ доллари;

трикотаж мато – 71,8 млн АҚШ доллари;

газламалар – 37,4 млн АҚШ доллари;

пайпоқ маҳсулотлари – 10,3 млн АҚШ доллари;

гилам маҳсулотлари – 5,4 млн АҚШ доллари.

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📊 Ялпи ички маҳсулот ўсишида тармоқларнинг ҳиссаси

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 6,8 % га ўсди.

⚡️ Ялпи ички маҳсулот ўсишига қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги тармоғи 0,4 ф.п., саноат тармоғи – 1,7 ф.п., қурилиш тармоғи – 0,7 ф.п. ва хизмат кўрсатиш соҳаси – 3,8 ф.п. ижобий ҳисса қўшган.

⚡️ Маҳсулотларга соф солиқларнинг ўсиши ҳисобига ЯИМ 0,2 ф.п. га кўпайган.

⚡️ 2025 йилнинг январь-март ойларида ЯИМ ўсишида тармоқларнинг ҳиссаси:

хизматлар – 3,8 %;

саноат – 1,7 %;

қурилиш – 0,7 %;

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 0,4 %;

маҳсулотларга соф солиқлар – 0,2 % ни ташкил этган.

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📊 Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 6,8 % га ўсди

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 333,6 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан таққослаганда 6,8 % га ўсди.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми ва ўсиш суръатлари йиллар кесимида, (январь-март):

2021 йил – 152,9 трлн сўм (104,8 %);

2022 йил – 186,7 трлн сўм (105,1 %);

2023 йил – 228,9 трлн сўм (106,4 %);

2024 йил – 276,9 трлн сўм (106,4 %);

2025 йил – 333,6 трлн сўм (106,8 %) ни ташкил этди.

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📊 Январь-март ойларида 302,5 минг тонна чақиқ тош ишлаб чиқарилган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 302,5 минг тонна чақиқ тош ишлаб чиқарилган.

Чақиқ тош ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 73,1 минг тоннага ёки 31,9 % га ошган.

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
Ахборот 24 | Статистические данные по количеству освоенных инвестиций
📊 3 ойда 304,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган

🤩 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-март ойларида 304,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

✅ 2025 йилнинг январь-март ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

🔸 Кўмир – 1,2 млн тонна

🔸 Нефть – 160,8 минг тонна

🔸 Табиий газ – 11,3 млрд куб.м

🔸 Газ конденцати – 296,6 минг тонна

🔸 Юк автомобиллари – 915 дона

🔸 Автомобиль двигателлари – 70 020 дона

🔸 Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 89 848 дона

———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📊 Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?

🤩 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 120,4 трлн сўмни ташкил этган.

✅ Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 71 % га етган.

✅ Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

Хитой – 33 %

Россия – 10 %

Туркия – 5,2 %

Саудия Арабистони – 4,7 %

Нидерландия – 3,7 %

Германия – 3,3 %


———

🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
दिखाया गया 1 - 24 का 330
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।