Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
FCNAVBAHOR | Расмий канал avatar
FCNAVBAHOR | Расмий канал
FCNAVBAHOR | Расмий канал avatar
FCNAVBAHOR | Расмий канал
Аъзам Ражаббаев: “Ушбу зафар вилоятимиз раҳбарининг меҳнатлари самараси деб ҳисоблайман”
Яқинда Андижон, Жиззах, Бухоро, Наманган ва Самарқанд шаҳарларида футбол мактабларининг 5 та ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Наманган (2009 йилда туғилган ўртасида) ҳамда Андижон (2012 йилда туғилганлар ўртасида) шаҳарларида бўлиб ўтган мусобақаларда “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби ёш футболчилари чемпионлик унвонини қўлга киритишди. Андижондаги турнирда Наманган-U-13 терма жамоасига Аъзам Ражаббаев ва Аъзам Маҳмуджоновлар мураббийлик қилишди.
“Навбаҳор-U-21” ҳамда U-19 жамоаларида ҳам фаолият олиб бораётган Аъзам Ражаббаевдан Андижондаги мусобақа таассуротлари борасида клубимизнинг расмий канали учун қисқача интервью уюштирдик. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.                        
- Мусобақа юқори суръатда ташкил этилди. Ёш футболчиларга керакли ҳамма шароитлар яратилган. Қолаверса, раҳбариятимиз томонидан ушбу турнирда муносиб иштирок этишимизга барча шароитлар аъло даражада яратиб берилди. Мусобақага кўрилган тайёргарликдан тортиб, турнирдаги иштирокимиз учун зарур бўлган барча масалаларда бизни муносиб қўллаб- қувватлашди. Бунинг натижасида бешта ёш тоифаларида бўлиб ўтган мусобақаларда 2009 ҳамда 2012 йилларда туғилган футболчилардан иборат жамоаларимиз билан чемпионликни қўлга киритдик.
Ушбу зафар Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқовнинг вилоятимизда футболни ҳар жабҳада ривожлантириш учун амалга ошираётган меҳнатлари самараси, деб ҳисоблайман.
Фурсатдан фойдаланиб,  вилоятимиз раҳбари Шавкатжон Абдураззоқовга барча футболчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлар штаби ҳамда “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби жамоаси номидан миннатдорчилик билдирамиз. Умид қиламанки, келажакда мазкур футболчилар вилоятимизнинг бош жамоаси “Навбаҳор” таркибидан жой олиб, юртимиз футболини ривожлантиришга муносиб ҳиссаларини қўшишади.
Мазкур турнирда яхши ўйин намойиш этишгани сабабли, 3 нафар футболчиларимиз ўз ёш тоифаларидаги терма жамоалардан чақирув олишди. Шу боис, мусобақа ҳар томонлама фойдали бўлди, дея оламиз
, - деди Аъзам Ражаббаев.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
28.04.202518:46
Бугун Суперлигада 7-тур баҳслари давом эттирилди.
27.04.202503:22
⚡️БУГУН ФУТБОЛ!
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 18:00 га белгиланган.
Ҳар икки жамоа футболчилари яшил майдонда томошабоп ҳамда шиддатли ўйин намойиш этишларига шак-шубҳа йўқ.
Шундай экан, бугун бўлиб ўтадиган футбол баҳсига бевосита гувоҳ бўлишни истаган барчани “Марказий” стадионига таклиф қиламиз!
❗️Эслатма: Мухлислар стадионга фақат чипта билан киришлари мумкин. Ушбу жараён Наманган вилояти ИИБ, Миллий гвардия ва Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан қатъий назорат қилинади.
Бундан ташқари, автомобиллар тирбандлиги юзага келмаслиги учун автоуловлари бор мухлислардан автомобилларини Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Дўстлик” теннис корти олдидаги ҳамда “Фламинго” ресторани ёнидаги автотураргоҳларга қўйиб келишлари сўралади.
Шунингдек, “Навбаҳор” – “Бухоро” футбол учрашуви боис, бугун соат 15:00 дан 22:00 гача Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги Спортчилар кўчасида автомобилларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
⚽️ БУГУН ФУТБОЛ!

🔵 “НАВБАҲОР” 🆚 “БУХОРО” 🟡


🏆 |Ўзбекистон Суперлигаси. 7-тур.
🗓| 27.04.2025 (якшанба)
🏟| “Марказий” стадиони. Наманган
⌚️| 18:00
🔘|Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Авазбек Абдуллаев, Тимур Гайнуллин;
🔘|Захира ҳаками: Акмал Раҳимов;
🔘|VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин;
🔘|АVAR: Руслан Серазитдинов;
📝|Назоратчи: Тимур Галеeв;
⚪️|Комиссар: Шоҳруҳ Саид.


🔴#NAVvsBUXSUP.
ОАВ ходимлари диққатига!
Ўзбекистон Суперлигаси 7-тури ўйинлари доирасида "“Навбаҳор" эртага ўз майдонида "Бухоро" жамоасини қабул қилади.
Мазкур учрашувни бевосита стадиондан ёритмоқчи бўлган ОАВ ходимлари ЎзПФЛ аккредитациясидан ўтган, буни тасдиқловчи бейжикда бўлишлари лозим.
Эртага ОАВ ходимлари ва мухлисларнинг стадионга ташрифлари Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси (ИИБ), Миллий гвардия ҳамда Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан қатъий назорат остига олинади.
Шу муносабат билан, тартиб посбонларининг хизмат вазифаларини бажаришларига халал бермаслик учун стадионга ташриф буюрадиган ОАВ вакилларининг ПФЛ аккредитациясидан ўтган бўлишлари шартлигини эслатиб ўтамиз.
Шунингдек, аккредитациядан ўтган ОАВ ходимларининг стадионга имкон қадар эртароқ ташриф буюришлари сўралади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Чипталарни харид қилишга шошилинг!
“Навбаҳор” – “Бухоро” учрашуви учун чиқарилган чипталар барча “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда.
Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 20.000 сўм этиб белгиланган.
Чипталарни харид қилишга шошилинг ҳамда бўлажак ўйинда севимли жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб, ғалабасига мададкор бўлинг, азиз мухлислар!
Эслатма: “Навбаҳор” – “Бухоро” ўйини эртага соат 18:00 да старт олади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Превью. “Навбаҳор” – “Оқ-тепа”
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда “Оқ-тепа” (Тошкент) меҳмони бўлади.
“Оқ-тепа” 2000 йили Ғанишер Шоғуломов томонидан ташкил этилган.
2000-2005 йиллари жамоа Рустам Ҳамдамов мураббийлигида Ўзбекистон чемпионати 2-лигасида иштирок этиб, 2005 йилда биринчи лигага ўтиш турнирида ғолиб чиқиб, Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди.
2006-2008 йилларда Биринчи лигада қатнашган “Оқ-тепа” 2009 йилда айрим сабабларга кўра, ушбу лигада иштирок этолмади.
Жамоа 2010 йилдан яна Биринчи лигага қайтди. Шундан сўнг, мунтазам равишда мазкур лигада иштирок этган тошкентликлар 2019-2021 йилларда Про-лига мусобақаларида ҳам иштирок этишди.
“Оқ-тепа”да Фурқат Эсонбоев, Элдор Сакаев, Низом Нортожиев, Александр Мочинов, Александр Ежов, Воҳид Холбоев, Александр Токов ва Равшан Бозоров сингари мураббийлар фаолият юритишган.
Жамоада Элдор Магдеев, Собир Усмонхўжаев, Асилбек Омонов ҳамда Нодир Тешабоев каби Суперлига “ҳавоси”дан баҳра олган футболчилар ўйнашган.
Жорий мавсумда Биринчи лиганинг “Марказ” минтақасида иштирок этаётган  “Оқ-тепа”ни айни пайтда яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири Сервер Жепаров бошқармоқда. Жамоа айни пайтгача 3 та ўйин ўтказиб (“Чиғатой”, 1:2, “Жиззах ФА”, 5:0, “Сирдарё ФА”, 1:1), 1 тадан ғалаба, дуранг ҳамда мағлубият қайд этган ҳолда, 4 очко тўплаб, турнир жадвалининг 4-поғонасини эгаллаб турибди.
“Навбаҳор” ва “Оқ-тепа” жамоалари Ўзбекистон кубоги баҳсларида 2 марта бир-бирларига рўбарў келишган.
2020 йили 1/8 финал доирасидаги баҳсда “лочинлар” Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида тошкентликларни Азимжон Аҳмедов ҳамда Азизбек Турғунбоевнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритишган бўлса, 2021 йили Наманганда бўлиб ўтган гуруҳ босқичи доирасидан ўрин олган ўйинда Эҳсони Паншанбе, Забиҳилло Ўринбоев ва Аббосжон Ғуломовнинг голлари эвазига йирик -3:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Оқ-тепа”  учрашуви 30 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Оқ-тепа” стадионида соат 17:00 да старт олади.
Бўлажак баҳсда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
28.04.202518:27
Ёшлар жамоамиздан ҳам йирик ҳисобдаги ғалаба!
U-21 Биринчилиги. 7-тур
“Навбаҳор-U-21” – “Бухоро-U-21” – 3:0 (2:0)
28 апрель. Наманган. “Марказий” стадиони захира майдони. 149 томошабин.
Ҳакамлар: Акмалжон Раҳимов, Исломжон Носиров, Бувохон Абдурасулов, Умиджон Раҳимжонов.
Назоратчи: Шуҳратжон Бозоров.
Комиссар: Баҳром Жўраев.
Голлар: Исохон Мусохонов (28, 37), Асадбек Жўрабоев (90+4).
“Навбаҳор-U-21: 41.Озодбек Маърупов, 3.Зафарбек Раҳимжонов, 22.Асадбек Жўрабоев,23.Жаҳонгир Турсунов (38.Жавоҳир Баҳодиров,61), 26.Исохон Мусохонов (49.Зулфиқор Акбаров,82), 27.Баҳром Козимов (39.Нодирбек Аҳмаджонов,72), 40.Алишер Миралиев, 44.Шерзодбек Абдулбориев, 48.Миршавкат Мирёқубов (45.Мамадалихон Олимов,61), 50.Муҳаммадали Ракибов (52.Анасхон Раҳманов,72), 56.Ҳабибулло Жапаралиев.
“Бухоро”: 16.Шоҳжаҳон Саидқулов, 3.Суннатилло Насиллоев,4.Жавоҳир Отамуродов,8.Анваржон Жўраев (30.Алибек Бақоев,65), 14.Маҳмуд Жўрабоев, 18.Озодбек Ражабов (23.Азамат Шомуродов,71), 34.Мироншоҳ Шодмонов (44.Бунёджон Иззатов,71), 37.Сардор Абдуғаниев, 76.Шаҳзод Савриев (61.Парвиз Аҳмаджонов,65), 89.Темирбек Болтаев,99.Жасурбек Убайдуллоев (70.Мироншоҳ Шоназаров,65).
Огоҳлантиришлар: Ш.Абдулбориев (60),А.Жўрабоев (62) – М.Жўрабоев (20), С.Абдуғаниев (45+1).

U-21 Биринчилигининг 7-туридан ўрин олган баҳсни маҳоратли мураббий Шерзод Жўраев бошқараётган “Навбаҳор-U-21” ёшлар жамоамиз ўз майдонида “Бухоро” ёшларига қарши ўтказди.
Хабарингиз бор, кеча бўлиб ўтган мазкур жамоаларнинг асосий таркиблари ўртаисдаги учрашувда вакилларимиз йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ёшларимиз ҳам акаларидан ортда қолмаган ҳолда, худди шундай ҳисобда зафар қучишди.
Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, баҳсни ҳужумкор руҳда бошлаган вакилларимиз меҳмонлар дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтира бошлашди. Бу эса 28-дақиқада ўз самарасини бериб, Шерзодбек Абдулбориевнинг чап қанотдан узатган тўпини Исохон Мусохонов дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди – 1:0.
Ушбу голдан руҳланган Шерзод Жўраев шогирдлари ҳужумни кучайтиришди. Бу эса 37-дақиқада ҳисобдаги фарқнинг ошишига олиб келди. Ёш “лочинлар”нинг навбатдаги ҳужумидан сўнг, Исохон Мусохонов узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба йўллаб, ўз “дубл”ини нишонлаган ҳолда, ёшлар жамоамизнинг танаффусга 2:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишини таъминлади.
Учрашувнинг 2-бўлими анча қизиқарли тарзда кечди. Вакилларимиз ҳисобдаги фарқни янада ошириш, бухороликлар эса ўйинга ўзгартириш киритиш ниятида ҳаракат қилишди.
Ёшларимизнинг ҳужумлари учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггиси давом этаётган пайтда ўз самарасини бериб, мазкур беллашувда фаол ҳаракат қилган Асадбек Жўрабоев ниҳоят, ўз мақсадига етиб, вакилларимизнинг охирги ҳужумини голга айлантирган ҳолда, якуний ҳисобнинг йирик – 3:0 кўриниш олишини таъминлади.
Ушбу ғалабадан сўнг, ёшлар жамоамиз очколари сонини 12 тага етказган ҳолда
турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Абонемент харид қилган мухлислар диққатига!
Хабарингиз бор, жамоамиз Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган баҳсни бугун ўз майдонида “Бухоро”га қарши ўтказади.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) томонидан “Навбаҳор” клубига қўлланилган интизомий жазо чораларига кўра, бухороликларга қарши кечадиган ўйинда айрим секторлар, жумладан, 3 ва 20-секторлардан ҳам томошабинларнинг жой олишлари тақиқланди.
Шу боис, 3 ҳамда 20 секторлар учун йиллик абонемент харид қилган мухлислардан бугун бўлиб ўтадиган учрашувда бошқа секторлардаги бўш ўриндиқлардан жой олишлари сўралади.
“Навбаҳор” ПФК юзага келган ноқулайлик учун мухлислардан узр сўрайди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
26.04.202517:59
Ўзбекистон Суперлигасида бугундан 7-тур баҳслари старт олди.
26.04.202504:51
⚽️ ЭРТАГА ФУТБОЛ!

🔵 “НАВБАҲОР” 🆚 “БУХОРО” 🟡


🏆 |Ўзбекистон Суперлигаси. 7-тур.
🗓| 27.04.2025 (якшанба)
🏟| “Марказий” стадиони. Наманган
⌚️| 18:00
🔘|Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Авазбек Абдуллаев, Тимур Гайнуллин;
🔘|Захира ҳаками: Акмал Раҳимов;
🔘|VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин;
🔘|АVAR: Руслан Серазитдинов;
📝|Назоратчи: Тимур Галеeв;
⚪️|Комиссар: Шоҳруҳ Саид.


🔴#NAVvsBUXSUP.
28.04.202518:47
⚽️⚽️ Superliga. Kelgusi tur bahslari

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | ⚫️ Apex | ⚫️ Macron | 🔵 BMB
28.04.202517:30
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бухоро" (3:0) учрашувининг энг ҳаяжонли лаҳзалари, хавфли вазиятлари ва голларидан баҳраманд бўлинг, азиз мухлислар!

📹 Highlights
Ўзбекистон Суперлигаси. 7-тур. “Навбаҳор” – “Бухоро”. 27 апрель. Наманган шаҳри. “Марказий” стадиони. Соат 18:00.
Сергей Лушан шогирдлари бу сафар бир йиллик танаффусдан сўнг, яна Суперлигага қайтган “Бухоро”ни синовдан ўтказишади.
Бугунги оқшомда барча ишқибозларни қизиқарли учрашув кутмоқда. Шундай экан, бугун “Марказий” стадионига ташриф буюриб, севимли жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабасига мададкор бўлинг, қадрли “Навбаҳор” мухлислари!
26.04.202515:57
"Навбаҳор" Медиа тақдим этади:

Жамоамиз аъзоларининг "Бухоро"га қарши кечадиган учрашувдан олдинги ўйинолди машғулотидан видеолавҳа.
26.04.202504:51
⚽️⚽️ Superliga. Bugundan 7-tur start oladi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | ⚫️ Apex | ⚫️ Macron | 🔵 BMB
25.04.202517:37
⚽️ U19 Chempionati. 5-tur bahslari yakunlandi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | ⚫️ Apex | ⚫️ Macron | 🔵 BMB
⚽️⚽️ Superliga to‘purarlari

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | ⚫️ Apex | ⚫️ Macron | 🔵 BMB
https://teletype.in/@lightroom6/-bQFV8p5zrt
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бухоро" (3:0) учрашувидан фотолавҳалар.
Жамоамизнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси акс этган фотосуратлардан баҳраманд бўлинг!
Чипталарни харид қилишга шошилинг!
“Навбаҳор” – “Бухоро” учрашуви учун чиқарилган чипталар барча “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда.
Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 20.000 сўм этиб белгиланган.
Чипталарни харид қилишга шошилинг ҳамда бўлажак ўйинда севимли жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб, ғалабасига мададкор бўлинг, азиз мухлислар!
Эслатма: “Навбаҳор” – “Бухоро” ўйини бугун соат 18:00 да старт олади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Стадионга чипта билан ташриф буюринг, азиз мухлислар!
Ҳурматли футбол ихлосмандлари!
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Суперлигаси 7-тури ўйинлари доирасида "Навбаҳор" эртага ўз майдонида "Бухоро" жамоасини қабул қилади.
Мазкур учрашувни бевосита стадионда томоша қилишни истаган мухлислар ўйингоҳга фақат чипта билан киритилади. Битта чипта билан фақатгина бир нафар шахс стадионга ташриф буюриши мумкин. Стадион ва унинг атрофига чиптасиз мухлислар киритилмайди.
Ушбу жараён Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси (ИИБ), Миллий гвардия ва Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан қатъий назорат остига олинади. Шу муносабат билан, тартиб посбонларининг хизмат вазифаларини бажаришларига халал бермаслик учун эртага стадионга ташриф буюрадиган ҳар бир томошабинда чипта бўлиши шартлигини эслатиб ўтамиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Ўзбекистон Суперлигаси. 7-тур. “Навбаҳор” – “Бухоро”. 27 апрель. Наманган шаҳри. “Марказий” стадиони. Соат 18:00.
Сергей Лушан шогирдлари бу сафар бир йиллик танаффусдан сўнг, яна Суперлигага қайтган “Бухоро”ни синовдан ўтказишади.
Якшанба оқшомида барча ишқибозларни қизиқарли учрашув кутмоқда. Шундай экан, 27 апрель оқшомида “Марказий” стадионига ташриф буюриб, севимли жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабасига мададкор бўлинг, қадрли “Навбаҳор” мухлислари!
25.04.202517:36
1️⃣ Birinchi liga. 3-tur

🔵 NAVBAHOR FARM 1:2 DO’STLIK 🤝

⚽️
Kamronbek Ne’matjonov, 60 (1:0), Javohir Alijonov, 70 (1:1), Javohir Alijonov, 90+2 (1:2)

❌ Davronbek Sulaymonov, 29 (Do’stlik)

🟦 XORAZM FA 1:2 KATTAQO’RG’ON 🟡

⚽️ Doston Ibragimov, 59 (0:1), Lutfulla G’aniyev, 84 (0:2), Otabek Erkayev, 90 (1:2)

🔷 CHIG’ATOY 6:2 TOSHKENT VFA ◼️

⚽️ Amza Ibragimov, 12 (1:0), Diyorbek Rahimjonov, 22 (1:1), Amza Ibragimov, 44 (2:1), Ozodbek Mardonov, 64 (3:1), Azamat Abdurashidov, 71 (4:1), Tohirjon Ashurbayev, 74 pen (4:2), Azamat Abdurashidov, 84 (5:2), Amirbek Komilov, 87 pen (6:2)

🟩 JIZZAX FA 1:2 AHMEDOV FK 🟢

⚽️ Muhammadrizo Mansurov, 45+2 (0:1), Asilbek Aliyev, 49 (0:2), Doniyor O’ktamov, 75 (1:2)

❌ Abdulaziz Ne’matov, 27 (Jizzax FA)

🟢 LOCHIN 2:2 BUXDU 🟦

⚽️ Nodirbek Mukarov, 14 (1:0), Nodirbek Mukarov, 37 (2:0), Behzod Kamolov, 61 (2:1), Olimjon Karimov, 66 avtogol (2:2)

🟥 BUXORO FA + : - QIZIRIQ ⚫️

❗️Qiziriq futbol klubi Buxoro FA bilan uchrashuvga kelmagani uchun o'yin bekor qilindi va Buxoro FA jamoasiga 3:0 hisobidagi texnik g'alaba, Qiziriq'ga esa 0:3 hisobidagi texnik mag'lubiyat yozildi.
दिखाया गया 1 - 24 का 44
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।