Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
Сурхондарё вилояти судлари I Расмий канал avatar
Сурхондарё вилояти судлари I Расмий канал
Сурхондарё вилояти судлари I Расмий канал avatar
Сурхондарё вилояти судлари I Расмий канал
से पुनः पोस्ट किया:
Олий суд | Расмий канал avatar
Олий суд | Расмий канал
08.02.202512:24
Олий суд масъуллари томонидан Бойсун туманида ўтказилган сайёр қабулда 61 нафар фуқаронинг судга доир мурожаатлари ўрганилди.

Мурожаатларнинг 43 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 18 таси ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимномалар асосида 11 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2 та оила яраштирилиб, 33 нафар фуқаронинг вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги аризалари қаноатлантирилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг конституциявий ҳуқуқлари судда таъминланади

2025 йил 29 январда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди.

👉🏻 Батафсил

Сайт | Telegram
से पुनः पोस्ट किया:
Олий суд | Расмий канал avatar
Олий суд | Расмий канал
07.02.202507:32
Олий суд масъуллари томонидан Денов туманида ўтказилган сайёр қабулда 120 нафар фуқаронинг судга доир мурожаатлари ўрганилди.

Мурожаатларнинг 87 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 33 таси ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимномалар асосида 33 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 12 нафар фуқаронинг вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги аризалари қаноатлантирилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Никоҳни ҳақиқий эмас деб топишнинг ўзига хос хусусиятлари

Оила - авлодлар давомийлиги, қадриятлар ва урф-одатларни, халқимиз маънавий меъросининг авлоддан авлодга ўтишини таъминловчи омилдир. Оила қанча мустаҳкам бўлса жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади ва ривожланади.

👉🏻 Батафсил

Сайт | Telegram
से पुनः पोस्ट किया:
Азиз Абидов | Олий суд avatar
Азиз Абидов | Олий суд
08.02.202505:31
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид 4 392 та иш бўйича тарафлар яраштирилганлиги муносабати оилаларни сақлаб қолинишига эришилган.

Вояга етмаган болалар учун алимент ундириш юзасидан 79 854 та иш бўйича талаблар қаноатлантирилиб, алимент пулларини ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.


Telegram
07.02.202513:15
Олий суд раиси ўринбосари О. Исмаилов ва Сурхондарё вилояти судлари масъуллари Қумқўрғон туманида ўтказган сайёр қабулда 68 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг судга доир мурожаатлари ўрганилди.

Сайт | Telegram
से पुनः पोस्ट किया:
Азиз Абидов | Олий суд avatar
Азиз Абидов | Олий суд
29.10.202411:27
ЎТКИР ТЕРГОВ

Telegram
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишларни юритишнинг бошқа ишлардан фарқли жиҳатлари

👉🏻 Батафсил

Сайт | Telegram
08.02.202505:29
Олий суд ишчи гуруҳи Денов туманида ташкил этилган сайёр қабулда 120 нафар фуқароларнинг судга доир мурожаатларини ўрганди

Сайт | Telegram
से पुनः पोस्ट किया:
Олий суд | Расмий канал avatar
Олий суд | Расмий канал
07.02.202512:35
ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ О ГРАЖДАНСКИХ ДЕЛАХ, РАССМОТРЕННЫХ СУДАМИ В 2024 ГОДУ

В 2024 году судами по гражданским делам вынесены 964 195 судебных приказов о взыскании обязательных платежей на сумму более 5,6 трлн. сум.

Также за отчётный период в порядке искового производства рассмотрено 533 019 гражданских дел. Из них требования удовлетворены по 405 252 делам, отказано в удовлетворении требований по 63 940 делам, требования оставлены без рассмотрения по 57 349 делам, прекращено производство по 6 478 делам.

Из гражданских дел, рассмотренных в порядке искового производства, 177 711 связаны с соглашениями (сделками), 63 843 - расторжением брака, 21 043 - жилищными отношениями, 20 540 - отдельной категории дел, 8 029 - самовольно построенных жилых помещений или строений, 3 405 - установлением отцовства и дела по иным категориям.

Анализ рассмотренных дел о расторжении брака показывает, что по 32 217 делам исковые требования удовлетворены (браки расторгнуты), по 23 569 делам в удовлетворении исковых требований отказано (браки не расторгнуты), 5 832 иска оставлены без рассмотрения и по 2 225 исковым заявлениям производство по делу прекращено.

Из 3 217 дел о восстановлении на работу по 1 456 делам исковые требования удовлетворены, по 1 219 делам в удовлетворении исковых требований отказано, 459 исков оставлены без рассмотрения и по 83 исковым заявлениям производство по делу прекращено.

Судебными коллегиями по гражданским делам областных и приравненных к ним судов в апелляционном порядке рассмотрено 12 116 дел. Отменено 2 283 и изменены 797 судебных решений судов первой инстанции. В кассационном порядке рассмотрено 5 411 дел. Отменено 974 и изменены 416 судебных решений судов первой инстанции. В ревизионном порядке рассмотрено 4 525 дел. Отменено 422 и изменено 109 судебных решений судов нижестоящей инстанции.

Судебной коллегией по гражданским делам Верховного суда в ревизионном порядке рассмотрено 227 дел. Отменено 88 и изменено 26 судебных решений нижестоящих судов.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
08.02.202507:21
Олий суд раисининг ўринбосари Олимжон Исмаилов Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган судьялар билан мулоқот ўтказди

Тадбирда судга мурожаат билан келган фуқароларни қабул қилишда юксак муомала маданиятига риоя этиш, белгиланган қонун-қоида талабларидан оғишмаслик, судьялар ва ходимлар доимий равишда ўз билим ҳамда тажрибасини ошириб боришлари зарурлиги каби масалалар бўйича фикр билдирилди.

Шунингдек, одил судловни амалга ошириш орқали фуқаролар ва юридик шахсларнинг Конституция билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, фаолиятдаги камчиликларни бартараф этиш орқали ягона суд амалиётини шакллантириш, Судьялар одоби кодекси қоида ва талабларидан оғишмаслик масалалари хусусида сўз юритилди.

Хусусан, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилмаслик ҳолатларни олдини олиш мақсадида судьяларга судьялик қасамёди, Судьялар одоби кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган меъёрларга қатъий ва оғишмай амал қилишлари, ҳалол ва виждонан фаолият олиб боришлари, одил судловни ҳамда ўз вазифаларини амалга оширишда қонунийлик, одиллик, инсонпарварлик, холислик ва ростгўйлик тамойилларига риоя қилишлари, судьялар томонидан ҳар бир суд ходимининг фаолияти устидан назорат ўрнатилиб, ходимларнинг ишдан ташқари вақтларда улар қандай ишлар билан машғул бўлаётганликларидан хабардор бўлиб, бу борада ходимларнинг ота-оналари иштирокида йиғилишлар ўтказиб боришлари лозимлиги, коррупцияга қарши курашиш борасида ишлар самарадорлигини янада ошириб бориш зарурлиги таъкидланди.

Мулоқотда сўз олганлар суд ҳокимиятининг обрўйи ва нуфузини сақлаш ҳар бир судья ва ходимнинг мажбурияти эканлигини қайд этган ҳолда, тизимнинг барча вакиллари судьянинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатлардан ўзини тийишлари шартлигини таъкидлади.

Сурхондарё вилоят суди Матбуот хизмати.

Каналга уланиш 👉 https://t.me/surxondaryoviloyatisudlari
#очерк

ЎЛИМГА САБАБ БЎЛГАН АВТОҲАЛОКАТ

👉🏻 Батафсил

Сайт | Telegram
से पुनः पोस्ट किया:
Олий суд | Расмий канал avatar
Олий суд | Расмий канал
07.02.202512:35
СУДЛАР ТОМОНИДАН 2024 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2024 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 5,6 трлн. cўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 964 195 та суд буйруғи чиқарилди.

Шунингдек, 533 019 та фуқаролик иши кўриб чиқилиб, уларнинг 405 252 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 63 940 таси бўйича талабларни қаноатлантиришдан рад қилинган, 57 349 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 6 478 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.

Кўриб тамомланган фуқаролик ишлардан 177 711 таси битимлар, 63 843 таси никоҳдан ажратиш, 21 043 таси уй-жой муносабатлари, 20 540 таси алоҳида тоифадаги ишлар, 8 029 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш ҳамда 3 405 таси оталикни белгилаш билан боғлиқ ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 32 217 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 23 569 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 5 832 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 225 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

3 217 та ишга тиклашга доир кўриб тамомланган ишларнинг 1 456 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 1 219 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, 459 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 83 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 12 116 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 2 283 та қарор бекор қилиниб, 797 та суд қарори ўзгартирилди. Кассация тартибида 5 411 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 974 та қарор бекор қилиниб, 416 та суд қарори ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 4 525 та иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 422 та қарор бекор қилиниб, 109 та суд қарори ўзгартирилди.

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 227 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 88 та қарор бекор қилиниб, 26 та суд қарори ўзгартирилган.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
दिखाया गया 1 - 14 का 14
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।