Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари avatar
Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари avatar
Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида кўп қаватли уйдаги хонадон ошхонасида газ портлаши оқибатида 1 киши куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/gas/

Telegram | Instagram | YouTube
2024 йилда ҳайдовчиларнинг 20 миллионга яқин қоидабузарлиги учун 1 трлн сўмдан ортиқ жарима солинди — ЙҲХХ

2024 йилда ҳайдовчилар 20 миллионга яқин қоидабузарлик содир этиб, 1 трлн сўмдан ортиқ жарима тўлади. Масъуллар бу маблағлар давлат бюджетига йўналтирилишини таъкидлади. ЙҲХХ 1 млн 250 мингта транспорт воситасида умуман қоидабузарлик содир этилмаганини маълум қилди.

Видео: https://www.youtube.com/watch?v=YvIzxrOUHP8

Матн: https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/jarimalar/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида икки томонлама олий даражадаги стратегик шериклик кенгаши тузилади. Унинг биринчи йиғилиши 2026 йилда ўтказилади. Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган қўшма декларация ҳам имзолади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/uzb-pak/

Telegram | Instagram | YouTube
20 февраль куни Жиззахда Kia компаниясининг йиллик дилерлик конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда ADM Global компаниялар гуруҳи вакиллари, бренднинг Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги расмий дилерлари, шунингдек, Kia’нинг МДҲдаги президенти Им Жеу иштирок этди (реклама).

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/adm-global/
Тошкент шаҳри ҳокимлиги пойтахт аҳолисини ёғган кучли қордан сўнг дарахтлар ва енгил қурилмалар қулашидан огоҳлантирди. Ҳокимлик газ босими ўзгаришларига эътиборли бўлишга чақирди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/danger/

Telegram | Instagram | YouTube
Қатор ҳудудлардан сўнг сешанба куни кечқурун Тошкентда ҳам кучли қор ёғди. Чоршанба тонгида шаҳарда автомобиллар камайди, жойларда қор оғирлигидан дарахтлар қулади, айримлари машина ва турли иншоотларга шикаст етказди. Шаҳар хизматлари оқибатларни бартараф этмоқда. «Газета.uz» фоторепортажи.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/snow-tashkent/

Telegram | Instagram | YouTube
АҚШ президенти Дональд Трамп хорижликларга 5 млн доллар тўлов эвазига АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳамда фуқароликка йўл очувчи «олтин карта» сотишни таклиф қилди. Шунингдек, у карталарни россиялик олигархлар олиши мумкинлиги ҳақида саволга «улар жуда яхши одамлар» деб жавоб қайтарди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/gold-card/

Telegram | Instagram | YouTube
Украина АҚШ билан табиий ресурслар бўйича битим шартларини келишиб олди. Вашингтон энг қатъий талаблардан, хусусан, Украина фойдали қазилмаларидан 500 млрд доллар даромад олиш ҳуқуқидан воз кечди. Дональд Трамп ва Владимир Зеленский ҳужжатни шу ҳафта имзолаши кутилмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/ukraine-us/

Telegram | Instagram | YouTube
26 февраль куни журналист Анора Содиқованинг Mufasa тахаллуси билан фаолият юритувчи блогер Мирсаид Ҳайдаров устидан судга киритган шикоятини кўриб чиқиш бошланди. Жавобгарнинг илтимосига кўра, иш ёпиқ тарзда кўриладиган бўлди. Суд 27 февралгача танаффус эълон қилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/anora-sodiqova/

Telegram | Instagram | YouTube
Тошкентда Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазири музокара ўтказди. Унда товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказиш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди. Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини таъсис этиш ва унинг йиғилишини 2026 йилда ўтказишга келишилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/pakistan/

Telegram | Instagram | YouTube
Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Фото.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/kutib-olish/

Telegram | Instagram | YouTube
Gold Step Invest қурилишда замонавий муҳандислик ечимларининг афзалликлари, узоқ муддатли ишончлилик, шунингдек, компания лойиҳалари нима учун муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўзлаб берди (реклама).

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/gold-step-invest/
2024 йилда ҳайдовчилар 20 миллионга яқин қоидабузарлик содир этиб, 1 трлн сўмдан ортиқ жарима тўлади. Масъуллар бу маблағлар давлат бюджетига йўналтирилишини таъкидлади. ЙҲХХ 1 млн 250 мингта транспорт воситасида умуман қоидабузарлик содир этилмаганини маълум қилди

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/jarimalar/

Telegram | Instagram | YouTube
Махсуд Буранов Самарқанднинг Нуробод тумани ҳокими бўлди. Қаюм Хушбақов эса Пахтачи туманига ҳоким этиб тайинланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/hokim/

Telegram | Instagram | YouTube
Дональд Трамп Ғазо сектори ва унинг келажагига оид, сунъий интеллект ишлаган, «Трамп Ғазоси» номли видеони эълон қилди. Лавҳада президентнинг ўзи ва унинг олтин ҳайкали, пул сочаётган Илон Маск, дам олаётган Трамп ҳамда Нетаньяҳуни кўриш мумкин. Аввалроқ Трамп Ғазо устидан назоратга даъво қилганди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/trump-gaza/

Telegram | Instagram | YouTube
Урушдан сўнг Украинани тиклашга кетадиган харажатлар 500 млрд евродан ошди. Бир йил давомида бу миқдор 7 фоизга кўтарилган. Эҳтиёжлар бўйича энг катта харажатлар уй-жой секторига тўғри келади. Украина умумий уй-жой фондининг 13 фоизи шикастланган ёки вайрон бўлган.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/ukraine/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистонда 2024 йилда газ қазиб олиш 2,1 млрд куб метрга камайди. Дизель ишлаб чиқариш 6,3 фоизга, бензин 3,8 фоизга, нефть 7,4 фоизга пасайди. Электр энергияси ишлаб чиқариш қайта тикланадиган энергия ҳисобига ошди, аммо йирик станцияларда камайди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/energy-resources/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистонда нотариал хизматлар учун комиссия миқдорлари ўзгартирилди. Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш бўйича маслаҳат бериш БҲМнинг 15 фоизигача, кўчмас мулкни ўтказиш бўйича нотариал тасдиқланган шартномаларни тайёрлаш БҲМнинг 30 фоизигача бўлган миқдорда оширилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/25/notarial/

Telegram | Instagram | YouTube
Журналист Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди. У бир қатор интернет нашрларда, жумладан, «Газета.uz» сайти ҳамда Aкцент лойиҳасида фаолият юритган. 2021 йилда «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланган.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/ruzioxunov/

Telegram | Instagram | YouTube
Долларнинг расмий курси янгиланди

Марказий банк 27 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 4,67 сўмга арзонлаб, 12 879,95 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси эса ошди.

Telegram | Instagram | YouTube
Латвия ўзбекистонлик юк автомобили ҳайдовчиларини ойлик маоши 1600−2000 евро бўлган ишга таклиф қилмоқда. Номзодлар 55 ёшгача, «E» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши ҳамда рус тилини билиши керак.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/latviya/

Telegram | Instagram | YouTube
26.02.202508:17
«Газета.uz» ва Yandex Music «Маҳаллалар мусиқаси» номли лойиҳа бошлади.

Таниқли ижрочилардан қадрдон шаҳарлари бўйлаб биз билан бирга сайр қилишни сўрадик. Ҳар бир материал ичида сайр харитаси ва қўшиқлар рўйхати бор. Лойиҳанинг илк меҳмони — рэпер Konsta. Биз у билан бирга Гулистонни айландик.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/konsta/

Telegram | Instagram | YouTube
Хуршид Назаров Самарқанднинг Жомбой туманига ҳоким бўлди. У бунга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/26/jomboy/

Telegram | Instagram | YouTube
Президент Гулистон шаҳрини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлашни 1 июлга қадар якунлашни топширди. Сирдарё вилоятининг 900 гектар ер майдонида саноат зоналари ташкил қилиш режалаштирилган. Вилоятдан ўтган магистраль йўл бўйларида савдо-сервис шохобчалари ташкил этилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/02/25/guliston/

Telegram | Instagram | YouTube
दिखाया गया 1 - 24 का 790
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।