Жасадлардан топилган нарсалар
Баъзан жасадлар ичида нохуш топилмалар учраб туради. Масалан, трихобезорлар – бошқа сўз билан айтганда, соч тўпланган шарчалар.
Трихофагия – бу руҳий бузилишлар комплекси бўлиб, унда одам сўчга нисбатан ғайритабиий қизиқиш ва иштиёқ сезади.
Бундай ҳолатда инсон ўз сўчларини ейиш истагини жиловлай олмайди. Сочлар ошқозонда деярли эримайди ва натижада улардан катта бир тўп ҳосил бўлади. Баъзан, жасад ёриб кўрилганда, ошқозон ичида бутун бир сўч уйуми чиқади.
Бундан ташқари, бир ҳолатда инсон ошқозонида X ҳарфи шаклида ўткир қилиб чархланган иккита тўқмоқ игна топилган.
Бу топилма вафот этган маҳбус жасадида аниқланган. У шифохонага тушиш учун беш сантиметр узунликдаги иккита игнани олиб, уларни резинка билан боғлаб қўйган. Сўнгра, бу игналарни нон ичига жойлаб, ютиб юборган.
Овқат ва резинка ошқозон ширисида эригач, игналар очилиб кетиб, ошқозон деворларига санчилади ва натижада перитонит (қорин пардасининг яллиғланиши) ривожланган. Агар шундай одам ўз вақтида операция қилинса, унинг омади чопган бўларди. Афсуски, ушбу маҳбусга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмади ва у вафот этди.