Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
🇺🇿Bankxabar avatar
🇺🇿Bankxabar
🇺🇿Bankxabar avatar
🇺🇿Bankxabar
Ҳаётингизда сизга ҳақиқий ёрдам берган ва бошқаларга ҳам ишонч билан тавсия қилгингиз келадиган банк қайси?

(Шу асосда мижозлар учун энг яхши хизмат кўрсатувчи банкларни аниқлаймиз)

Овоз бериш жараёни жорий йилнинг 15 май куни соат
20:00 гача давом этади.

☝️Сўровнома натижаси бўйича, Энг яхши ва ёмон хизмат кўрсатувчи банкларнинг топ-3 талигини эълон қиламиз.

Энг кўп овоз тўплаган учта банкнинг ҳар бири бўйича мижозлар учун 4 тадан энг оммабоп банк маҳсулотлари ҳақида эълон чиқарамиз.

(Яъни, сўровномада энг юқори натижа кўрсатган TOP-3 банкнинг хизмат ва маҳсулотлари билан танишиш имкони бўлади.)
06.05.202515:04
❗️ТИЗИМИДА ЭНГ КЎП КИБЕРЖИНОЯТЛАР ЮЗ БЕРГАН БАНКЛАР РЎЙХАТИ ҲАР ОЙ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги 153-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра:

☑️ Банклар ва тўлов ташкилотларининг ўз ахборот хавфсизлиги сиёсатига ва киберхавфсизлик талабларига риоя этиш борасидаги масъулиятини кучайтириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳар ой якуни бўйича тизимда энг кўп кибержиноятлар (заифликлар ва камчиликлар натижасида юзага келган) қайд этилган банклар ва тўлов ташкилотлари рўйхатини оммага эълон қилиш амалиёти жорий қилинади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
06.05.202509:49
MKBANK даромад топишга қаратилган фаолиятингизни молиявий қўллаб-қувватлашга доим тайёр!

MAVRID иловаси орқали oilakredit.uz платформасининг имтиёзли кредитларига ариза юборинг ва оилавий бизнесингиз учун муваффақият эшикларини очинг.

MKBANK ва MAVRID — кичик ниятларни биргаликда катта натижага айлантиради.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
UZCE quiz: Молиявий саводхонлик бўйича викторина бошланди

Валюта биржаси жорий йилда ҳам "Global Money Week" доирасида молиявий саводхонликни оширишга қаратилган UZCE quiz молиявий викторинасини ўтказмоқда. Викторина ёшлар ҳамда молиявий соҳага қизиқувчи барча фойдаланувчилар учун мўлжалланган.

Ўтказилиш муддати: 2025 йил 5 майдан 15 майгача
Ўтказилиш жойи: UZCE платформаси

Викторина уч босқичдан иборат:

➖1-босқич – “Ёпиқ саволлар”:
Тест тарзидаги 15 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир саволга жавоб бериш учун 30 сония вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл берилади.

➖2-босқич – “Очиқ саволлар”:
Иштирокчилар томонидан тўлиқ шаклда жавоб киритилиши талаб қилинадиган 10 та савол. Ҳар бир саволга жавоб бериш учун 50 сония вақт берилади. Ҳар бир тўғри жавоб 4 балл билан баҳоланади.

➖3-босқич – “Вазиятли масалалар”:
Молиявий саводхонлик мавзусидаги 5 та амалиётга асосланган масала. Ҳар бир топшириқ учун 2 дақиқа вақт ажратилади. Тўғри ечим учун 6 балл берилади.

Ғолиблар учун совринлар:


• 1-ўрин – ноутбук
• 2-ўрин – планшет
• 3-ўрин – ақлли колонка

Шунингдек, Валюта биржаси томонидан 5 та махсус соврин тақдим этилади.

Викторина орқали иштирокчилар ўз билимларини мустаҳкамлаш, молиявий кўникмаларини ривожлантириш ҳамда қимматбаҳо совринларни қўлга киритиш имконига эга бўлади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️БАНКЛАР ВА ТЎЛОВ ТИЗИМЛАРИДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ
(05.05.2025 ҳолатига)

Айни пайтда қуйида кўрсатилган банклар ва тўлов тизимлари томонидан hh.uz платформасига жами 814 та бўш иш ўринлар мавжудлиги ҳақида маълумот жойланган:

💳 «UZUM TECHNOLOGIES»да жами 174 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ҳамкорбанкда жами 48 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 ТБС банкда жами 98 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 АВО банкда жами 37 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Октобанкда жами 51 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦Янги банкда жами 3 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Халқ банкида жами 11 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Капиталбанкда жами 25 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Тенге банкда жами 14 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Инфинбанкда жами 17 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ўзмиллийбанкда жами 16 та вакансия мавжуд— Батафсил

🏦 Апекс банкда жами 8 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Анорбанкда жами 15 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ипак Йўли банкда жами 14 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 МКБанкда жами 36 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Давр банкда жами 30 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Агробанкда жами 11 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Гарант банкда жами 4 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Туронбанкда жами 4 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ипотека банкда жами 52 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Бизнесни ривожлантириш банкида жами 51 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Смарт банкда жами 5 та вакансия мавжуд — Батафсил

🔄 "Click"да жами 24 та вакансия мавжуд — Батафсил

🔄 "Payme"да жами 48 та вакансия мавжуд — Батафсил

💳 "Uzcard"да жами 9 та вакансия мавжуд — Батафсил

💳 "Paynet"да жами 9 та вакансия мавжуд — Батафсил

Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.

📩 hh.uz орқали резюме юбориш бўйича қадамма-қадам қўлланма👈

👉Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Deleted05.05.202519:35
Ozonda mahsulotlaringizni sotishni boshlang

Ozon O’zbekistonda jadal rivojlanmoqda va yangi sotuvchilarni hamkorlikka taklif qiladi. Ozonda muvaffaqiyatli hamjamiyatga qo’shiling va 56 million xaridorga ega bo’lish imkoniyatidan foydalaning! Bepul o’qish va tahlil qilish vositalari maydonchaga tez moslashishga yordam beradi. Bepul ro’yxatdan o’ting va bugunoq o’z biznesingizni boshlang!

Registratsiya

#reklama
seller.ozon.ru
07.05.202509:49
❗️Барча тижорат банклари диққатига: ҳар бир реклама — жавобгарлик!

“TENGE BANK” АТБга нисбатан реклама қонунчилиги бузилгани учун молиявий жарима қўлланилди. Чунки, банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган қарз реклама материалларида асосий шартлар — йиллик фоиз, муддат ва миқдор кўрсатилмаган.

👆Бу ҳолат барча банклар учун огоҳлантирувчи мисол сифатида хизмат қилиши керак!

☑️ Шу сабаб, барча тижорат банклари раҳбариятига қуйидаги тавсияларга амал қилишларини сўраб қоламиз:
▪️Рекламаларда молиявий хизматлар шартларини (фоиз, муддат, миқдор) аниқ ва очиқ кўрсатинг;
▪️“Реклама тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив ҳужжатларга тўлиқ риоя қилинг;
▪️Реклама ва маркетинг материалларини жорий этишдан аввал юристлар билан келишинг;
▪️Мижозни чалғитувчи, тўлиқсиз ёки ноаниқ маълумотларга йўл қўйманг!

☑️ Шу билан бирга, қуйидагиларга ҳам қатъий эътибор қаратилиши шарт:
▪️Банк расмий веб-сайтларидаги барча маҳсулот ва хизматлар ҳақидаги маълумотлар аниқ, тўлиқ ва тушунарли тилда берилиши лозим;
▪️Имло хатолари, тушунарсиз иборалар, юридик ва молиявий ноаниқликлар бартараф этилиши керак;
▪️Кредит бўйича яширин комиссиялар бўлса — улар аниқ кўрсатилиши, асосий фоиз ставкаси очиқ ва ёрқин ёзилиши талаб этилади.

Ушбу масалалар бўйича Марказий банк ҳамда Рақобат қўмитасини қатъий назоратни кучайтиришга, ҳар бир банкнинг фаолиятини шаффоф, қонунга мос ва мижоз учун аниқ бўлишини таъминлашга жиддий эътибор қаратишга чақириб қоламиз.

☝️Реклама — бу фақат маркетинг эмас, балки ишонч ва жавобгарлик масаласидир!
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
06.05.202514:04
🏦 Халқ банки билан орзулар реалликка айланади

Аёлга ишонч ва имконият берилса, у фақат бизнес эмас, жамиятда ҳам муносиб ўрин эгаллайди. Тўғри кўмак ва молиявий ёрдам – натижани кафолатлайди.

Халқ банки аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаб, уларга ўз ишини бошлаш ва ишончини мустаҳкамлашга ёрдам бермоқда. Банкнинг имтиёзли кредитлари орқали кўплаб аёллар ўз лойиҳасини амалга оширмоқда.

Ҳунарманд Маржан Дўсалиеванинг “Korpe” бренди остида ҳунармандчилик маркази очиш орзуси Халқ банки ёрдамида рўёбга чиқди.

Яқинда “Hamroh” компанияси ҳамкорлигида ушбу марказ тантанали очилди. Бу ерда нафақат миллий маҳсулотлар харид қилиш, балки ўз кучига ишонган аёлнинг илҳомлантирувчи тарихи билан танишиш мумкин.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Агробанк — Ўзбекистондаги энг яхши корпоратив банк!

🏆 Agrobank халқаро Global Banking & Finance Review нашри томонидан “Best Corporate Bank Uzbekistan 2025” унвонига сазовор бўлди!

Бу нуфузли мукофот Агробанк томонидан корпоратив мижозларга тақдим этилаётган юқори сифатли хизматлар, молия соҳасидаги илғор ёндашув, рақамли инновациялар ва мижозларга бўлган садоқатнинг халқаро миқёсда эътироф этилиши ҳисобланади.

💯Агробанкнинг бизнес ҳамкорларга таклиф қилаётган самарали молиявий ечимлари ва мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси ушбу мукофот орқали яна бир бор тасдиқланди.

Global Banking & Finance Review — 2010 йилда Буюк Британияда таъсис этилган, дунё молиясидаги трендлар, банк технологиялари, инвестиция ва финтех соҳаларидаги таҳлил ва янгиликларни ёритиб борадиган нуфузли нашр ҳисобланади.

🏦 Агробанк – корпоратив мижозлар ишончига лойиқ етакчи молиявий ҳамкор!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Тенге банк билан боғлиқ мурожаат ижобий ҳал этилди!

Ҳурматли обуначилар, аввалроқ каналимиз орқали билдирилган мурожаат — Тенге банк мобил иловасидаги кредит тасдиқлаш жараёнида юзага келган муаммо тезкорлик билан ижобий ҳал этилди. Мижоз эндиликда кредитдан тўлиқ фойдалана оляпти.

Бундай эътибор ва тезкорлик учун Тенге банк жамоасига миннатдорчилик билдирамиз.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❤️ «Kapitalbank» ATB rahbariyat tarkibini kadrlar zaxirasi hisobidan kengaytirmoqda

Bank Kuzatuv kengashi qaroriga binoan, Madina Yusupova va Akmal Yaxyoyev “Kapitalbank” ATB Boshqaruvi Raisining o‘rinbosarlari lavozimiga tasdiqlandi.

Ular o‘z faoliyatini oddiy lavozimlardan boshlagan holda yuqori rahbarlik darajasigacha yetib kelgan va bugun Kapitalbankda yetakchilar qanday shakllanishining yaqqol namunasiga aylanishdi.

«Yetakchilikka intilish – bu bizning korporativ madaniyatimizning ajralmas qismidir. Ularning kasbiy yo‘li minglab xodimlarimiz uchun ilhom manbaidir. Biz yetakchilarni tarbiyalaymiz», — dedi “Kapitalbank” ATB Kuzatuv kengashi raisi Maksud Abdusamаdov.


Madina Yusupova kichik va o‘rta biznes yo‘nalishini, Akmal Yaxyoyev esa korporativ mijozlar bilan ishlashni boshqaradi. Kapitalbank inson kapitaliga sarmoya kiritishda va iqtidor hamda maqsadga intilish asosiy qadriyatga aylanuvchi muhitni yaratishda davom etadi.

Batafsil
03.05.202507:15
Масалага техник томондан ҳам қараш керак, лекин адолат принципи унутилмаслиги шарт!

Айни ҳолат техника билан боғлиқ бўлиши мумкин — 5-май душанба куни, 2-май эса жума. Банкларда жума куни кун якунлангандан сўнг, автоматик тўлов тизимлари келаси иш кунини — яъни душанба кунини тўлов санаси сифатида белгиловчи алгоритмларга эга бўлиши мумкин. Чунки шанба ва якшанба кунлари банк тизимлари дам олади.

Бундай ҳолда, автоматик ечимлар жума кунини “муҳлат санаси” деб қабул қилиб, шартномада кўрсатилган 5-майни техник жиҳатдан 2-майга кўчириб юборади. Шунинг учун мижоз картасидан пул муддатидан олдин ечиб олиниши мумкин.

Бироқ, шу ерда муҳим савол туғилади: Нега мижоз бир кун кечикса, банк пения ҳисоблашга шошилади, аммо банк бир ёки икки кун олдин пул ечганда, бу “техник холат” деб қаралади?

Бу баҳсли масала. Ҳар икки томон учун ҳам адолат мезони сақланиши керак. Банк ўзини хатардан ҳимоя қилмоқчи бўлиши мумкин, лекин мижоз ҳам ўз шартнома асосида ҳаракат қилмоқда.

Шу сабабли адолатли тартиб жорий қилиниши шарт — на сих куйсин, на кабоб. Ҳам банкнинг хавфсизлиги, ҳам истеъмолчининг ҳуқуқи бир хил таъминланган тизим керак.

Марказий банкдан ушбу ҳолатлар юзасидан ҳам аниқ регламент ва назорат механизмларини жорий этишини кутамиз.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
07.05.202505:58
Кредит олиш учун гаров топиш муаммоси қийнаяптими? “Трастбанк” тадбиркорлар учун яна бир қулайликни тақдим этади: кафиллик ва суғурта асосида кредит!

Кичик бмзнес ғояларини амалга ошириш ёки фаолиятни кенгайтириш ва стартап лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун яхши таклиф!

• Миқдори: 500 млн сўмгача;
• Муддати: 24 ойгача;
• Фоиз ставкаси: 25% дан бошлаб;
• Имтиёз даври: 6 ойгача.


Бизнесингиз учун янги имкониятлар эшигини очинг ва “Трастбанк” билан бирга муваффақиятга эришинг.

Батафсил: https://taplink.cc/trastbankuzkredit
1287 рақамига қўнғироқ қилинг ва банк мутахассисларидан атрофлича жавоб олинг.
Телеграм: @trustbankuz
❗️Марказий банкдан янги талаблар: банклар ва йирик қарз олувчилар учун “ўйин қоидалари” ўзгармоқда

Тасаввур қилинг, бозорда ҳамма ўзичa ўйнайди — кимдир кўп кредит беради, кимдир камроқ талаб қўяди. Энди эса Марказий банк “ўйин қоидалари”ни қайта кўриб чиқмоқда. Яъни, банклар ҳам, йирик қарз олувчилар ҳам янги ва қатъийроқ тартибларга тайёр бўлиши керак.

2 май куни Халқаро валюта жамғармаси конференциясида Тимур Ишметов шу ҳақда гапирди:
“Биз тартибга солишни кучайтирмоқчимиз. Бу ҳақда банкларга йил бошидаёқ айтганмиз”, деди у.


Яъни нима ўзгаради?
☑️ Аввало, кредит беришда гаров (LTV) талаблари кучайтирилади. Банк мижозга кредит бермоқчи бўлса, гаров етарлича қоплашини аниқ текширади. Масалан, 100 млн сўмлик квартирага 90 млн сўм кредит олиш мумкин бўлса, энди бу миқдор 70-80 млн сўмдан ошмаслиги мумкин.

☑️ Кафолатсиз (таъминланмаган) кредитлар бўйича ҳам янги қоидалар киритилади. Яъни, “қарз ол, лекин кафолат шарт эмас” дейилган вақтлар ортда қоляпти.

☑️ Микроқарзлар учун алоҳида талаблар тайёрланяпти.Йирик қарз олувчи” ким деган тушунча ва унга тегишли талаблар ҳозирча аниқ эмас, лекин ҳукумат ва Марказий банк яқин вақтда белгилаб беради.

☑️ Халқаро қоидаларга мослашиш керак. Марказий банк фаолиятни халқаро стандартлар — Bazel III ва IFRS талабларига олиб чиқишни режалаштиряпти. Бу дегани, банкларни текшириш, ҳисобот бериш, хатарни баҳолаш — ҳаммаси халқаро меъёрлар бўйича бўлади.
Масалан, банкларни ҳар йили стресс-тестлардан ўтказишади. Бу дегани — иқтисодий “булутли” кун келса, қайси банк қанчага чидамли? Шуни олдиндан билиб олиш.

☑️ Яна бир муҳим жиҳат — очиқлик. Марказий банк Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда молия секторида диагностика ўтказди — яъни тизимда нималар яхши, нималар эътибор талаб қилади, шуни чуқур таҳлил қилди. Бу натижалар яқинда очиқ эълон қилинади. Бу орқали:

“Биз заиф томонларимизни тан оламиз ва улар устида ишлашга тайёрмиз”, деган сигнал бериляпти.


Эндичи?
☑️ Марказий банк ва халқаро молия институтлари билан биргаликда 3-5 йилга мўлжалланган “йўл харитаси” ишлаб чиқиляпти. Унда — банклар, кредит сиёсати, ҳисоботлар ва назорат тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ режалар бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, Банк тизимида “ҳар ким ўзича эмас, балки умумий ва қатъий қоидалар асосида ишлаш” даври бошланяпти.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏠 БИРЛАМЧИ БОЗОР УЧУН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ!
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Азия Альянс Банк
● Бирламчи бозор учун
◦  Фоизи - 29.99%
◦  Муддати - 12 йил
◦  Бошланғич тўлов - 26%
◦  Миқдори - 900 млн сўмгача
Батафсил

● Янги уй:
◦  Фоизи - 18%
◦  Муддати - 20 йил
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦  Миқдори - 420 млн сўмгача
Батафсил

● Янги уй–Гибрид:
◦  Фоизи - 27%
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 30% дан
◦  Миқдори - 600 млн сўмгача
Батафсил
☎️1270

🏦 Агробанк
◦  Фоизи - 17.5% дан бошланади
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦  Миқдори - 420 млн сўмгача
Батафсил
☎️1216

🏦 Халқ банки
◦  Фоизи - 17.5% дан бошланади
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦  Миқдори - 420 млн сўмгача
Батафсил
☎️1106

🏦 Тенге банк
◦  Фоизи - 23.9% дан бошланади
◦  Муддати - 15 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25% бошланади
◦  Миқдори - 820 млн сўмгача
Батафсил
☎️1245

🏦 Алоқабанк
◦  Фоизи - 26% дан бошланади
◦  Муддати - 15 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 20%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️71 230-77-77

🏦 ЎзСҚБ
◦  Фоизи - 20%
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил
☎️1180

🏦 БРБ
◦  Фоизи - 17.5% дан бошланади
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15% дан
◦  Миқдори - 420 млн сўмгача
Батафсил
☎️1254

🏦 Ўзмиллийбанк
◦  Фоизи - 17.5% дан бошланади
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15% дан
◦  Миқдори - 420 млн сўмгача
Батафсил
☎️1344

🏦 Туронбанк
◦  Фоизи - 18%
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦  Миқдори - 420 млн сўмгача
Батафсил
☎️1220

🏦 Капиталбанк
◦  Фоизи - 24%-26%
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 20%
◦  Миқдори - 1 млрд сўмгача
Батафсил
☎️1340

😊 Пойтахт Банк
● Бирламчи бозор учун
◦  Фоизи - 17% дан бошланади
◦  Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15% дан бошланади
◦  Миқдори - 420 млн сўмгача
Батафсил

● Бирламчи ва иккиламчи бозор учун
◦  Фоизи - 27.99% дан бошланади
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25%
◦  Миқдори - шартномага асосан
Батафсил
☎️71 214-20-00

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
"Бизнесни ривожлантириш банки" томонидан таъсис этилган микромолия ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди

"Бизнесни ривожлантириш банки"нинг янги микромолия ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Ташкилот очилишида кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ушбу лойиҳа тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутишини таъкидладилар. Ташкилот микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларига замонавий, қулай ва шаффоф молиявий хизматларни тақдим этади.

Хусусан, тадбиркорлар учун 100 млн сўмгача микрокредитлар гаровсиз тақдим этилади, таъминот асосида 300 млн сўмгача сармоялар ажратилиши кўзда тутилган.

Батафсил.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 МКБанк — 19 йиллик тараққиёт йўли!

Бугун “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки ташкил этилганига 19 йил тўлди!

Банк Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сонли Фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, шу кунгача кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг молиявий имкониятларини ошириш ҳамда мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда фаол иштирок этиб келмоқда.

@Bankxabar жамоаси ушбу сана муносабати билан банкнинг меҳнатсевар ва аҳил жамоасини чин қалбдан табриклайди!

Сизларга янада катта ютуқлар, барқарор ўсиш ва халқ манфаатларига хизмат қилишда муваффақият тилаймиз! Халқ хизматида чарчаманг, азаматлар!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
03.05.202506:21
"График? Қани ўша график? Картангда пул бўлса бўлди, биз ечиб олаверамиз муддатидан олдин!"

Сўнгги пайтларда айрим банклар шартномада белгиланган саналарга эмас, мижознинг картасига қараб иш тутмоқда. Масалан, шартномада тўлов куни 5 май деб кўрсатилган бўлса-да, айрим фаол банклар мижозларнинг ҳисобидан пулни анча олдин ечиб олишни бошлашган.

Шу билан бирга, мижоз қўнғироқ қилиб аниқлаштирганида, "шартномада кўрсатилган санага амал қилинган", деган кийдирилган жавобни олмоқда.

Аммо амалда – пул аллақачон ечилган, тўлов куни келмасидан.

Эътиборли томони — ушбу банк аввал ҳам автоматик тўлов учун 2.5% комиссия жорий қилиб, мижозлар ўртасида “ном қозонган” эди. Энди эса, “ҳар эҳтимолга қарши” тамойили асосида, шартнома кутмасдан, пулни олдиндан ечиб қўйишни “одат” қилиб олган кўринади.

Шу муносабат билан Марказий банкдан ушбу ҳолатни ҳам қаттиқ назоратга олишини сўраймиз.

Мурожаатчилардан тушган далил ва маълумотлар расмий тартибда Марказий банк масъулларига тақдим этилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
07.05.202504:57
#мурожаат(@xabaryozishbot)

💳 ОДДИЙ МУРОЖААТГА ЭЪТИБОР БЎЛМАСА, УНИ ОММА ЭЪТИБОРИГА ЧИҚАРИШГА МАЖБУР БЎЛЯПМИЗ!

❗️2025 йил 30 апрель куни каналимизнинг фаол обуначиларидан бири ўз пластик картасига 120 минг сўм ўтказган, бироқ ушбу маблағ на картага тушган, на қайтарилган.

Ушбу ҳолат бўйича мижоз бир неча бор Uzum Bank колл-маркази ва бот орқали мурожаат қилган. Ҳар гал “аризангиз қабул қилинди, тез орада ҳал қилинади” деган жавобни олган. 1 майдан 7 майгача ечим йўқ.

Мурожаатчи бизга ишонч билдириб, барча маълумотларни скриншотлари билан юборди. Биз эса ушбу ҳолатни тўғридан-тўғри Uzum Bank’нинг масъул шахсларига юбордик(скриншотлар мавжуд). Каналда эълон қилинмасдан ҳам банк масалага жиддий ёндашади, деб ўйлаган эдик.

Афсуски, мурожаат очиқ эълон қилинмагунча, банклар одамларнинг муаммосига жиддий қарамаётгани ҳали ҳам кузатилмоқда.

Бу ҳолат мижозлар ишончига путур етказади. Одамлар сизнинг рекламаларингизга эмас, амалдаги муносабатингизга қараб баҳо беради.

Марказий банкдан ушбу ҳолатни назоратга олиш сўралмоқда. Мижозларни сарсон қилиш — кечирилмас хатодир!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏆Octobank: 2024 йилдаги юқори баҳоланган банклардан бири

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида ўтказилган Brand Awards International VIII тақдирлаш маросимида Octobank “Ўзбекистон банк соҳасида жадал тараққиёт учун” номинациясида ғолиб деб топилди.

Ушбу мукофот аввал “Йил бренди” сифатида танилган бўлиб, бу йилдан халқаро миқёсдаги баҳолаш форматини олди. Мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси ва Маркетинг ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил қилинди. Брендларнинг қиймати Gafurov Kardash and Partners томонидан баҳоланди.

Octobank 20 йилдан зиёд вақт мобайнида рақамли инфратузилмани ривожлантириб, 3 миллиондан ортиқ жисмоний ва 2500 дан зиёд юридик шахсларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Банк раҳбарияти таъкидлашича, яқин келажакда ҳам технологиялар, сервис ва мижозлар эҳтиёжини қондириш асосий устувор йўналиш бўлиб қолади.

Реклама

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️ Кибержиноятларга қарши қатъий кураш: Янги қарор эълон қилинди

Тасаввур қилинг, сизнинг SIM картангиз, банк карта ёки электрон аккаунтингиз орқали кимдир фирибгарлик қилади. Энди сиз: “Бу мен эмас, фақатгина менинг номимда” дейиш билан қутила олмайсиз.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган янги қарорга кўра, энди кибержиноятларга қарши жиддий, аниқ ва тизимли кураш бошланмоқда. Унга кўра:

☑️ Кибержиноятларга қарши алоҳида қонун қабул қилинади: Давлат киберхавфсизлик соҳасида ягона ҳаракат стандартларини белгилайдиган қонун тайёрлайди. Бу — ҳар бир ташкилот, ҳар бир жисмоний шахс нима учун ва қачон жавобгар бўлишини аниқ белгилайди.

☝️ Банклар ва тўлов ташкилотлари учун янги жавобгарлик: Агар банк ёки тўлов компанияси киберхавфсизликни таъминламаса ва шу сабабли кимдир зарар кўрса — ана шу компаниянинг ўзи ўша зарарни тўлайди.

☑️ Шахсий маълумотингизни кимгадир берсангиз — жавобгарсиз: Энди SIM-карта, банк картаси, аккаунтингизни кимгадир берсангиз ва у одам жиноят қилса — сиз ҳам маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиласиз.

☑️ Ахборот тизими заиф бўлган ташкилотлар жамоатчиликка ошкор қилинади: Қайси банк ёки тўлов ташкилоти хавфсизликни таъминлай олмаётган бўлса — бу ҳақда алоҳида рўйхат тузилиб, оммага эълон қилинади.

☑️ Онлайн фирибгарлик – “молиявий пирамида”ларга чек қўйилади: Аҳолини алдаб, “тез бойиш” ваъдаларини берадиган интернетдаги шубҳали лойиҳаларни давлат олдиндан аниқлаб, тўхтатади.

☑️ Банклар антифрод ва антивирус тизимини жорий қилади: Бунда — сохта рақамлар орқали қўнғироқ қилишлар, автоматик алдамчи транзакциялар ва аккаунтларни бузиш ҳаракатлари техник жиҳатдан тўхтатилади.

☑️ “Кибермаданият ойлиги” ташкил этилади: Ҳар йили мамлакат бўйлаб бир ой мобайнида киберхавфсизлик бўйича кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилади. Бу аҳолининг рақамли билимларини ошириш учун бўлади.

☑️ Тезкор гуруҳлар шубҳали пул ўтказмаларини тўхтатади: Марказий банк ва ИИО ходимлари иштирокида махсус гуруҳлар ташкил қилинади. Улар шубҳали пул ҳаракатларини аниқлаб, керак бўлса карта ёки ҳисоб рақамини блоклайди.

☑️ Фирибгар ўзлаштирган пулни қайтариш мумкин бўлади: Бу тизим жиноятчи ўзлаштирган маблағни ҳудуддан чиқариб юборишдан аввал ушлаб қолиш ва жабрланувчига қайтариш имконини беради.

☑️ Халқаро ҳамкорлик ва мутахассислар малакаси: Бошқа давлатлар билан ҳамкорлик кучайтирилади, мутахассислар эса доимий ўқувлардан ўтиб, соҳада замонавий билимларга эга бўлади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
05.05.202512:54
#мурожаат(@xabaryozishbot)

🏦 "Тенге банк"даги кредит муаммоси: фоиз ишлаяпти, лекин маблағдан фойдаланиб бўлмайди! Марказий банкдан назорат сўралмоқда!

Каналимизнинг фаол обуначиларидан бири “Тенге банк” мобил иловаси орқали 1 миллион сўм миқдорида кредит олиш учун ариза берган. Юзни Face ID орқали тасдиқлаган, сўнгра банк томонидан кўрсатилган 1245 рақамига қўнғироқ қилиш талаби бўлган. Аммо мижоз эрталаб соат 9:00дан бошлаб, фақат соат 12:00 га яқин зўрға боғлана олган.

Телефонда шахсий маълумотлар сўралган ва “сизга яна алоқа қилинади” дейилган. Бироқ у кун давомида ҳам, кейинги 3 кун ичида ҳам банк билан қайта боғлана олмаган. Энг хавотирлиси — кредит тизимда “тасдиқланган” деб кўрсатилган ва ҳар куни фоиз ҳисобланмоқда, аммо мижоз кредит маблағидан ҳали фойдалана олмаяпти.

Шу сабабли мурожаатчи кредитни бекор қилиш ёки муаммога расмий ечим беришни сўраган ҳолда “Тенге банк” раҳбариятига мурожаат қилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу ҳолат Марказий банк томонидан назоратга олиниши ва керакли чора кўрилиши сўралди. Чунки бундай ҳолатда бўлган яна кўплаб фуқаролар бўлиши мумкин.

Мурожаатчи маълумотлари банк вакилларига @xabaryozishbot орқали тақдим этилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
05.05.202505:57
❗️Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

➖9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни;

➖10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

➖11 май (якшанба) — дам олиш куни.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Марказий банк “муддатли тўлов” (BNPL) хизматларини тартибга солишни бошламоқчи

Сўнгги пайтларда кўплаб одамлар интернет магазинлар, техникалар дўкони ёки бошқа хизматлар орқали “муддатли тўлов”, яъни “ҳозир ол, кейин бўлиб-бўлиб тўла” хизматидан фойдаланяпти. Бу тизимга BNPL (Buy Now, Pay Later) дейилади.

Мисол учун: Фаррух телевизор сотиб олмоқчи. Бу телевизор 6 миллион сўм туради. Уда ҳозирча шунча пул йўқ. Дўкон BNPL хизмати таклиф қилади – телевизорни ҳозир олади, лекин 6 ой давомида ҳар ой 1 миллион сўмдан бўлиб тўлайди.
Бу Фаррух учун қулай, лекин у бошқа дўкондан телефон, кийим-кечак ҳам BNPL орқали олса, ҳар ой катта миқдорда тўлов қилиши керак бўлади. Агар бу миқдор ойлик даромадидан кўп бўлса – у қийналиб қолиши мумкин. Бу – “қарз юки” деб аталади.

– Бу BNPL хизмати жуда тез ривожланяпти ва ҳозирда анча катта миқдорга етиб қолди.
– Лекин бу бозор ҳозирча ҳуқуқий тартибга солинмаган, яъни қоидалари йўқ.
– Шунинг учун бу хизмат орқали аҳоли ортиқча қарзга ботиб қолиши мумкин.

Бу ҳақда 2 май куни Халқаро валюта жамғармаси конференциясида регулятор бошқаруви раиси Тимур Ишметов маълум қилди, дея хабар бермоқда Spot мухбири.

Нима чора кўрилмоқда?

– Марказий банк BNPL хизматини кўрсатаётган компаниялар билан учрашувлар ўтказилган.
– Банкларга мижоз қандай тўловларга BNPL орқали мажбур бўлаётганини ҳисобга олинг, деб тавсия қилинмоқда.
– Энг муҳими, бу бозорни энди расман тартибга солиш ишлари бошланади.

Яъни, энди нима бўлади?
BNPL компанияларига муайян талаблар қўйилади – масалан, фоизни очиқ кўрсатиш, шартномаларни шаффоф қилиш.
Банклар BNPL орқали олинган мажбуриятларни ҳам қарз сифатида ҳисобга олади. Аҳолининг ортиқча қарзга ботмаслиги учун назорат кучайтирилади.

“Ҳозир ол, кейин тўла” хизмати жуда қулай, лекин у орқали кўп нарса сотиб олган одам ҳатто билмаган ҳолда катта қарзга тушиб қолиши мумкин. Шунинг учун бу хизматни энди Марказий банк қонунан назорат қилишни бошламоқда.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Shown 1 - 24 of 399
Log in to unlock more functionality.