06.05.202521:30
🇺🇿 Ўзбекистонда яшаётганимдан фахрланаман!

05.05.202518:57
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қонун (ЎРҚ-1061-сон, 05.05.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
⛔️ Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.
✔️ Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.
✅ Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
☑️ Шунингдек, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиб, уларнинг асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи турларга бўлиниши кўзда тутилди.
❇️Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.
❗️Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади

05.05.202506:16
Rost24 деган телеграм канали битта хабарни такрор-такрор жойламоқда. Бу нимани далолати бўлса-я?
Блогер Мирсаид Ҳайдаровнинг бу канал ҳақидаги гаплари ростга ўхшаяптику!

04.05.202521:50
Бу кетишда Европа ҳам ортда қолса керак...
Пуллик стоянкалар, радарлар кундан кунга жадал суръатлаода ўсиб бормоқда.
Тошкентда синов тариқасида йўллар бўйида пулли автотураргоҳлар ишга туширилди
Ҳозирча уларнинг сони 86 та.
Сиғими 13–14 минг ўринли.
Махсус белгиси – тўқ сариқ фонда қора рангдаги катта «P» ҳарфи билан ажратилган.
Уларда бир соатлик паркинг нархи 12 минг сўмни ташкил этади.

04.05.202512:01
Қизиқ факт.
Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Садуллаевнинг телеграм каналида 153 мингга яқин аъзо бор экан.
Лекин каналида эълон қилинадиган барча хабарлар аъзолар сонидан кўпроқ маротаба ўқиларкан.
Қойил қолдим!
Чунки, бунақасини ҳали учратмаган эдим.
Республикамиздаги энг катта ахборот ресурси ҳисобланган kun.uzда ҳам бундай натижа йўқ. Алишер акадан ишлашни ўрганинглар ҳурматли kun.uzчилар))
1-скрин суратдаги хабар 307 минг маротаба ўқилибди.
2-скрин суратга эътибор қилинса, 1,1 млн одам ўқиган хабар ҳақида билиб олишингиз мумкин.

04.05.202503:22
Ҳоким, прокурор ва ИИБ бошлиғининг айби йўқми? Улар оппоқми?
Пайариқдаги ҳолат бўйича ноқонуний қарор чиқаргани айтилаётган судьяларга нисбатан хизмат текшируви тайинлангани ҳақида ахборот берилди. Албатта, бунинг учун Судьялар олий кенгаши, хусусан, раис Х.Ёдгоровга раҳмат айтамиз.
https://t.me/XalqNazorati/15826
Фаолияти қонунчиликни ҳимоя қилиш бўлса-да, ноқонуний бузилишга томошабин бўлиб турган прокурорга нисбатан хизмат текшируви тайинлангани ҳақида хабар тарқалди-ю, лекин прокуратуранинг расмий канал ва саҳифаларида бундай хабарга кўзимиз тушмади.
Шунингдек, ушбу ҳолатда асосий ролларда бўлган ҳоким ва ИИБ бошлиғи негадир бир четда қолиб кетди.
Ушбу амалдорларнинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан ким ва қачон хизмат текшируви ўтказади?

06.05.202519:12
Сертификатни бизга Америка берган, ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди, деганлар ҳам бор экан
Сертификатни хорижий давлат, яъни Америка берган бўлса, хорижий тилни аъло даражада билиш керак. Лекин, хорижий тилни лозим даражада билмайдиган магистр, таянч докторант ва докторантлар жуда кўплиги нимадан далолат беради...?!!
Оддий талабалар хорижий тилни ўрганиб, хорижга кетаётган бир пайтда, бўлажак профессорлар қалбаки ишлар билан шуғулланиб юриши жуда ачинарли.
Сертификат олди дегани, бу шу тилни 70 фоиз ўзлаштирди дегани. Демак, шу тилда талабаларга дарс берадиган даражада бўлиши керак.
Олдинги устозларимиз бизга рус тилида дарс берган. Жаҳоннинг кўпгина давлатларидан талабалар келиб бизда таҳсил олишган.
Ҳозирги кунда Президентимиз ёшлардан қалбакиликни талаб қилмаяпти.
Бу ишлар учун ким жавоб беради?
Илмий бўлимми ёки ўқув бўлими?
Таълим сифати назорати нима иш қиляпти?
P.S. Гап магистр, таянч докторант ҳамда докторантларга берилган (берилаётган) хорижий тиллар бўйича сертификат ҳақида.
Фото интернетдан.

05.05.202516:29
Келган шифокорлар ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат ва шикоят қилмаслик тўғрисида тавсия беришган...
2025 йил 04 май куни Яккасарой туманида саратон кассалиги дучор бўлган аёл ҳақида мақола эълон қилинган эди.
https://t.me/XalqNazorati/15851?single
Ижтимоий тармоқ орқали эълон қилингач, 05 май куни оилавий поликлиникадан ҳамда маҳалладан вакиллар келишган.
Шунчалик овора бўлиб келишганига катта раҳмат.
Келган шифокорлар саратон кассалигининг 4-босқичи эканлигини, даволашнинг иложи йўқлигини, саратон кассалиги юзасидан ҳар хил медицина воситаларидан ўтиб, ташхис олганлигининг фойдаси йўқлигини ҳамда
ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат ва шикоят қилмасликлари тўғрисида тавсия беришган.
Кучли оғриқни қолдирувчи 2 хил дори воситаларига рецепт ёзиб беришган.
Энди савол туғилади:
Саратон кассалигининг 4 босқичига етиб келишига ким сабабчи?
2-гуруҳ ногиронлари рўйхатида турмайдими ва уларни вақти-вақти билан шифокорлар кўригидан ўтказишмайдими?
Яккасарой тумани ҳокими умуман назорат қилмайдими ёки ногирон, касаллар ва кам таъминланганларни назар писанд қилмайдими?
Ушбу ногирондан ўз вақтида хабар олиниб, шифокорлар назорат қилишганида, балки 4-босқич саратони бўлмаган бўлармиди...
Вақт олий ҳакам, албатта. Қўштирноқ ичидаги бундай шифокорларни замоннинг ўзи сиқиб чиқаради ва қонун олдида тик туради. Аммо, ўтган шу вақт кўпчилик оилаларга салбий таъсир қилиб, кўпчиликнинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлади.
Менимча, шифокор номига нолойиқлар ўз виждони олдида жавоб бериши муҳимдир. У шу юк билан бир умр яшайди.

05.05.202506:00
Зангиота тумани "Эшонгузар Сити" даги 3-уй Б-блок мусорхонасидаги мусор сасиб, чириб одамни кўнглини беҳузур қиляпти....
Аҳоли "Эшонгузар" офисига чиқишса, бизни вазифамизга кирмайди ЖЭКка топширганмиз, дейишибди.
Март ойида ЖЭКка ўтган эканмиз!!!
ЖЭК ҳали бизга хизмат кўрсатгани йўқ!
Ким масъул бу мусор назоратига?
Ким чора кўради бунга?
Ёки "Эшонгузар Сити"га ярашаверадими?
Ҳурмат билан "Эшонгузар Сити" 3-уй, Б-блок истиқоматчилари...

04.05.202520:37
Навоийда автоавария туфайли вафот этган Ёшлар етакчилари воқеаси бўйича:
Воқеа тармоқларда чиқиб, шанба, яъни дам олиш кунида уларни ишга жалб қилган мутасаддилар танқидга олингач, масъуллар томонидан бу йигитлар ўша куни ўзлари Тўдакўлга бормоқчи бўлгани, ва йўлда автоҳалокатга учрагани, уларга ҳеч ким топшириқ бермагани ва юбормагани
ҳақида маълумот берилган.
Яъни, йигитларни ҳеч ким ишга жалб қилгани йўқ, раҳбарият томонидан ҳеч қанақа топшириқ берилмади, дейишмоқчи.
Лекин, марҳумларнинг яқинларига кўра, йигитлар Тўдакўлга раҳбарият топшириғига асосан йўл олишган.
Бунга исбот сифатида вафот этган йигитлардан ташқари Карманалик қолган бир автобус етакчилар ҳам дам олиш куни бўлса-да, маҳалла ёшларини етаклаб Тўдакўлга, шахмат мусобақасига боришганини айтишмоқда.
Савол туғилади: бу етакчиларнинг барчаси ўзаро келишиб., раҳбарият бехабар ҳолда Тўдакўлга боришганми шунда?
Бундан ташқари, марҳум йигитлардан бири Улуғбек Облақулов вафотидан бир кун олдин интернетда видео жойлаган бўлиб, унда Тўдакўлга ёш шахматчини олиб бораётганини айтган.
Шундай экан, кулгуга қолиб ўзини оқлашдан мақсад нима?
ХУЛОСА ЭСА. СИЗДАН...
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 3 май шанба - дам олиш куни (йиғилишга кетаётганда) Навоий вилояти Кармана тумани “Фарҳод” маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Облақулов ва ушбу туманнинг “Баҳром” маҳалласи ёшлар етакчиси Муҳриддин Баҳронов автоҳалокат натижасида вафот этди. Кармана тумани Ёшлар ишлари бўлими шўба мутахассиси Валижон Касимов шифокорлар назоратида қолмоқда
https://t.me/XalqNazorati/15856?single

04.05.202511:35
Дам олиш куни бўлишига қарамай ишга жалб қилинган...
Навоий вилояти Кармана туманида Ёшлар етакчилари автоаварияга учраб, вафот этишди.
2025 йил 3 май шанба дам олиш кунида раҳбарият топшириғи билан кетаётган 3 (уч) нафар Ёшлар етакчиси автоҳалокатга учрагани айтилмоқда.
Улардан икки нафари воқеа жойида вафот этган:
1) Облоқулов Улуғбек, 29 ёшда,
"ФАРХОД" МФЙ етакчиси;
2) Бахронов Мухриддин Нуриддин ўғли, 23 ёш, "Мирсаид Бахром" МФЙ Ёшлар етакчиси
Учинчи йигит ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
*
Қачонки хокимият тизимлари меҳнат қонунчилигига риоя этадиган бўлишса,
келажакдан умидвор ёш кадрлар қайсидир раҳбарнинг буйруғини бажариш вақтида ўлиб кетмайдиган бўлади.
Кармана туманида содир бўлган ушбу мудхиш ходиса айбдорлари қонуний жавобгарликка тортилишига умид қиламиз.
Ҳолат бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз.
Бевақт ҳаётдан кўз юмган йигитларнинг яқинларига сабр тилаймиз.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

03.05.202522:46
Всё это происходило без согласования!
Гулямов Фируз Муминович (Firuz Gulyamov)
Город Самарканд.
Амир Темура, 398.
Оринтер: недоезжая ресторана "Золотая Аравана" 50 метров.
Установлен высоковольтный трансформатор-щит
Установлен бак, цистерна и Артизан рядом с жилым домом.
Несоблюдая госстандарты РУз!
Прошу, чтоб это дошло до прокуратуры!

06.05.202518:37
Президент кибержиноятларга қарши курашиш бўйича муҳим қарорни имзолади
Интернет орқали амалга ошириладиган кибержиноятлар сони ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Энди бу хавфларга қарши янада қатъий чоралар кўрилади.
Бу борада Президент томонидан махсус қарор имзоланди. Унга кўра:
– кибержиноятларни барвақт аниқлаш ва тўхтатиш учун тезкор гуруҳ ташкил этилади, унда Марказий банк, ИИВ ва тўлов тизимлари мутахассислари иштирок этади;
– бу йўналишда алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;
– ахборот хавфсизлиги талабларига амал қилмаган ташкилотларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.
– мавжуд қонунлар қайта кўриб чиқилади ва янада мустаҳкамланади.
Бундан кўзланган мақсад фуқароларни интернетдаги алдов ва жиноятлардан ҳимоя қилиш, ахборот маконида хавфсизликни таъминлашдир.
Ҳар биримиз киберхавфсизликка масъулмиз. Сизни ҳам шахсий маълумотларингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз!

05.05.202514:19
Ким муҳтож эмаскан?
Ҳозир муҳтожлар шунақа кўпайдики, қайсига ёрдам қилишни билмаяпти одам!
Қўшниларимнинг кўпи ижарада яшашади!
Бирини эрини биринчи оиласи бор. Аёл тўрт бола билан роса қийналяпти.
Эри 4 марта Умрага орқама орқа бориб келди. Ўтган сафар Ҳажга кетди ва ҳозир яна зиёратга кетибди!
Бу аёлни уйига ейиш-ичишдан ҳам ёрдам қилмайди. Бу оиласи оч, тирикчилиги ўта оғир. Аёл чеварлик қилади ва шу билан кун ўтказяпти.
Аммо, соқолни қўйиб олиб, бир йил ичида тўрт марта Умра ва Ҳаж зиёратига борган бу одамнинг ибодати ўтармикан...?!
@ Ноилахон Махкамова

05.05.202505:42
Кўкдала туманидаги Давр маҳалласида ўтган йили апрель ойидан бери раис йўқ.
Ўша апрель ойидан бери номзодим турибди.
Аммо сайлов қачонлигини ҳамон билмайман.
@ Х.О.Н Холматов

04.05.202516:35
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Яккасарой туман ҳокими ёки тураржойларда патронаж ходимлари халқнинг яшаётган жойлари ва шароитларини ўрганишмаган бўлса керак.
Оғир саратон (рак) касалигига чалинган Юлдуз исмли аёл сарсон-саргардор бўлиб, икки ҳафтадан бери тўшакка михланган ҳолатда, чидаб бўлмайдиган оғриқ билан ўлим тўшагида ётган экан.
Айтишларича, саратон кассалиги метастаза бериб юборган.
Метастазани ўчоғини аниқлаш учун 3 млн 800 минг сўм пул маблағлари керак экан.
2-гуруҳ ногирони бўлса, қуруқ нафақага яшаса, шунча пулни қаердан олади?
Давлатимиз томонидан ногиронларга, кам таъминланганларга ажратилаётган дори дармонлар ва бошқа зарур тиббий буюмлар қани?
+998-94-641-66-21
+99893-158-90-60

04.05.202508:43
Уч йилдан бери Тошкент давлат юридик университетига ректор тайинланмай турибди.
Бунинг сабабини кимдир тушунтирадими?
Марҳамат, очиқча айтинглар, Ўзбекистонда ректор лавозимига лойиқ биттаям юрист қолмади деб. Агар шундай бўлса биз тушунишга ҳаракат қиламиз.
Ёки фалончи каттаконимиз ҳозирги муборак лавозимларидан қувилганидан кейин тайинланишлари учун ушбу юмшоқ креслони асраб турибмиз деб тан олиб қўяқолинглар!
Агар шуни тан олсаларинг, буниси айни ҳақиқат бўларди!
Кечаги шармандали рейтингда университет топ бешталикдан ўрин олишининг сабабларидан бири раҳбарнинг йўқлиги ҳам бўлиши мумкин.

03.05.202522:27
Яна электр энергиясини ўчириш сезони келди.
Тошкент шаҳар Сергели тумани
Кўҳна қумариқ, Зиёлилар, Эски Жалойир, Эшонбулоқ, Хонтепа, Хонобод-тепа, Иззатли, Номданак, Султонобод, Садоқат, Хонобод, Кенгмакон маҳаллаларида 3-май куни соат 10:00 дан электр энергияси йўқ.
Кеча шу ҳудудларда куни бўйи газ бўлмаган
Яна ўша-ўша гап: авария бўлди, қишга ёки ёзга тайёргарлик деган баҳоналар.
Шу ҳудудда яшаётганлар ва дўкон музлатгичларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларига ким жавоб беради???
Судма суд умримизни, асабимизни кетгазиб юраверамизми?.
2025 йил 1 майдан электр энергия ва табиий газ нархи 3-5 баробарга оширилса ҳам электр энергияси ва газни ўчириб қўйишмоқда. Бу нима деган гап...?!
Тошкент шаҳарда бугун 33-35 градус иссиқ вақтида яна электр энергияси соат 10-00 дан 18-40 гача ўчирилган ва 8,5 соат бўлмади.
Сергели РЭСнинг +998712583860 рақамли телефонига умуман боғланиб бўлмайди.
Баҳор ва куз вақтида ҳам профилактика ишларини олиб бораяпмиз, трансфарматор алмаштиряпмиз, қишга тайёргарлик , ёзга тайёргарлик деб 5-10 соатлаб электро энергиясини ўчириб қўйишмоқда.
Қачон тугайди бу аҳвол?
Халқни кимдир ўйлайдими?

05.05.202521:23
Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасида нима гаплар?

05.05.202509:11
«Мустақиллик-25» кондаги 202-қудуқда юз берган ҳолат тўғрисида маълумот
Бугун, 5 май куни соат тонгги 6:10 да «Мустақиллик-25» кондаги 202-қудуқда таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайтадан кузатилиши рўй берди.
Энергетика вазирлиги маълум қилишича, таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.
Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва ҳозирги вақтда ушбу ҳудуд Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан доимий назоратда турибди.
Вазирлик уқтиришича, юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 27 март куни мазкур қудуқда таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг чиқиши қайд этилганди. Экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида қудуқ назорат остида ёқиб қўйилган.
22 апрель куни қудуқ ўқининг ғовланиб тушгани ва колонна чиқиб кетиши натижасида фонтанланиш тўхтаган, ҳодиса жойида газнинг суст оқими (грифон) кузатилган эди.
Аварияни бартараф этиш мақсадида ҳодиса жойида «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари ҳамда хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда.
Ҳар бир ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.

05.05.202504:45
Саратон касалига чалинган касалларга керакли воситалар таъминлаб қўйилса бўлмайдими...!?!
Кам таъминланган, ногиронларга ёки шароити йўқ камбағал қатламларга саратон касаллигини ўчоғини аниқлаш ва даволаш учун давлат томонидан текинга шароит қилиб берилиши керак.
Ҳозирда ушбу медицина воситалари орқали касалликни аниқлаш, ташхис қўйиш ва даволаниш учун 2-4 млн сўм атрофида пул тўланиши лозим экан.
Соғглиқни сақлаш вазирлиги талаб ва таклифларни ҳамда шароити йўқ қатламни ўрганиб, ташкил қилиш керак эмасми...?!
Бундан ташқари, ПЭТ сканер аппарати орқали рак саратони кассалигини текширишар экан. Тошкентда шаҳрида атиги 2-3 та бор экан. У ҳам бўлса ҳар бир бемордан ташхис учун 2-4 млн сўм олар экан.
Дори дармон масалаласини гапирмаса ҳам бўлади..

04.05.202516:05
Пайариқ ҳокимини оқлаш кампанияси
Пайариқлик тадбиркор Ислом Қобилов тегишли ҳужжатларни далил сифатида келтириб:
"Нотариал расмийлаштирилган шартнома орқали мен 15 сотих ерни сотиб олганман, ҳеч қанақасига ер ўзлаштириб олмаганман” деяпти.
https://t.me/XalqNazorati/15754?single
Даъвогар Кадастр агентлиги Самарқанд бошқармаси ходими Ш.Абдиев судга келиб, “тадбиркор 4 сотих туман заҳирасидаги томорқа ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб, қурилиш қилди” деб айтади.
https://t.me/XalqNazorati/15717
Орадан бир оз вақт ўтиб, Самарқанд вилоят телевидениеси томонидан уюштирилган “Пайариқ ҳокимини оқлаш кампанияси”да интервью бериб, энди тадбиркор томорқа ерлар ҳисобидан эмас, йўлнинг ҳимоя қисмидан 4 сотих ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган дейди.
https://t.me/XalqNazorati/15608
Энди айтингларчи, ким ёлғон гапираяпти?
Ким лақиллатишга ҳаракат қилаяпти?

04.05.202507:38
Автомобиллар импортида янги тақиқ ва чекловларга фантазия етмаяптими?
5 йилдан бери 80 шиптирни тақиқлай олмаётганимиз
Ўзбекистонга олиб кирилаётган гибрид автомобилларни божхонада расмийлаштириш жараёнида “Евро-4” экологик тоифасидан кам бўлмаганлигини тасдиқловчи экологик сертификат талаб этиш бошланган.
Абсурд шундаки, Ўзбекистонга Евро-4 тоифасидан паст бўлган экологик тоифадаги автомобиллар импорти 3 йил аввал тақиқланган. Европада 14 йил аввал, Хитойда 9 йил аввал Евро-4дан паст тоифадаги автомобилларни ишлаб чиқариш тўхтаган, яъни бундай мошинларни импорт қилиш жисмонан имконсиз.
Янги товоннинг дубль абсурди ҳам бор: Ўзбекистонда Евро тоифасини аниқлайдиган ускунанинг ўзи йўқ, лекин 2 млн.сўмлик ўлпонни қуртдай санаб, тўлаш керак.
Навбатдаги кулгули, мантиқсиз ва балки ғирт коррупцион ўлпон жорий этилишига сенаторларимиздан бири Анвар Тўйчиев жим қараб турмай, сенат сўровини киритган.
На рақобатни, на нархни ва сифатни эплаётган мошин монополистлари ва уларнинг шотир малайлари, янги тақиқ ва чекловларга фантазиянгиз етмаётган бўлса, халқдан сўранг, зўрларини топиб беришади (Наполеон ҳақидаги латифада айтганидек, халқ аллақачон устингиздан кула бошлаган). Мана масалан:
Мошин эни ва бўйига эгри солиқ (кичик мошинларга кўпроқ, камбағал ва ўртаҳолларни талаш учун);
Балонли мошинларга қўшимча бож (Ангрен шина заводидан балон тақишсин);
Рангбаранг қилиш дастури асосида машина ранги оқ ва қора машиналарга қўшимча 5-10% бож.
Отабек Бакиров

03.05.202518:12
Ўзбекистон Конституцияси фуқароларга сўз эркинлигини кафолатлайди.
Аммо, бу ҳуқуқ жамоат хавфсизлигига, миллий хавфсизликка ва давлатнинг конституцион тузумига таҳдид солиш учун ишлатилмаслиги лозим.
Зеро, Толибонга мурожаат – сўз эркинлиги эмас, бу хиёнатдир!
Сўз эркинлиги ниқоби остида экстремистик фикрлар тарқатиш, зўравонликка даъват қилиш – бу эркинлик эмас, балки жиноятдир.
2023 йил 23 октябрда Шоберди Суюнов YouTube орқали чиқиш қилиб, “Толибон” ҳаракатига мурожаат қилиб снаряд сўрагани, мамлакатимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар ва ҳатто ҳоким уйини нишонга олишга даъват этгани жамоатчиликда катта хавотир уйғотди.
Бу фақат ахлоқий ёки сиёсий муаммо эмас. Бу – очиқ жиноий чақириқ!
Унда зўравонлик, давлат мансабдорларини жисман йўқ қилишга даъват ва экстремистик ҳаракатни дўст сифатида кўрсатиш каби аломатлар мавжуд. Бу каби чиқишлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексидаги бир қатор моддаларга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Афсуски, бу ҳолат юзасидан ҳозиргача ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан очиқ ва қатъий баёнот берилмади.
Юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, фуқаролар хавфсизлигини муҳофаза қилиш барчаимизнинг умумий бурчимиздир. Жамоат фаолларига қарши курашиш ўрнига, ҳақиқий хавф туғдираётган шахсларга қарши аниқ чоралар кўрилиши зарур.
Юқоридагиларга асосан:
Шоберди Суюновнинг давлатга қарши тарғибот қилувчи чиқишларини ҳуқуқий баҳолаш,
YouTube платформасидан унинг чиқишларини олиб ташлаш чораларини кўриш,
Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи бу каби чақириқларнинг олдини олиш учун ҳуқуқий механизмларни ишга солиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Мамлакатимизда сўз эркинлиги — янгиланаётган Ўзбекистоннинг қимматли ютуғи. Аммо уни суиистеъмол қилган ҳолда, халқимизни хавф остида қолдиришга йўл қўйиб бўлмайди.

Shown 1 - 24 of 718
Log in to unlock more functionality.