tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
Шифо-инфо avatar
Шифо-инфо
Шифо-инфо avatar
Шифо-инфо
ЎЗИНГИЗНИ ЎЗИНГИЗ ДАВОЛАНГ!


🔔Telegram | Instagram | Youtube
Бир кун ўзимга савол бердим: “Аллоҳ мени яхши кўрадими?”

Сўнг, Унинг қулларини яхши кўриши Ўз Каломида зикр қилган бир қанча сабаб ва сифатларга боғлиқлиги ҳаёлимга келди. Саволимга жавоб топиш умидида ўша сифатлар билан ўзимни солиштирдим. Аллоҳ “тақводорларни” севади. Аммо, ўзимни “тақводор” дейишга жасорат топа олмадим! У “сабр қилгувчиларни” севади. Сабрим етарли даражада эмаслигини эсладим! Роббим “мужаҳидларни” яхши кўради. Менда эса аксинча куч ғайрат кам! “Муҳсинларни” яъни яхшилик қилувчиларни севади. Эйвоҳ! Бу сифат менда борми? Санашни тўхтатдим! Аллоҳ севадиган сифатларни ўзимда топа олмасликдан қўрқдим! Амалларимни ҳисоб-китоб қилдим. Минг афсуски, уларнинг кўпи гуноҳ ва маъсиятлар билан аралашиб кетган. Шу онда Роббимнинг: “Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни яхши кўради” (Бақара,222) деган сўзи ҳаёлимга келди. Бу сўзлар мен ва менга ўхшаганлар учун айтилганини тушундим ва дарҳол тавба қилишни бошладим. 

“Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”

Шайх Али Тантовий
🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
СОЧЛАР ОҚАРГАНДА...


Кунжут
ҳамда зайтун ёғи бир хил миқдорда олиниб, оғзи ёпиладиган идишга солинади ва аралаштирилади. 10 кун давомида бир кунда бир маҳал сочлар илдизигача суртилади. Сочлар елим халта билан ўралиб, 3-4 соатдан сўнг чайилади.
Бу мойлар аралашмаси сочларни қорайтирибгина қолмай, балки тўкилишини ҳам тўхтатади.
Малҳам сочларни ўстириб, мустаҳкамлайди ва уларга соғлом жило бағишлайди.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
URUG'LARNING SIZ BILMAGAN FOYDALARI



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
⚡️Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган шахс ушланди


Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилоятидаги хонадонда яширин цех фаолиятини аниқлади. 1984 йилда туғилган шахс ижарадаги уйда ҳужжатсиз, хавфсизлиги кафолатланмаган 49 номдаги 594 127 дона дори воситаларини — “Фуцис”, “Просульпин”, “Арбидол” ва бошқаларни қўлбола тайёрлаб, ноқонуний тарзда сотгани маълум бўлди.

Келтирилишича, унинг Тошкент шаҳридаги уйидан ҳам кўп миқдорда қалбаки дори воситалари ва жихозлар топилган. Хомашёлар интернет орқали номаълум шахслардан харид қилинган. Аниқланган дори воситаларининг умумий қиймати 10 млрд сўмга тенг бўлиб, улар Тошкент ва Бухородаги дорихоналарга тарқатилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида икки шахс 574 560 дона фойдаланишга яроқсиз тиббий маҳсулотни 55 700 долларга сотишга уринаётган пайтда ушланган. Уларга нисбатан ҳам Жиноят кодексининг 186-3-моддаси асосида иш қўзғатилди, дейилади хабарда.

ROST24.uz
🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🔼Организмда витамин ва минераллар етимаслиги турли касалликларга олиб келиши мумкин

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
❗️Танани ва онгни даволайдиган маҳсулотлар!


🍇 Узум – мия фаолиятини яхшилайди.

🫘 Писта - холестерин даражасини нормаллаштиради.

🟠 Грейпфрут - инсулин даражасини пасайтиради.

🍃 Кўк чой – ёғларни йўқотади.

🫚 Занжабил - токсинларни олиб ташлайди.

🔹 Долчин - метаболизмни тезлаштиради.

🌰 Бодом - асаб тизимини мустаҳкамлайди.

🔸 Зира - озишга ёрдам беради.

🟡 Анжир - овқат ҳазм қилишни осонлаштиради.

🔴 Малина - иммунитетни яхшилайди.


🔔Telegram | Instagram | Youtube
08.05.202512:32
ПУЛ САНАШНИНГ САЛБИЙ ТАЪСИРЛАРИ


— Кўриш қобилиятини пасайтиради.
Оқибатда унча-мунча одамни танимай қоласиз;
— Таъм билиш хусусиятига салбий таъсир қилади. Натижада, ҳамма овқатланиб юрган жойлардаги овқатлар "бир тийинга қиммат" овқатдай туюлиб, қиммат бўлмаган жойнинг таоми ўтмай қолади. Кейин оддийгина маставани ҳам Бочкага чиқиб, ичиб келишга мажбур бўласиз;
— Одамни нозиклаштиради. Ҳамма юрган иссиқда юра олмай, машинага тонировка қўйишга мажбур бўласиз. Қиммат бутикдан кийим олмасангиз оёқни сиқади, баданни терлатадиган бўлиб қолади;
Эшитиш қобилиятини пасайтиради. Машинада мусиқани варанглатиб қўймасангиз, мусиқа эшитилмайди;
Бармоқларнинг иш фаолиятига салбий таъсири бор. Масалан, яқинларингизга, дўстларингизга қўнғироқ қилиб қўйишга бармоқлар ишламайди. Қачонки ўзлари қилса, эринибгина телефонга жавоб беришга мажбур бўлиб қоласиз;
— Оёққа зарари бор. Оддийроқ машина минсангиз, оёқ газ педалини боса олмайди. Машина юрмайди. Танишларингиз эса, дардингизни тушунмай, "бурни осмонда буни", деб сизни айблашади;
— Хотирани пасайтиради. Ҳар қандай ҳолатда "бизда ҳеч нарсани эплай олишмайди. Мана, ман Парижда бўлганимда..." , деяверасиз. Бу гапни 1000 марта айтиб бўлганингизни эслай олмайсиз.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Узоқ умр кўрай десангиз...


Батафсил видеода👆

🎤 Зулфия МАҚСУДОВА,
тиббиёт фанлари номзоди, офтальмолог,
«Шифо-инфо» газетаси таҳрир ҳайъати аъзоси



🔔Telegram | Instagram | Youtube
⚡️Миллий тиббиёт марказида муддати ўтган дорилар беморларга тарқатилгани тан олинди

Текширув давомида марказда 2024 йилда 131 нафар, 2025 йилнинг биринчи чорагида эса 42 нафар бемор вафот этгани қайд этилган.

42 бемордан 20 нафари жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жавобида таъкидланишича, ушбу амалиётларда марказ директори иштирок этмаган.


Батафсил: rost24.uz/uz/news/2179


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🔼Кўк пиёзнинг кўз саломатлиги учун фойдалари

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🚑 ТАЙИНЛОВ

🖥   Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Худойбердиев Санжар Собирович Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.


➡️ С.Худойбердиев 2008 йил Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2008 — 2010 йилларда клиник ординатура бўйича таҳсил олган.

🟣 Меҳнат фаолиятини Янгиобод туман тиббиёт бирлашмасида шифокор-жарроҳ сифатида бошлаган.

✅ Турли йилларда Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлим мудири, даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг Сирдарё вилояти бўйича бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.

🔴
Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) С.Худойбердиев тайинловга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали директори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
👄ЛАБ НЕГА ТЕЗ-ТЕЗ ЁРИЛАДИ


🫦 Лаб териси қуруқлашиб, гоҳо кўчиб тушади. Боз устига лаб бурчагида ҳам ёриқлар пайдо бўлади. Борди-ю мазкур ўзгаришлар:
👉 умумий ҳолсизлик,
👉 мускуллар тонусининг пасайиши,
👉 паришонхотирлик
👉 ва соч тўкилиши
билан бирга кузатилса, организмда дармон-дори — В2 (рибофлавин)га эҳтиёж сезилади.
Бу муаммони ҳал этишда сут, қатиқ, тухум, ерёноғоқ, соя, нок ва гулкарам истеъмоли қўл келади.



🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
08.05.202511:19
"Тоза қўллар" дастурини амалга ошириш
чора-тадбирлари белгиланди

“Соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида ичимлик суви ҳамда санитария-гигиена инфратузилмасини кенгайтиришга қаратилган "Тоза кўллар" дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (297-сон, 06.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, "Тоза қўллар" дастури доирасида соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида:

🔹 санитария-гигиена воситалари билан етарли миқдорда таъминланади;

🔹 ичимлик суви таъминоти ва санитария-гигиена объектлари (ҳожатхона) инфратузилмаси яхшиланади, улар бинонинг ички қисмида жойлаштирилади;

🔹 аҳоли, жумладан, болалар ўртасида шахсий гигиена одатларини шакллантириш ва унга риоя қилиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилади.

✔️ Давлат сармояларини бошқариш геопортали маълумотларидан фойдаланган ҳолда умумий ўрта таълим ташкилотларининг санитария-гигиена инфратузилмаларини яхшилаш бўйича манзилли дастур шакллантирилади.

❇️  Шунингдек, умумий ўрта таълим ташкилотларини халқаро тажриба асосида сув таъминоти, санитария ва гигиенанинг "Уч юлдузли ёндашув" методикаси асосида баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

📌 Маълумот учун: Президент Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан барча соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида  «Тоза қўллар» дастури амалга оширилиши белгиланган.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🫖 КЕЧАГИ ЧОЙ НЕГА ЗАҲАРЛИ?



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Ризқнинг даражалари


1. Мол-мулк, ризқнинг энг қуйи даражаларидандир.

2. Офият, соғлик-омонлик ризқнинг энг юқори даражаларидандир.

3. Солиҳ фарзандлар, ризқнинг энг фазилатлисидир.

4. Аллоҳнинг ризолигини қозониш эса, ризқнинг энг мукаммалидир.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Deleted07.05.202512:19
➡️Қон қуюқлашганининг белгилари

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
💥Иммунитетни оширувчи табиий шарбат рецепти

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
09.05.202501:03
Бугун 9 май- хотира ва қадрлаш куни.
Юртимиз учун жонини берган, эркимиз учун курашган ҳар бир ҳамюртимизнинг хотираси биз учун абадий!
Тинчлик Энг бебахо неъмат. Тинчлик байрами билан!


🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
08.05.202506:03


“Шифо Инфо” газетаси ташаббуси билан!
Ёшариш сари илк қадамни қўйинг!

Тибетнинг минг йиллик сирларига асосланган соғломлаштирувчи ва ёшартирувчи курсларимиз сизга руҳий ва жисмоний янгиланиш бағишлайди.

Бу нафақат соғлом танa, балки енгил нафас, сокин қалб ва ички ёруғликдир.

1-машғулот – БЕПУЛ!
Курсларимизда иштирок этиб, касалликларни тарк этинг!

Жойлар чекланган!
Йўл шу ердан бошланади

Маьлумот учун: +998 88 306 19 07


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
07.05.202512:12
❗️БУҚОҚ (ЗОБ) КАСАЛИ БОРЛАРГА ТАБИБ ТАВСИЯЛАРИ


Батафсил👇

https://youtu.be/x9hUJKsw7g4?si=MfpJmyauRG4Tm8AX



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


“Шифо Инфо” газетаси ташаббуси билан!
Ёшариш сари илк қадамни қўйинг!

Тибетнинг минг йиллик сирларига асосланган соғломлаштирувчи ва ёшартирувчи курсларимиз сизга руҳий ва жисмоний янгиланиш бағишлайди.

Бу нафақат соғлом танa, балки енгил нафас, сокин қалб ва ички ёруғликдир.

1-машғулот – БЕПУЛ!
Курсларимизда иштирок этиб, касалликларни тарк этинг!

Жойлар чекланган!
Йўл шу ердан бошланади


Маьлумот учун: +998 88 306 19 07



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
06.05.202509:02
✔️Сабабсиз бош оғриғи
✔️Қўл-оёқлар тез-тез увишиши
✔️Оғизнинг қуриши
✔️Қон босимининг ошиши
✔️Юрак-кўкрак соҳасида санчиқлар


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
➡️Семиришга мойиллик борлигини аниқлашнинг оддий усули

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Shown 1 - 24 of 206
Log in to unlock more functionality.