Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ishonch.uz avatar
Ishonch.uz
Ishonch.uz avatar
Ishonch.uz
Энди тўйлар қандай ўтади?

Кейинги вақтларда юртимизда дабдабага айланиб кетаётган тўйларни камхарж қилиб ўтказиш масаласи тез-тез ўртага ташланиб, қизғин муҳокама қилинмоқда. Тўйлардаги исрофгарчилик, кераксиз ҳашаматлар, хатто кредит олиб бўлса-да, баланд дорга осилишлар ҳақида кўп гапирилди.

Ҳатто бу масала давлат даражасигача кўтарилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Аммо белгиланган чоралар тўйларни бироз тартибга солаётгандек туюлса-да, барибир самараси кутилганидек эмас. Бу иллатларга барҳам бериш, тўй-маъракаларни ихчам қилиб, ортиқча харажатларсиз ўтказиш ўрнига, кундан-кунга янги одатлар пайдо бўлмоқда. Тўғри, тўйлар мавзуси эскирган. Лекин, айнан тўйлар сабаб жамиятда турли воқеа-ҳодисаларнинг янгиланиб бораётгани мулоҳазага чорлайди.


Батафсил:
http://ishonch.uz/news/3836

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
09.05.202511:29
Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди

Ўзбекистон етакчиси Моква шаҳрида 9 май куни бўлиб ўтган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Қизил майдонда Ғалаба паради бўлиб ўтди. Тадбирда бир қатор давлатлар раҳбарлари иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба йўлида кўп миллатли Ўзбекистон халқининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор.

Уруш бошланган пайтда республика аҳолиси 6 млн нафардан зиёд эди. Уруш йилларида 2 миллионга яқин ўзбекистонлик фронтга жўнатилди. 538 мингдан зиёд киши жанг майдонларида ҳалок бўлди, 158 мингдан ортиғи бедарак йўқолди.

Ўзбек халқи, шунингдек, фронтортидаги меҳнат борасида ҳам улкан жасорат кўрсатган. Уруш кетаётган ҳудудлардан эвакуация қилинган 1,5 миллиондан ортиқ кишини, жумладан, 250 мингдан зиёд етим болаларни қабул қилган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
09.05.202508:01
Ўзбекистон ҳарбийлари ҳам Москвадаги парадда иштирок этди

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар Москвадаги Қизил майдонда асосий тадбирда қатнашди.

Бугун жами 13 та мамлакатнинг ҳарбий бўлинмалари Қизил майдон бўйлаб юришни амалга оширади. Улар, жумладан, Хитой, Вьетнам, Миср ва бир қатор МДҲ давлатлари.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун Москвада бўлиб турибди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
08.05.202517:29
Мирзиёев Москва шаҳрига етиб борди

Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москва шаҳрига етиб борди.

Ўзбекистон етакчисини Россия Федерацияси президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров кутиб олдилар.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Болалар саратонига қарши курашиш “дастур”и қабул қилинади ва 110 млн доллар йўналтирилади

Бугунги йиғилишда мамлакатда болалардаги онко-гематологик касалликларнинг ярмидан кўпи сўнгги босқичларда аниқланаётгани қайд этиб ўтилди.

Шу боис, худди онкологияда бўлгани каби болалар саратонига қарши курашиш бўйича ҳам беш йиллик дастур қабул қилиниши ва бунга камида 110 миллион доллар йўналтирилиши белгиланди.

Шунингдек, Болалар онко-гематология маркази ҳузурида “Болалар саратони бўйича академик хаб” ташкил қилиниб, юқори малакали хорижий мутахассислар олиб келинади. У ерда шифокорлар саратон касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш бўйича ўқитилади.

Жойлардаги шифохоналар онко-гематология бўлимлари касалликни эрта босқичда аниқлайдиган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланади.


Бу ишларни ташкил қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Президент ногиронликни белгилашда ВКК тизимини “коррупцион” деб атади

Бугунги йиғилишда давлат раҳбари ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилишини маълум қилди.

“Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.

Шу билан бирга, касалликларни барвақт аниқлаш ва асоратларини камайтириш бўйича ҳам янги маҳаллабай тизим бўлади”, – деди Президент.

Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Кун_ҳикмати

📌 Бахтга эришиш мақсадида ўзаро ёрдам берган халқ – фазилатли халқдир.

✍️ Абу Наср ал Форобий

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
101 ёшли Нодир отанинг орзуси

– 101 ёшда инсонда орзу бўладими, деб сўрадингиз. Ҳа, бўлади. Энг катта орзуларимдан бири… – деди Янгийўл тумани, Қовунчи қишлоғида яшовчи 101 ёшли Нодир ота Мансуров.

▶️ВИДЕО: http://ishonch.uz/news/3831

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Ўзбeкистон касаба уюшмалари иккинчи жаҳон уруши даврида

Машъум урушнинг бошланиши кўплар қатори касаба уюшмаларининг зиммасига ҳам улкан масъулият юклади. Ўша даврнинг мураккаб шароитларида касаба уюшмалари олдига асосий ва долзарб вазифалардан бири – ишчиларни фронт буюртмаларини бажаришга сафарбар қилиш, ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш эди.

Бу масаладан касаба уюшмалари четда туриши мумкин эмасди. Урушнинг биринчи кунлариданоқ давлат муассасалари ва саноат корхоналарида касаба уюшмалари фаоллари йиғилишлари, фабрика-завод ва маҳаллий қўмиталарнинг кенгайтирилган мажлислари ўтказилиб, ташкилот фаолиятини уруш шароитларига мос равишда қайта ташкил этиш, ишчилар ва аҳолини ҳарбий ҳолатга ва ҳарбий ишларга тайёрлаш масалалари муҳокама этилди ва зудлик билан амалий ишга киришилди.


Батафсил:
http://ishonch.uz/news/3832

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Мирзиёев Германиянинг янги канцлерини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Германия федерал Канцлери Фридрих Мерцни ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табриклади ва эзгу тилакларини билдирди.

Ўзбекистон етакчиси ўз мактубида Канцлер раҳбарлигидаги Ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия жаҳоннинг етакчи демократик ва иқтисодий ривожланган мамлакати сифатида ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон Европа Иттифоқидаги анъанавий ва вақт синовларидан ўтган ҳамда муҳим ҳамкор бўлган Германия билан кўп қиррали ҳамда узоқ муддатли алоқаларни чуқурлаштиришга устувор аҳамият қаратиши таъкидланган.


“Сиз билан биргаликдаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз билан “яшил” иқтисодиёт, инвестициялар, инфратузилма, технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа устувор соҳалардаги шериклигимиз жадал ривожланиб, келгусида мутлақо янги босқичга кўтарилишига аминман”, – дейилади Президент мактубида.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Вилоят ҳокимликлари тиббиёт муассасасида тартиб ўрнатиш учун 10 млрд сўм ажратади

Президент соҳада “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланишини эълон қилди.

Бунда, вилоят ҳокимлари кутиш жойларида қулай ўриндиқларни кўпайтириб, навбатни тартибга келтириш, “она-бола” хоналарини ташкил қилиш, ногиронлиги борлар эркин ҳаракатланиши учун кириш-чиқиш жойлари, хона ва йўлакларда инклюзив муҳит яратиш, қўл ювишга иссиқ суви бор покиза ҳожатхоналар ташкил этиш учун масъул бўлади.

“Оддий қилиб айтганда, тиббиёт муассасасига маданият, тартиб-интизом, файз олиб кириб, одамларга ижобий кайфият улашади”, - деди Президент.

Бунга ҳар бир вилоят ҳокими 10 млрд сўмдан ажратади.


Мутасаддиларга бу ишларни бутун республикада тизимли ташкил қилиш, тўқсон кун натижаси бўйича Президентга батафсил ҳисобот бериш топширилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим яратилади

Президент иштирокидаги йиғилишда Иштихон тумани мисолида поликлиникалар қайтадан – янги тизим бўйича ташкил этилиши, тумандаги марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилиб, у ерда тор соҳа мутахассислари ишлаши айтиб ўтилди.

Таъкидланишича, бу поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.

Агар улар маҳаллада юриб, сурункали касали борларга вақт ажратса, уларни касаллик билан яшаш ва уни бошқаришга ўргатса, онкологик, диабет, инсульт, инфаркт каби касалликларни эрта аниқлаб, оғир асоратларнинг олдини олса, буларнинг ҳисобига тез ёрдам ва стационарга мурожаатни қисқартирса, шифокорга яна 500 доллар, ҳамширага эса қўшимча 300 доллар берилади.

“Бир сўз билан айтганда, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз”, - деди Президент.


Энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат деб қабул қилиниши лозимлиги қайд этилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Генерал Собир Раҳимов ҳам жадид бўлган(ми?)

Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимов ҳам жадидчилик ҳаракати аъзолари сафида фаол иш олиб борганини далилловчи манбалар мавжуд.
У ҳам ўз ҳарбий қобилияти ва маҳорати билан собиқ совет тузуми намояндалари кўнглида ғулғула уйғотган…

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3835

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Самарқандда уй портлади: вайроналар тагидан 6 кишининг жасади топилган

Жорий йил 9 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳри Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.

Чақнаш натижасида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаши оқибатида, 1,2,3-чи қаватлари ва ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун 10 та асосий ва махсус ёнғин-қутқарув техникалар ва ФВДТнинг куч, воситалари жалб этилган.

Олиб борилган ҳаракатлар натижасида вайроналар остидан 6 нафар фуқаронинг жасади топилган.


Воқеа жойида тегишли идора ва ташкилотларнинг масъулларидан иборат Штаб тузилиб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Сўранг_жавоб_берамиз

Ишхонада ичиш ёки маст ҳолда келиш бўшатишга асос бўладими?

💬
Савол: Айни пайтда иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатлар янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича амалга оширилмоқда. Янгиланган тартибга кўра, икки томонлама шарномани бекор қилиш ҳақида батафсил маълумот олсам дегандим.

Жавоб:
http://ishonch.uz/news/3833

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
3 та ҳудуддаги тиббиёт олийгоҳларида дуал таълим жорий қилинади

Президент Мирзиёев тиббиётда дуал таълимни тўлиқ жорий қилиш мумкинлигига эътибор қаратди.

Ўз навбатида, бунга тиббиёт олийгоҳлари қошидаги бирорта клиника уларнинг балансида эмаслиги тўсқинлик қилаётгани қайд этилди.

Мутасаддиларга Қорақалпоғистон, Фарғона ва Урганч тиббиёт олийгоҳларига молиявий мустақиллик бериш, Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Урганч тиббиёт олийгоҳлари клиникасини ҳам уларнинг таркибий тузилмасига ўтказиш топширилди.

Олийгоҳларнинг тегишли кафедралари клиника бўлимларидаги даволаш ишларини бошқаради.


Тиббиёт олийгоҳлари ректорлари ўз тизимидаги клиник базаси бўлган бошқа муассасаларни ҳам таъмирлаш-жиҳозлашга масъул бўлади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Ўзбекистонда “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади

Йиғилишда таъкидланишича, юқумли касалликларнинг 35-40 фоизи оддий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида юзага келаётгани кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан барча мактаб, боғча, техникум, олийгоҳ, поликлиника ва шифохоналарда “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади.

Унга кўра:
- таълим ва тиббиёт ташкилотларидаги қўл ювиш жойлари санитар-гигиена воситалари билан тўлиқ таъминланади,
- шароити оғир бўлган 126 та мактабда ҳожатхоналар бинони ичида жойлаштирилиб, янгидан қурилади, 6 мингдан зиёд боғчага гелиоколлектор олиб берилади;
- 4 минг 295 та ижтимоий муассасада сув баки ва цистерна ўрнатилади.

Ушбу мақсадлар учун шу йилнинг ўзида бюджетдан 780 миллиард сўм ажратилади

Ҳар бир ижтимоий соҳа муассасаси тоза, озода бўлиши, унда одамлар учун қулай санитар-гигиена шароити яратилиши шартлиги қайд этилди.


“Тоза қўллар” дастурининг моҳияти, шахсий гигиена ҳақида катта тарғибот кампаниясини ташкил этиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Президент тиббиёт соҳасида қатор ташаббусларни илгари сурди

Президент Мирзиёев бугунги йиғилишда тиббиёт соҳасидаги муаммоларга ечим топиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди ва янги ташаббусларни илгари сурди.

Йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича салкам икки йил тайёргарлик кўрилгани, хорижнинг илғор тиббиёт марказларидан экспертлар жалб қилингани таъкидланди.
Давлат раҳбари тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалдаги тизим ўзгаришини маълум қилди.

Унга кўра, эндиликда:
– тиббиёт бригадаси ва аҳоли ўртасида икки томонлама шартнома тузилади. Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди;
– тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари бюджетдан қопланади;
– поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади;
– бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
09.05.202511:58
Жарима баллари 1 июндан кучга киради

Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, МЖтКдаги 12 та моддаги 19 хил қоидабузарлик (рўйхат юқорида) бўйича жарима баллари миқдори тасдиқланди. Жарима баллари фақат ЙҲХ инспектори томонидан бевосита расмийлаштирилган қарорлар асосида белгиланади. Бу дегани фото ва видеокамералар ҳамда радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланмайди.

Бир йил давомида 12 баллдан ортиқ жарима бали йиғилганда ҳайдовчига маъмурий жазо қўллаш учун иши судга оширилади.

12 ой давомида қоида бузмаган ҳайдовчиларга эса рағбатлантириш сифатида кейинги йилда содир этган биринчи қоидабузарлиги учун жарима ёзилмайди.


6 ой давомида қоида бузмаган ҳайдовчидан рағбатлантириш тарзида 2 жарима бали чегириб ташланади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Рўзибой бобо гиннеснинг рекордлар китобига кирадими?

– Ҳозир вилоятимизда 4 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлиб, улардан Шаҳрисабз туманилик Саъдулла Жабборов 105 ёшда, касбилик Хайрулла Шерматов 101 ёшда, Шаҳрисабз шаҳрилик Омон Бобоев 100 ёшда, – дейди Қашқадарё вилояти ҳокимининг фахрийлар бўйича маслаҳатчиси Январ Иноятов.

– Уларнинг ёши энг улуғи Қамаши тумани, Манғит қишлоғида яшовчи Рўзибой Сатторов айни вақтда 115 ёшни қаршилади. Биз узоқ умр кўриб келаётган юртдошимиз Рўзибой Сатторовни Гиннеснинг рекордлар китобига киритиш учун тавсиялар бердик.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3834

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Кун_ҳикмати

📌 Уруш ҳақиқат ва инсонийликни рад этишдир. Гап фақат одамларни ўлдиришда эмас, улар у ё ёки бу тарзда барибир ўлади, балки онгли ва қатъий равишда нафрат ва ёлғонни инсонларга тарқатишдир.

✍️ Жавоҳарлаъл Неру

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади

Йиғилишда давлат раҳбари тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларида билим ва малака етишмаётганини танқид қилди.

Билдирилишича, эндиликда тиббиёт олийгоҳлари ва техникум битирувчиларининг замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўзлаштириши шаффоф тизим асосида алоҳида баҳоланади. Бу тизим ишлаётган врач ва ҳамшираларга ҳам татбиқ этилади.

Шу мақсадда Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади. Ушбу марказга халқаро тан олинган хорижий ташкилот жалб қилинади. Давлат ва хусусий клиникалар эса аккредитациядан ўтади.

Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш вазифаси давлат ва хусусий тиббиёт олийгоҳлари, ихтисослашган марказлар ва вилоят муассасаларига берилади.


Мутасаддиларга шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талабларини ишлаб чиқиш топширилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Юқумли касалликларнинг 35-40 фоизи оддий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида юзага келаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан барча мактаб, боғча, техникум, олийгоҳ, поликлиника ва шифохоналарда “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади. Унга кўра:

- таълим ва тиббиёт ташкилотларидаги қўл ювиш жойлари санитар-гигиена воситалари билан тўлиқ таъминланади,

- шароити оғир бўлган 126 та мактабда ҳожатхоналар бинони ичида жойлаштирилиб, янгидан қурилади, 6 мингдан зиёд боғчага гелиоколлектор олиб берилади;

- 4 минг 295 та ижтимоий муассасада сув баки ва цистерна ўрнатилади.

Ушбу мақсадлар учун шу йилнинг ўзида бюджетдан 780 миллиард сўм ажратилади.

Ҳар бир ижтимоий соҳа муассасаси тоза, озода бўлиши, унда одамлар учун қулай санитар-гигиена шароити яратилиши шартлиги қайд этилди.

“Тоза қўллар” дастурининг моҳияти, шахсий гигиена ҳақида катта тарғибот кампаниясини ташкил этиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Хорижда даволанаётган Акбаралига уй берилди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Туркистон маҳалласида истиқомат қилувчи ёш йигит — Акбарали Алимовга кўп қаватли уйдан янги хонадон берилди. Бу инсонпарварлик иши ҳомийлар, маҳаллий ҳокимият ва маҳалладошлар ҳамкорлигида амалга оширилди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3828

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Shown 1 - 24 of 409
Log in to unlock more functionality.