Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Реальна Війна
Реальна Війна
Україна Сейчас | УС: новини, політика
Україна Сейчас | УС: новини, політика
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Реальна Війна
Реальна Війна
Україна Сейчас | УС: новини, політика
Україна Сейчас | УС: новини, політика
Ma'rifat_un Nafs avatar
Ma'rifat_un Nafs
Ma'rifat_un Nafs avatar
Ma'rifat_un Nafs
АНТИҚА ДУНЁ, АЖАБТОВУР ОДАТЛАР...

Ўрта асрларда, Англияда коррупцияга қарши бир ноодатий услуб билан курашилган экан.
Унда, шаҳар марказида ўрнатилган тарозида, янги сайланган ҳокимнинг вазни ўлчанган ва ҳокимлик даври тугаб, ваколатини топшираётган пайтида ҳам вазни қайта тарозида ўлчанган. Агар ҳокимнинг вазни кам ёки ўзгармаган бўлса, у аҳоли томонидан олқиш ва мақтовлар эшитар, аммо вазни бошланғич кўрсаткичдан юқори бўлганда эса, ҳоким ачиган сабзовот ва тухумлар билан тошбўрон қилинган ва давлат бошқаруви лавозимларидан батамом четлатилган экан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Чап томонда вазни 77 кг бўлган қон тозаловчи қурилма. 4 соатда 250 литр қонни 68% тозалайди.

Аллоҳ таоло яратган буйракнинг вазни 300 грам бўлиб, бир кунда 2500 литр қонни 100% тозалайди.

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
(Ар-Рахман Сураси, 21-Оят)


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
#Ҳар гал гуноҳларимизни эслаб надомат қилаётганимизда нафақат ўзимизни, балки ўша гуноҳларни қилишимизга сабабчи бўлганларни ҳам ёмон кўришни бошлаймиз...Аслида ўзимиздан бошқасини айблашга ҳаққимиз йўқ!..
Аслида агар Аллоҳга тақво қилсак ва нафсимизга ҳоким бўла олсак, на инс ва на жин бизни йўлдан уролмайди...
Одамлар бор-йўғи ўзимиз берган имкониятдан фойдаланишади холос...


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини биламизми?

–Хар ишни бошласангиз «Бисмиллаҳ»денг.
–Ният қилсангиз «ИншаАллох»денг.
–Ҳайратлансангиз «Субҳаналлоҳ»денг.
–Мақтасангиз «Ма ша Аллоҳ»денг.
–Рахмат айтсангиз «Жазакаллох»денг.
–Афсуслансангиз«Астағфируллоҳ»денг.
–Кузатсангиз «Фий амааниллах» денг.
–Берсангиз «Фий сабиллах »денг.
–Ўлимни эшитсангиз «Инна лиллах »денг.
–Акса урсангиз «Алҳамдулиллаҳ» денг.
–Қийинчилик етса «Ё Аллоҳ » денг.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
ҲАР СОАТГА ҚАРАГАНИНГИЗДА НИМАНИ ЎЙЛАЁТГАН БЎЛАСИЗ❓

ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ИШИНГИЗНИ ВАҚТИНИ БЕЛГИЛАЙСИЗ,

ТУШЛИК ТАЁРЛАШИМ КЕРАК, СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

МЕХМОН КЕЛИШИ КЕРАК СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ ❓

БОЛАМНИ УХЛАТИШИМ КЕРАК СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

ИШГА БОРИШИМ КЕРАК СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

УЧРАШУВИМ БОР, СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ ❓

ИМТИҲОНИМ БОР СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

НЕЧЧИ БЎЛДИ❓

УЛГУРУШИМ КЕРАК❗️
ШОШАШИЗ~ПИШАСИЗ,
ЮГУРАСИЗ~ЕЛАСИЗ,
ҚАЕРГА КЕТЯПСИЗ❓
ҲАЁТИНГИЗДА БИР МАРТТАГИНА  СОАТГА ҚАРАБ;
СОАТ НЕЧЧИ БЎЛДИ,
МЕНГА ҚАНЧА СОАТ ҚОЛДИ ДЕБ ҚАРАНГ❗️
ҚАРАНГЧИ НЕЧЧИ БЎЛДИ ЭКАН❓
ЮРАГИНГИЗ ОРҚАГА ТОРТИБ КЕТАДИ
ВАҚТ ОЗ~ЖУДА  ОЗ ҚОЛАЁТГАНИНИ КЎРИБ НАФАС  БЎҒИЗГА ТИҚИЛАДИ.
ҚАНДАЙ КЕТАМАН❓
НИМА ОЛИБ КЕТАМАН❓
ТАЁР ЭМАСМАН❗️
СОАТГА ҚАРАНГ,
ЎЙНАБ КУЛИШЛАРДАН ТЎХТАБ ЎЙЛАБ КЎРИНГ 
ҲАЁТИНГИЗНИ НИМАЛАРГА САРФЛАБ ЮБОРДИНГИЗ❓
БУГУН,
ФАҚАТГИНА БУГУН ОҲИРАТ УЧУН НИМА ҚИЛА ОЛДИНГИЗ❓
АЛЛОҲНИ ДИНИГА НИМА ҲИЗМАТ ҚИЛОЛДИНГИЗ❓
ИНСОНЛАР УЧУН НИМА ЯХШИЛИК ҚИЛОЛДИНГИЗ❓
ҲЕЧ БЎЛМАСА ТАВБА ҚИЛА ОЛДИНГИЗМИ‼️
УНДА ШОШИНГ‼️
ТАВБАГА УЛГУРИНГ‼️

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Deleted19.04.202513:28
30.04.202509:15
#hadis_salavot

Ё РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ СИЗНИ НИМА ХУРСАНД ҚИЛДИ?

Абу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "У бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолди. У айтади: "У зотни яхши кайфиятда, хурсанд ҳолатда кўриб: "Ё Расулуллоҳ, ҳозиргидек сизни яхши кайфиятда, хурсанд ҳолатда қачон кўрганимни эслай олмайман", дедим. У зот алайҳиссалом: "Эй Абу Талҳа, нега хурсанд бўлмай, ҳозиргина Жаброил келиб кетди. Умматимдан ким менга бир салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта ҳасанот ёзишини, ўнта гуноҳини ўчиришини ва менга салавот айтгани каби Аллоҳ ҳам унга жавоб қайтаришини айтиб хурсанд қилди", дедилар.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
«Дўзах –Аллоҳ бизни ундан асрасин- хору зорлик, азоб ва муваффаққиятсизлик диёридир. У оҳу фарёд, дўзах аҳлининг овози эса чинқириқ ва йиғи, инграш ва йиғилари тўхтамайди. Улар доимий бахтсизлик, надомат ва йиғидадир. Кишан ва занжирлар қўллари ва бўйинлари орасини жамлайди. Юзлари билан қайноқ сувга судралиб сўнг дўзахда куйдириладилар. Унинг оловдан иборат соябонлари бўлиб, остлари ва устларидан аланга олади. Ҳавоси иссиқ шамол. Дўзах аҳлининг ичимлиги қайноқ сув “У (сув) билан уларнинг ичларидаги нарсалар ҳам, терилари ҳам эритиб юборилур”. (Ҳаж: 20). Таомлари эса заққум “(У таом) мисоли қайноқ сувнинг қайнаши каби қоринларда қайнайдиган эритилган (доғланган) ёғдир!”» (Духон: 45-46).

📚 «Рамазонга оид мақолалар» (Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр).

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Deleted25.04.202519:43
Agar allah istamasa, siz uni hidoyat qila olmaysiz, magaram allah kimni istasa unga oʻzi hidoyat beradi.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Deleted19.04.202513:28
29.04.202513:04
КАТТАЮ КИЧИК АМАЛЛАРИМИЗДАН СЎРАЛАМИЗ

«Ким ҳидоят йўлига юрса, бас, ўзи учун юрар. Ким (ҳидоят) йўлидан чалғиса, у ҳам ўз зиёнига чалғир. Ҳеч бир гуноҳкор ўзганинг гуноҳини кўтармас. То пайғамбар юбормагунимизча (бирор кимсани) азобловчи бўлмадик» (Исро, 15).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади. Валид ибн Муғийра Макка аҳлига: «Менга эргашинглар, Муҳаммаддан юз ўгиринглар. Сизларни оғирликларингиз (юкингиз) менинг бўйнимга, мен сиз-ларнинг қилган ишингиз учун жавоб бераман», деди. Аллоҳ таоло Валид ибн Муғийранинг сўзлари ботил, беҳуда; Аллоҳ ва Унинг расулига итоатсизлик гуноҳ эканидан огоҳ этиб, шу ояти каримани нозил қилди.

Ким ҳидоятда бўлса, ҳақ йўлдан юрса, пайғамбарга эргашса, энг аввало, ўзига фойда. Шунда унинг оқибати ҳам гўзал бўлади. Залолатга кетса, тўғри йўлдан бўйин товласа, гуноҳ ишларни қилса, бу фақат ўзи учун зарардир.

Бандалар солиҳ амаллари, ибодатлари ила Аллоҳ таолонинг розилигига эришади. Исро сурасининг 7-оятида: «Агар эзгу иш қилсангиз ўзларингизга эзгулик қилган бўлурсиз. Агар ёвузлик қилсангиз ҳам ўзингиз учундир...» дея ҳар бир инсон савобли иш қилиши ва гуноҳ ишлардан қайтиши буюрилган.

«Ҳеч бир гуноҳкор ўзганинг гуноҳини кўтармас». Бирор инсон бошқа бир кишининг гуноҳини кўтармайди. Ҳар бир жон қилмишининг жазосини олади. Фотир сурасининг 18-оятида яна бундай дейилади: «(Қиёмат кунида) ҳеч бир гуноҳкор ўзганинг гуноҳини кўтармас. Агар оғир гуноҳ эгаси ўз гуноҳини кўтаришга чақирилса, (гарчи чорланувчи) қариндоши бўлса-да, у (гуноҳ)дан бирор нарса юклатилмас. (Эй Муҳаммад), Сиз фақат Парвардигорларидан ғойибона қўрқадиган ва намозни баркамол адо этадиган зотларнигина огоҳлантира олурсиз. Ким (гуноҳдан) покланса, у фақат ўзи учун покланган бўлур. Қайтиш фақат Аллоҳ ҳузуригадир».

Қиёматда ҳар бир банда каттаю кичик қилган барча амалларидан сўралади. Бошқаларни жоҳилона адаштирган ҳам қилмиши учун жавоб беради. Ҳатто йўлдан оздирилган кишининг қилган гуноҳлари ҳам унга юкланади. Аммо бу билан адашган кимсанинг гуноҳи камаймайди. Қуръони каримда: «Улар (бу ёлғон сўзларни) қиёмат кунида, ўзларининг барча гуноҳларини ҳамда ўзлари жоҳилона йўлдан оздирган кимсаларнинг гуноҳларидан ҳам бўйинларига олиш учун (айтгандирлар). Огоҳ бўлингизки, улар бўйнига олган нарса (гуноҳлар оқибати) жуда ёмондир» (Наҳл, 25), дейилган. Бу Аллоҳ таолонинг бандасига одиллиги ва раҳматидир.

«То пайғамбар юбормагунимизча (бирор кимсани) азобловчи бўлмадик». Пайғамбар юборилганлиги тўғрисида сабаб ва ҳужжат қоим қилинмасдан туриб, дўзахга ҳеч ким ташланмайди. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Ҳар қачон унга янги гуруҳ (кофир бўлганлар) ташланганда, унинг қўриқчилари: «Сизларга (дунёда бирор) огоҳлантирувчи (пайғамбар) кел-маганмиди?» – деб сўрайдилар. (Улар) дерлар: «Ҳа, ҳақиқатан, бизга огоҳлантирувчи келган эди, (лекин бизлар уни) ёлғончига чиқарганмиз... » (Мулк, 8–9).

Демак, ҳақ йўлдан чалғимай, имон-эътиқодда собитқадам бўлиб, эзгу амалларни давомли равишда бажарсак, ўзимиз учун фойдалидир.

“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
|•Дуони икки нарса бузади:
Шошилмоқ ва ижобат бўладими, йўқми деб шубҳа қилмоқ…
Иҳлос энг  гўзал “Амийн” дир дуоларингизга.
Агар Аллоҳ дуо ила унга юзланишингизни хоҳламаганда эди, у дуони тилингизга жо қилмас эди.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
#Ислом нима?

– Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят);

– Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят);

– Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!» (Ҳижр сураси, 88-оят)

– Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят)

– Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар» (Аъроф сураси, 31-оят).

– Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).

Ислом ҳаётингни ислоҳ қилади. У бахтингнинг кафилидир!!!


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Deleted25.04.202519:43
18.04.202516:19
САВОБ ДАРАЖАСИ БЕҲИСОБ БЎЛГАН ГЎЗАЛ ДУО

Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 Росулуллоҳ ﷺ:  “Аллоҳнинг бандаларидан бир банда:

“Я робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник” деди.

Бу нарса икки фариштага(савобини ёзиш) қийин бўлди. Савобини қандай ёзишни билмай қолдилар.

Аллоҳнинг хузурига кўтарилиб: “Эй Роббимиз бир банданг бир сўзни айтди, уни қандай ёзишни билмаяпмиз” дейишди. Аллоҳ бандасининг айтганини билгувчи бўлсада : “Бандам нима деди” деди. Икки фаришта : “Эй Роббимиз у :

“Я робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник”.

Шунда Аллоҳ таоло иккисига : “У калимани бандам айтганидек ёзиб қўяверинглар, менга йўлиққанда ўзим мукофотини бераман” деди”

Ибни Можа ривоят қилган

📌Маъноси:  «Эй Роббим! Улуғлигингга ва қудратингнинг буюклигига мос келадиган даражада Сенга ҳамд бўлсин».

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
28.04.202508:11
Бир кишининг хотини балиқ қовурса, думидан анча жойини кесиб ташлаб кейин қозончага солар, нега, деб сўраса, онам шунақа қилиб қовурарди, дер эди, охири қайнонаси олдига бориб суриштирди, у ҳам онам шундай қиларди, деб жавоб берди. Куёв катта қайнонаси олдига борди, кампир эса, э болам, қозончам кичкина эди, каттароқ балиқлар сиғмагани учун думини кесиб солардим, дермиш.

P.S.: Шунинг учун кўрган ишини қилиб кетавермасдан, сабабларини ўрганиш керак!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Жумада бир соат борки, унда банда нима дуо қилса ижобат бўлади. Бугунги кун дуоларингиз ижобатига етказсин.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Менга саловот айтиш билан ғамлар кетиб, хожатлар битиб, гуноҳлар ўчирилиб, даражалар кўтарилар, деганлар.

Энг катта орзуингиз бўлган ~ Каъбага Сизни етказсин Аллоҳ. Ҳозирча эса КАЪБА қалбингизни энг тўрисида яшасин...

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг...


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Агар сиз ҳаромга эришиш осон замонда яшаётган бўлсангиз билингки, Аллоҳдан қўрққанга жуда катта савоб бериладиган замонда ҳам яшайсиз.

©Айман Ёғий

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
☝️​​​​ЁСИН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво этилади”, деб айтганлар.
Қайси бир банда тонг отганида Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради. Бундан ташқари Қуръонни ўн марта хатм қилиш савобини олади, барча ҳожатлари раво этилади. Демак, бошига ташвиш тушган, оғир аҳволда қолган киши Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унга нажот беради, мурод-мақсадига етади.
Аслида ҳар хил бидъат-хурофотлар ўрнига Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар қилинса, мушкуллар арийди, қийинчилик бартараф этилади. Бидъатлар ҳеч қандай фойда бермайди. Қолаверса, хурофий одатлар анча-мунча сарф-харажат талаб қилади. Бу ҳам етмаганидек, банда ирим-сиримлар туфайли гуноҳга ботади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади”.
Биз мўмин-мусулмонларга фақат охират саодати эмас, дунѐда ҳам муваффақият қозониш йўллари ўргатилган. Буни мана шу ривоят мисолида кўриш мумкин.

Яҳѐ ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир”.

Демак, Ёсин сураси қуйидаги фазилатларга эга:
1. Ёсин – Қуръоннинг қалби;
2. Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади;
3. Ёсинни ўқиган кишига Қуръонни ўн марта хатм қилиш савоби берилади;
4. Ёсинни ихлос билан ўқиган банда гуноҳлари кечирилади;
5. Тонгда ѐки кеч кирганда Ёсин сурасини тиловат қилган одамнинг мушкуллари осон бўлади, ҳожатлари раво этилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёсин сураси умматимдан ҳар бир инсон қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон банда Ёсин сурасини ўқиб-ўрганса, ѐд олса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига мувофиқ иш бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

✅❗️Бу маълумотни имкон борича бошқа гуруппаларга ҳам етказайлик! Аллоҳ рози бўлсин!

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Deleted18.04.202516:39
Shown 1 - 24 of 470
Log in to unlock more functionality.