Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
АХБОРОТ | Расмий канал avatar
АХБОРОТ | Расмий канал
АХБОРОТ | Расмий канал avatar
АХБОРОТ | Расмий канал
❗️🇷🇺 Москва аэропортларида коллапс: дронлар ҳужуми туфайли авиакомпаниялар ўнлаб рейсларни кечиктирди ва бекор қилди

Пулковода йўловчилар 6-7 соат давомида самолётдан чиқарилмаган. Шу куни Ўзбекистон шаҳарларидан Москва ва Нижний Новгородга рейслар ҳам Уфа ва Санкт-Петербургдаги аэродромларга йўналтирилди, Тошкентдан учган рейслардан бирининг йўловчилари тунни самолёт салонида ўтказган.

https://t.me/uzaxborot
🇰🇿 Остонада дрон 20-қаватга кўтарилиб, парад машғулотларини суратга олаётган аёлга деразадан узоқлашишни буюрди.

https://t.me/uzaxborot
🇮🇳🇵🇰 Покистон депутати Соҳибзода Ҳамид Разо:

"Ё Ҳиндистон тўғонларига ҳужум қилишимиз керак ёки Ҳиндистондаги икки ёки учта ибодатхонани вайрон қилишимиз керак, чунки бизнинг масжидларимиз вайрон бўлган. Покистон томон 24 та ракета учирилди. Бунга жавобан биз Ҳиндистонга 48 та ракета отишимиз керак."


https://t.me/uzaxborot
⚡️Орбитада қолиб кетган космик аппарат Ўзбекистонга қулаши мумкин

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, аппарат қолдиқларининг ерга қулаши 9-11 май кунларига тўғри келиши мумкин. Ҳозирча «Космос-482»нинг аниқ қаерга қулашини айтиш бироз мушкул. Унинг Ўзбекистон ҳудудига тушишининг эҳтимоли эса 0,3-0,5 фоиз оралиғида баҳоланмоқда.

👉 https://t.me/uzaxborot
#ЯНГИЛИК

   СИЗНИ КЎЗОЙНАКЛАР ЧАРЧАТДИМИ? УЗОҚ ЁКИ ЯҚИННИ КЎРА ОЛМАСЛИК ҚИЙНАЯПТИМИ? 😀😀

    Муаммосиз😀❌❌

   Ҳар ҳил операция ва шифокорларга беҳудага пул сарфлашни бас қилинг.✔️✔️✔️
Дунёни ҳайратда қолдирган ечим бизда мавжуд. Атиги 7 кун ичида кўзларингиз дунёни тиниқ рангларда кўра бошлайди.
Ишонмаяпсизми?


  БАТАФСИЛ 🔔
⬇️⬇️⬇️
https://dexpress-uz.shop/kristall/10
https://dexpress-uz.shop/kristall/10
🔝🔝🔝
Юқоридаги ҳаволани босинг.

Админлар ўчириб юбормасидан улгуриб қолинг!‼️‼️‼️
07.05.202507:12
🇵🇰🇮🇳 Покистон Ҳиндистоннинг ҳаво ҳужумларидан саккиз соат ўтиб ўз ҳаво ҳудудини очди, Карачи ва Лахор аэропортларида халқаро авиарейсларни қабул қилиш ва жўнатишни қайта тикланди — Geo ТV телеканали.

https://t.me/uzaxborot
❗️🇵🇰🇮🇳 Сиёсий ҳазил

Шу йўл билан Покистон Ҳиндистондан зарбаларга учрамай мағлуб этиши мумкин.

https://t.me/uzaxborot
07.05.202514:13
ХАМАС Илон Маскнинг отаси билан Ғазо секторида "Starlink"ни ишга туширишга кўндириш учун боғланган.

"7 октябрдаги даҳшатли воқеалардан кўп ўтмай, ХАМАС раҳбарлари мен билан "Илонни ХАМАСга Starlink тақдим этишга кўндира оламанми", деб сўраш учун боғланишди ва мен бунга эришдим. Мен Илон билан боғландим ва бу баҳсда икки томон борлигини айтдим, Илон рози бўлди ва уларга Starlink ни тақдим этди, чунки Starlink нуқтаи назаридан таклиф шундан иборат эдики, у ерда гуманитар мақсадларда бўлиши керак эди".


https://t.me/uzaxborot
❗️🇸🇾🇫🇷 Сурия президенти Аҳмад Шара Франция президенти Макроннинг таклифига биноан Парижга келди.

https://t.me/uzaxborot
🪙Қарздор ота алиментни тангаларда тўлади

У 4 млн. сўмлик қарзини 10, 50, 100 ва 500 сўмлик тангаларда тўлаб, собиқ рафиқаси вақтини фақат танга санаш билан ўтказиб юборишини хоҳлаган.

Бироқ давлат ижрочилари тангаларни банк орқали ҳисоблаб, маблағни онанинг пластик картасига ўтказиб беришган.

https://t.me/uzaxborot
❗️🇵🇰💥🇮🇳 Ҳиндистон ўзининг қирувчи йўқотишларини тан ола бошлади.

Ҳиндистоннинг учта қирувчи самолёти Ҳиндистон ҳудудига қулагани ҳақида Idia TV хабар бермоқда.

https://t.me/uzaxborot
07.05.202507:12
🇺🇸🇨🇦 Мен  Канаданинг АҚШнинг 51-штатига айланиши керак деб ҳисоблайман — Доналд Трамп

Қўшма Штатлар президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам Канада билан дўстона муносабатларни сақлаб қоламиз;

◾️ Мен келаётган душанба куни Яқин Шарққа йўл оламан. Режаларимда Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига ташрифлар бор;

◾️ Хитой биз билан учрашув ўтказишни хоҳламоқда;

◾️ Ҳиндистон АҚШ маҳсулотларига қўйилган барча божларни бекор қилишга рози бўлди.

https://t.me/uzaxborot
🇵🇰🇨🇳🇮🇳 Покистон Хитойда ишлаб чиқарилган JF-17 қирувчи самолётлари ёрдамида Ҳиндистон ҳарбий самолётларини уриб туширгани ҳақидаги хабардан кейин JF-17 самолётларини ишлаб чиқарувчи Хитойнинг AVIC Chengdu компанияси акциялари қимматлашди, Mirage 2000 ва Rafale самолётларини ишлаб чиқарувчи Франциянинг Dassault компаниясининг акциялари эса пасайди.

👉 https://t.me/uzaxborot
🇺🇸 Украинада тинчлик бўлиши мумкин, АҚШдаги футбол бўйича жаҳон чемпионати Россия учун яхши рағбат бўлиши мумкин — Трамп

ФИФА президенти Жанни Инфантино Россия жамоалари ҳозирча четлатилганини, лекин тинчлик билан қайтиши мумкинлигини тасдиқлади.  

https://t.me/uzaxborot
07.05.202509:08
🇺🇦🇷🇺 Украина дронлари Мордовия, Тула ва Ярославл вилоятларига, шунингдек, Москвага ҳужум қилди

Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, 7 майга ўтар кечаси Украина дронлари Россиянинг бир неча ҳудудларига, жумладан Мордовия, Тула ва Ярославл вилоятларига ҳужум уюштирди. Бундан ташқари, Москвага яқинлашган пайтда дронлар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилди.

Москва мэри Сергей Собянин соат тунги 00:00 дан бошлаб Москва вилояти ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари тўққизта дрон ҳужумини қайтарганини маълум қилди. Жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган. Украин Теlegram каналларининг ёзишича, дронлар Москва яқинидаги Кубинка ҳарбий аеродромига ҳужум қилган, у ерда қирувчи самолётлар жойлашган.

Тула вилояти губернатори Дмитрий Миляев вилоятга бешта дрон ҳужуми уюштирилганини билдирди. Украин Теlegram каналларига кўра, Туладаги дронлар “Град”, “Смерч”, “Ураган” каби ракета тизимларини ишлаб чиқарувчи “Сплав” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига ҳужум қилган.

Шунингдек, дронлар Мордовияга ҳам ҳужум қилган. Саранск шаҳри маъмурияти 7 май куни болалар боғчалари, мактаблар, коллежлар ва олийгоҳларда дарслар бекор қилинганини маълум қилди. Аввалроқ Мордовия раҳбари Артём Здунов шаҳарда дрон таҳдиди ҳақида огоҳлантирган ва тезкор штаб дрон ҳужумлари оқибатларини суратга олиш ва тарқатишни тақиқлаган.

Хабарларга кўра, Саранскдаги “Сарансккабел” ва “Сарансккабел-Оптика” заводлари нишонга олинган.

https://t.me/uzaxborot
🇷🇺🇺🇦 Путин (1999 йил): Қрим — Украинанинг бир қисми, Россияда эса 400 та баҳсли ҳудудлар бор. Асосий муаммо Россиянинг оғир империалистик мероси.

👉 https://t.me/uzaxborot
❗️🇹🇷 Экрем Имомоғлига суиқасд режалаштирилаётгани айтилди

Жумҳурият халқ партияси етакчиси Ўзгур Ўзел Истанбулнинг собиқ мери Экрем Имамоғли қамоқхонада суиқасдга учраши мумкинлигини даъво қилди.

“Қамоқхонада камерадаги шерикларига топшириқ берилган. Имамоғли ўлдирилади. Мен буни хабар қилиш учун келдим”, деган у.

Эслатиб, ўтамиз бир неча кун аввал Ўзелнинг ўзига ҳам 62 ёшли фуқаро ҳужум қилиб, юзига тарсаки туширган эди.

https://t.me/uzaxborot
🇵🇰🇮🇳 Агар Ҳиндистон агрессив ҳаракатларни тўхтатса, Покистон ҳарбий куч ишлатишдан тийилишга тайёр — Покистон мудофаа вазири Хаважа Асиф.

https://t.me/uzaxborot
🇺🇦 Украин камикадзе дрони.

«9 май билан, Владимир».


👉 https://t.me/uzaxborot
Москвада Хитой Халқ озодлик армияси фахрий қоровули билан кўплаб одамлар, ҳам оддий фуқаролар, ҳам ҳарбий кийимдагилар суратга тушишни хоҳлашмоқда.

Бутун дунёда тинчлик учун биргаликда,

— Хитой ТИВ вакили Мао Нин изоҳ билан ушбу видеони эълон қилди.

https://t.me/uzaxborot
07.05.202509:08
🇺🇦🇷🇺 Агар Украина 9 май куни Москвага ҳужум қилса, Россия Киевга “Орешник” қуроли билан зарба бериши мумкин

Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Шунингдек, Украина “дрон зарбаларидан жиддийроқ провокациялар тайёрлаётгани” даъво қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, Владимир Россия Мудофаа вазирлигига жавоб зарбалари учун нишонларни аниқлашни топширган, асосий нишон сифатида Киев танланган. Москванинг эҳтимолий жавоб чораси жуда кучли бўлиши, жумладан, “Орешник” тизими ҳам қўлланилиши режалаштирилмоқда.

Россиялик нашрлар, шунингдек, Киев 8—10 май кунларини ўз ичига олувчи уч кунлик сулҳ таклифини қабул қилмаслигига ишонмоқда.

Аввалроқ украиналик манбалар Украина Москвадаги парадга зарба беришга уринмаслигини, бироқ Россиянинг бошқа ҳудудларига ҳужум уюштириши эҳтимоли борлигини билдирган эди.

Шу билан бирга, Зеленский ва Ермак Қизил майдондаги парадга зарба берилиши мумкинлигига ишора қилган, лекин бу ҳақда аниқ баёнот бермаган.

https://t.me/uzaxborot
🇮🇷 Саддам Ҳусайннинг "қайтиши"..

"Юз тузоқ" (sad dom - صد دام) филмида Саддам Ҳусайн ролини ижро этаётган эронлик актёр турли ижтимоий тармоқларнинг алоҳида эътиборини тортган. Баъзилар уни Саддамнинг қиёфадоши деб ёзишмоқда.

Лекин, жуда ўхшар экан а...?!

👉 https://t.me/uzaxborot
07.05.202507:12
🇮🇳🇵🇰 Reuters: Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг Покистонга берган зарбалари натижасида ҳалок бўлганлар сони 26 кишига, жароҳатланганлар эса 46 кишига етди

Агентлик бу ҳақда Покистон Қуролли кучлари матбуот котибига таяниб хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Ҳиндистон расмийлари Покистон ҳарбийларининг зарбалари натижасида Кашмирда ўн нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлгани, 48 нафар инсон яраланганини маълум қилди.

https://t.me/uzaxborot
🇺🇸🇨🇦 Трамп Канада бош вазирига унинг мамлакатини АҚШ таркибига қўшишни таклиф қилди

"Менимча, бу Канада фуқаролари учун солиқларни кескин камайтиради. Сиз дунёдаги энг қудратли армия, аъло даражадаги тиббий хизмат ва бошқа кўплаб нарсаларга эга бўласиз. Бу жуда катта афзалликлар беради" — деди Қўшма Штатлар президенти Канада бош вазири билан Оқ уйдаги учрашувида.

Бош вазир Марк Карни бунга жавобан "Канада сотилмайди!", деб жавоб берди.

"Агар сиз кўчмас мулк дунёсидан хабардор бўлсангиз, айрим ҳудудлар бор, улар ҳеч қачон сотилмайди... Сўнгги бир неча ойда сайлов кампанияси доирасида Канада фуқаролари билан учрашдим, айтишим мумкинки, мамлакатимиз ҳеч қачон сотилмайди, бу канадаликларнинг хоҳиши. Аммо ўзаро ҳамкорлигимизда катта имкониятпар бор", — дея таъкидлади Канада ҳукумати раҳбари.

Карни, шунингдек, Оттава Трампнинг мудофаа харажатларини ошириш ғоясини қўллаб-қувватлашини билдирди. АҚШ президенти эса канадаликлар аллақачон бу йўлда ҳаракат қилаётганини тасдиқлади.

https://t.me/uzaxborot
Shown 1 - 24 of 1 052
Log in to unlock more functionality.