Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Реальний Київ | Украина
Реальний Київ | Украина
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Реальний Київ | Украина
Реальний Київ | Украина
GENERALISSIMUS avatar
GENERALISSIMUS
GENERALISSIMUS avatar
GENERALISSIMUS
11.05.202516:48
Бугун ва келажак ҳақида ўйлар

Шу ой йўлда кўп бўлдим, Сиз билан ўз ҳулосаларим билан бўлишмоқчиман: учоқларда, аэропортларда, автотрассалардаги фуқароларимизнинг маданият даражаси пасаяпти, одамларимизнинг кўпи одоб қоидаларини унутишган кўринишади, ўзаро ҳурмат йўқ, асаблар таранг, қўполлик одатий ҳолатга айланиб бораётир.

Сўкиниш, ҳақорат ва дағдаға қилиш, ҳатто уриш, жисмоний куч ишлатиш ҳоллари кўпайган. Кира қилаёткан ҳайдовчилар аксарияти катта тезликда аҳоли яшайдигон жойларда ҳам бемалол телефон ўйнаб кетаётканларини гувоҳи бўлдим. Саёҳатим давомида М 39 трассасида тирбандликлар кўпайибди автоҳалокатларни 4 тасини кўрдим 5 соат лик йўлда, тезкор пуллик янги йўллар қуриш вақти аллақачон келди, ҳозиргача собиқ СССРдан қолган, пойтаҳтдан энг чекка ҳудудга боргунча ички тор аҳоли зич йўллардан фойланяпмиз.

Одамлар билан суҳбатлашсангиз таълим, ҳаёт мақсади, яшаш фалсафасидан савол берсангиз жим туришади, жавоб йўқ. Тарихдан саволлар берсангиз стереотип жавоблар… Ҳамма гўёки фақат моддиятга берилиб кеткан, маиший масалалар устувор, Интернетдаги виртуал ҳаёт чин турмуш билан аралашиб кеткан. Биз эркин бўлаяпмиз, ўзгаряпмиз, тижорат ва катта бизнес қиляпмиз, бир сидра бойидик, аммо кўп соҳаларда ҳали янада кўп иш қилишимиз керак, ўз устимизда ишлаш, ривожланиш керак!

Ота-оналар алоҳида масала: манимча улар вазифаси Iphone обериш, мактабга мошинда ташлаб қўйиш, ўзга тилда улар билан гаплашиш ва “доставка” овқат билан боқишдан иборат бўлса керак деб юришибди, тарбия ва таълимни эса мактаб бериши керак шекилли..

Кун тартибида 50 млнлик Ўзбекистоннинг келажаги. Йилига 1 млн одам туғиляпти, хозирги Z авлод кучга кираяпти. Энди улар бизнинг келажагимиз, лекин тарбия ва одобни уларга бугун беришимиз керак! Зотан Дубайдаги ёшларимиз пичоқбозлик ва буқаликлари, Истамбул-Тошкент рейсидаги янги бойваччаларимизнинг шалақилиги бизни кўп ўйлантирмоғи керак!

Шерзодхон Қудратхўжа

@generalissimo_marshal
11.05.202513:50
👉 Чилонзор тумани Электр тармоқлар корхонаси 2 нафар ходими 10 минг АҚШ доллар пора олган вақтда ушланди - IIBB

@generalissimo_marshal
TAYINLOV

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tegishli qarori bilan, Ansabxon Akaidinovich Zakirov O‘zbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktorining birinchi o‘rinbosari lavozimiga tayinlandi.

Shuningdek, ushbu lavozimda ishlagan Abdurauf Abdurashidovich Abdukayumov Oʻzbekiston standartlar instituti direktori lavozimiga tayinlandi.

A.Zakirov tayinlovga qadar Agentlik huzuridagi "O‘zbekiston akkreditatsiya markazi" davlat muassasasi direktori lavozimida ishlagan.

@generalissimo_marshal
10.05.202511:56
Саида Мирзиёева: Болалар контенти учун янги авлод ижодкорларини тайёрлаш муҳим

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева болалар учун миллий контент яратишда ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, халқимизнинг руҳи ва қадриятларини чуқур ҳис қиладиган мутахассисларни тарбиялаш - бу соҳа келажаги учун зарурий қадам.

Яқинда “Ренессанс” болалар оромгоҳида бўлиб ўтган ижодий учрашув ва маҳорат дарслари ёшлар билан тажрибали мутахассислар ўртасида фикр алмашиш, ғоя тақдим этиш ва илҳом олиш майдонига айланди.

Мутахассислар бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ёш авлодни эртага масъулиятли, билимдон ва ватанпарвар ижодкор сифатида шакллантиришда муҳим қадамлардан бири деб баҳоламоқда.

@generalissimo_marshal
10.05.202507:16
8 май куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Султанов, Бош прокурор Н.Йўлдошев ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматовлар раҳбарлигида Давлат раҳбарининг 01.04.2025 йилдаги "Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 4 ойида энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва йўқотишларни қисқартириш, ресурсларни талон-торож қилишни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Унда, Парламент ва Ҳукумат аъзолари, Республика, ҳудудий, туман (шаҳар) штаб вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимлари, 100 га яқин вазирлик ва идора раҳбарлари, 208 та туман (шаҳар)га бириктирилган Бош прокуратура ходимлари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Энергетика вазирига ресурсларни иқтисод қилишнинг барча зарурий чораларни кўриш, йўқотишларни қисқартириш бўйича тасдиқланган ташкилий-техник тадбирларни бажарилишини таъминлаш, амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш бўйича кўрсатмалар берилди.

@generalissimo_marshal
10.05.202505:13
🪪 Фақат паспорт билан пенсияга чиқиш учун маълумотлар РАҚАМЛАШГАН бўлиши лозим

Ҳурматли фуқаролар!

Сиз пенсия ёшига яқинлашдингиз ва ортиқча оворагарчиликларсиз пенсияга чиқишни хоҳлайсиз. Бунинг учун нима қилиш керак дейсизми?

🔍 Жавоб: Дастлаб, албатта меҳнат фаолият даврларингиз тўлиқ рақамлашганини текширишингиз керак. Буни my.gov.uz портали орқали ҳам текшириб олсангиз бўлади.

⏩ Агарда Сиз ҳозирда ишлаётган бўлсангиз ўз иш берувчингиздан олдинги меҳнат фаолият даврларингизни рақамлаштирилгани ёки йўқлигини сўраб билишингиз мумкин.

Сизнинг ҳисобингиз бўйича меҳнат фаолиятингизнинг бирор бир даври рақамлаштирилмаган бўлса, бу масалада Сиз шу ташкилотга мурожаат қилсангиз ҳам бўлади.

Ишламаётган фуқаролар меҳнат фаолиятидаги даврларни қандай рақамлаштиришлари мумкин?

📖 Бугунги кунда ҳудудларда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлар (биржалар) мавжуд бўлиб,
ишламаётган фуқаролар мазкур биржаларга мурожаат қилиб, рақамлаштириш хизматларидан бепул фойдаланишлари мумкин.

Юқоридагилар тўлиқ бажарилган тақдирда фуқароларга пенсия муаммосиз тайинланади.

@generalissimo_marshal
«Барса» 7 та гол урилган класикода ғалаба қозониб, амалда чемпионлик масаласини ҳал қилди

Каталонияликлар мавсум давомидаги тўртинчи класикода ҳам устун келди.

@generalissimo_marshal
Расмий муносабат

Жорий йилнинг 9 май куни ижтимоий тармоқларда блогер Улуғбек Ашур томонидан Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмоновга нисбатан оғир ва асоссиз айбловлар келтирилган пост жойлаштирилди. Унда блогер “Андижонлик фуқаро маълумот беришича” деган сўзлар билан, гўёки вилоят ҳокими вояга етмаган шахсга нисбатан жиноий ҳаракат содир этгани ҳақида айтиб ўтган.

Андижон вилояти ҳокимлиги ушбу маълумотларни кескин рад этади. “
Фуқаро маълумотига” асосланган, ҳеч қандай далилга эга бўлмаган бундай постлар шахс шаъни, қадр-қиммати ва нуфузига очиқдан-очиқ тажовуздир.

Ижтимоий тармоқлардаги туҳмат ва ҳақоратларга асос бўлаётган манбалар шубҳали ва ноқонуний бўлиб, бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.

Айни пайтда, Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ушбу асоссиз
маълумотларни тарқатганлар ва жамоатчилик онгида нотўғри фикр уйғотишга уринган шахслар юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди. Қонунга мувофиқ равишда уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади.

Жамоатчиликдан фақат расмий ва ишончли манбаларга таянишни, иғвогарона маълумотларга учмасликни сўраймиз.

Андижон вилояти ҳокимлиги

@generalissimo_marshal
Танқидга тоқатсизлик белгиси ёхуд жамоатчиликнинг кўзи қандай мойланмоқда?

Қишлоқ хўжалиги соҳасига ёпишган яна бир дард бор: ОАВда чиққан материалларга нисбатан ҳокимият ва бошқа идоралар томонидан кўр-кўрона муносабатлар эълон қилиб, муаммони ёпишга уриниш. Ана шундай ҳолатлардан бири бўкалик деҳқонлар дарди ва Тошкент вилоят ҳокимлиги уни қандай “ёпгани” мисолида таҳлил қилинди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@generalissimo_marshal
10.05.202511:19
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 115 ёшни қаршилаган отахоннинг истаги амалга ошди.

Бунақаси фақат киноларда бўларди.

@generalissimo_marshal
10.05.202506:22
Онлайн платформа ва веб-сайтлар фаолиятини тартибга солувчи янги қонун қабул қилинмоқда

Янги қонун билан ижтимоий тармоқ, блогер, инфлюенсерлар, веб-сайтларнинг масъулиятини оширишга қаратилган муҳим нормалар белгиланмоқда.

Унга кўра, эндиликда Интернетга жойлаштирилаётган контент қонунчиликка мос келиши, болаларни соғлиғига зарар келтирувчи ахборотлар бўлмаслиги, шахсга доир маълумотларни тарқатмаслик, турли чалғитувчи ва ёлғон ахборотларни тарқалишига йўл қўймаслик белгиланмоқда.

Энди Интернетга дуч келган контентларни жойлаб, “соққа” қиламан деганлар, бошқа иш излашига тўғри келади.

#ЁлғонАхборотгаҚарши
#ИнтернетҚонунчилиги
#АхборотХавфсизлиги

@generalissimo_marshal
Deleted10.05.202507:11
09.05.202519:43
“Premium” ҳисоб эгаларидан каналимиз учун овоз беришларини сўраб қоламиз, раҳмат!

https://t.me/boost/generalissimo_marshal
11.05.202515:38
Бугун, 11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон - Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди.

Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Эрон Ислом Республикаси Биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф сўзга чиқдилар.

Ўзбекистон Бош вазири ўз нутқида қатнашчилар эътиборини мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида бизнес муҳитини яхшилаш, хорижий сармоядорларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараларига қаратиб, қуйидагиларга алоҳида тўхтатилиб ўтди.

Батафсил

@generalissimo_marshal
11.05.202503:37
Спорт турлари бўйича 2025-2028 йиллар учун Ягона спорт таснифи тасдиқланди.

@generalissimo_marshal
10.05.202515:24
Хоразм вилоятида ички ишлар органлари терговчисини 25 000 АҚШ доллари миқдоридаги пора эвазига оғдириб олмоқчи бўлган шахснинг қилмиши фош этилди.

@generalissimo_marshal
10.05.202510:51
❗️Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (296-сон, 06.05.2025 й.) билан “Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

📋Низом транспорт воситасини бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидабузарликларни содир этиш ҳолатларини жарима баллари асосида баҳолаш, жарима балларини ҳисоблаш, ҳисобланган жарима баллари бўйича мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

🔹Жарима баллари фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида ҳисобланади.

📝Низомга кўра, жарима баллари ҳайдовчилар қоидабузарликларни биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар амалда ҳисобланади.

❇Жарима балларини ҳисоблаш даврида жарима баллари ўн икки баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди.

✔️Жарима балларини ҳисоблаш тартиби:

▪️жарима баллари тизими "E-jarimaball" модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади;
▪️ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда "E-jarimaball" тизими орқали олишлари мумкин;
▪️ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар саккиз баллга тенг бўлганда "SMS" хабар юбориш йўли билан огоҳлантирилади ;
▪️суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилса, жарима баллари ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади.

📌 Мазкур қарор 2025 йил 1 июндан кучга киради.

@generalissimo_marshal
10.05.202506:03
Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) ҳамда 134-моддаси (Қабрни ёки мурдани таҳқирлаш) да назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсга 15 йил озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланди.

@generalissimo_marshal
🇺🇿Жарима баллари фақат ЙПХ ходими расмийлаштирадиган баённомалар асосида ҳисобланади, РАДАРлар бўйича қўлланилган жарималар бўйича балл берилмайди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир қилмаганлар рағбатлантирилади.

@generalissimo_marshal
11.05.202514:37
350 минг = ОМҚ

Самарқандда таксистга 350 минг сўм бермаслик учун арқон ва пичоқ билан қўрқитиб, телефонини олиб қўйган 2 нафар ёш босқинчи 4-5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Зўрлик, куч ишлатиш, камситиш, ўзбошимчалик оғир оқибатларни келтириб чиқаради.

@generalissimo_marshal
11.05.202503:33
Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

@generalissimo_marshal
Ҳукумат биноси маданий мерос объектлар рўйхатига киритилади

Маданий мерос агентлиги томонидан тайёрланган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Мустақиллик майдони кўчаси 5-уй манзилида жойлашган Вазирлар Маҳкамасининг биносини Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, рўйхатга яна 130 га яқин объектлар киритилиши кутилмоқда.

@generalissimo_marshal
Олий суднинг қабулхонасида қандай сир яширинган?

Бир-иккита субъектив сабабларга кўра Олий суд ҳақида негатив фикр билдиргим келмайди. Лекин қуйидаги сиртдан қараганда оддий, лекин бу даргоҳнинг имиджига ярашмаётган масала ҳақида ёзмасам бўлмайди.

Бирмунча вақт олдин Олий суднинг қабулхонасига шикоят топшириш учун борганимда, қўриқлаш хизмати телефонингизни топшириб кетинг, шундай топшириқ бор деб бошимни қотирди. Асаб толаларим нобуд бўлсада, улар билан тортишиб, ўз ҳақлигимни исботлашим ва ичкарига телефон аппарати билан киришимга тўғри келди.

Жорий йил 1 май куни суд процессида иштирок этиш учун Олий судга борганимда эса ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Ҳеч ким телефонинг борми деган саволниям бермади.

Бугун яна Олий суднинг қабулхонасига боришимга тўғри келди. Адвокатлигимни билган қўриқлаш хизмати ходими бу сафар пастгина оҳангда телефонимни чўнтагимдан чиқармасликни илтимос қилди.

Ҳозир ўйлаб ўтирибман, қабулхонада қандай сир борки, бу ерда фаолият олиб борадиган ходимлар унинг ошкор бўлиб қолишидан шунчалик қўрқишади?

Адвокат Руслан Муҳаммадиев

@generalissimo_marshal
Жарима балларини олиб ташлаш мумкинми? Кимга шикоят қилинади?

Батафсил расмда.

@generalissimo_marshal
09.05.202518:39
9-may — Xotira va qadrlash kuni munosabati bilan “Yangi O‘zbekiston” bog‘ida mushakbozlik tashkil etildi.

@generalissimo_marshal
Shown 1 - 24 of 2 594
Log in to unlock more functionality.