06.05.202516:02
⚡️⚡️⚡️⚡️
Сиртқи таълимга қабул тугади – барча ОТМларда, барча йўналишларда. Энди сиртқи ўқишга ҳужжат топшириш имкони йўқ.
Яъни бу йилги қабул жараёнида сиртқи учун квота ажратилмайди. Бироқ, ҳозирги пайтда сиртқи шаклда таҳсил олаётган талабалар ўқишини охиригача давом эттира олади.
Сиртқи ўқиш ўрнига энди масофавий таълим ва қисқартирилган кундузги (part-time) шакллар жорий этилади.
Қолаверса, магистратура учун ҳам энди масофавий таълимга рухсат берилди. Илгари бу фақат кундузги шаклда амалга оширилар эди.
Yoshlar kundaligi

Президент фармонига кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб, мамлакатда сиртқи таълим шаклига янги талаба қабул қилинмайди. Бу нафақат давлат, балки хусусий университетларга ҳам тааллуқли.
Яъни бу йилги қабул жараёнида сиртқи учун квота ажратилмайди. Бироқ, ҳозирги пайтда сиртқи шаклда таҳсил олаётган талабалар ўқишини охиригача давом эттира олади.
Сиртқи ўқиш ўрнига энди масофавий таълим ва қисқартирилган кундузги (part-time) шакллар жорий этилади.
Қолаверса, магистратура учун ҳам энди масофавий таълимга рухсат берилди. Илгари бу фақат кундузги шаклда амалга оширилар эди.
‼️
Бундай ўзгаришлар орқали таълим сифатига ва талаба назоратига эътибор кучайтирилиши мақсад қилинган.
Yoshlar kundaligi
05.05.202509:46
#Спорт
ДХХ кубоги қаҳрамонлари: Юқори Чирчиқда янги стадион қурилди
⚽️ ДХХ кубогида икки марта финалгача борган Юқори Чирчиқ тумнаи "Оқовул" МФЙда янги стадион фойдаланишга топширилди. ДХХ кубоги қаҳрамонлари маҳалладошлар даврасида ғурур ва шараф билан стадионни қабул қилиб олдилар.

🔴 Эслатиб ўтамиз, жорий йилги ДХХ кубоги ўйинлари қизғин паллага кирмоқда. Туман босқичларида ўйинлар ҳал қилувчи паллага кирган.
Yoshlar kundaligi

05.05.202502:04
#Туйғу
Менинг йигит вақтим,
Сенинг қиз вақтинг...
✍️ Шеър: Ибройим Юсупов
📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Ирода Илашова, Дониёр Акбаров
Yoshlar kundaligi
Менинг йигит вақтим,
Сенинг қиз вақтинг...
✍️ Шеър: Ибройим Юсупов
📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Ирода Илашова, Дониёр Акбаров
🎉 Бугун Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Ибройим Юсупов туғилган кун.
Yoshlar kundaligi
04.05.202502:14
#Туйғу
Ой юзингга жон била то бандаман...
Қўшиқдан.
Yoshlar kundaligi
Ой юзингга жон била то бандаман...
Қўшиқдан.
Yoshlar kundaligi

03.05.202504:33
#Диққат
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРЛАРИ ОТА-ОНАЛАРНИ ОГОҲЛАНТИРМОҚДА
‼️ Туман-шаҳар прокурорлари ҳудуд ота-оналарига мурожаатнома йўллаяпти. Ундан қуйидаги эслатмалар ўрин олган:
🔗 Яқинларингизни ҳам огоҳлантиришни унутманг! Кўза кунда эмас, кунида синади, деб бекорга айтишмаган.

📌 Ҳурматли ота-оналар, балоғат ёшига етган фарзандларингиз билан ҳар куни суҳбат қуринг, улардан кундалик ўқишлари, ишлари ҳақида сўранг, телефон қурилмалари, ундаги шахсий ёзишмалари, кимларга нима юбораётгани, кимлар билан нима ҳақида суҳбат қуришини эринмасдан текширинг!
🔞 Айрим балоғат ёшидаги болаларни яланғоч, порнографик, уятсиз, бузуқ фото ва видеолар, тасдиқланмаган диний мазмундаги видеоролик ҳамда маърузаларни дўстлари, севган йигити ёки қизларига юбориш ҳолатлари кун сайин кўпайиб бормоқда.
❌ Бу каби ҳолатлар учун Жиноят Кодексида жиноий жазолар белгиланган!
🚫 Бундан ташқари, фарзандларимизни ёмон иллат ҳисобланган, психотроп ва бошқа гиёҳвандлик воситалари қурбони бўлишини бирга олдини олайлик".
🔗 Яқинларингизни ҳам огоҳлантиришни унутманг! Кўза кунда эмас, кунида синади, деб бекорга айтишмаган.
Yoshlar kundaligi
02.05.202510:05
#Бир_севги_афсонаси
СЕВГИСИ УЧУН АМЕРИКА ФУҚАРОЛИГИДАН КЕЧГАН ҚИЗ
🇺🇸 Ҳадемай, АҚШ эшикларини очиб берувчи Green Card натижалари эълон қилинади. "Сеҳрли диёр" йўлланмасига турли мақсадда кўз тикканлар кўп. Шу паллада севгиси учун АҚШ паспортидан воз кечган Уна исмли қиз ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.
❤️🔥 Биз нечун учрашдик қирқдан ошганда?
1943 йил. Иккинчи жаҳон уруши давом этмоқда. Айни шу вақтда Чарли Чаплин ёш актрисага уйланаётгани ҳақида хабар тарқалди. Дунё бир лаҳзага урушдан чалғиб, донг қотди. Киночилар бу никоҳга умидсизлик билан қаради. Улар ёш қайлиқ Чарлининг бойлиги ва шуҳратига учганига амин эди. “Актёр яна қанча яшаши мумкин?”, ‒ деган савол миш‑мишларнинг бош мавзусига айланди. Буни қарангки, улар кутгандай бўлмади ва дунё яна бир гўзал севги қиссасига гувоҳ бўлди.
❤️🔥 Уни Уна дер эдилар...
Уна адабиёт бўйича Нобел ва Пулицер мукофотлари лауреати Южин О′Нил ва таниқли журналист Агнес Бултон оиласида дунёга келди. Гарчи ота‑онаси эрта ажрашиб кетган бўлса ҳам қиз Нью-Йорк марказида қийналмай ўсди ва ажойиб тарбия олди.
17 ёшида актриса бўлишга қарор қилди. Бу вақтда гўзаллиги, зукколиги ва ижро маҳорати билан назарга тушиб улгурганди. Аммо кинодаги таклифларни рад этарди. Унинг ягона орзуси ‒ Чарли Чаплин фильмларида ўйнаш эди. 1942 йил Уна тирик афсона бўлган Чарли билан учрашди. Бу учрашув тижорий келишувдан никоҳ шартномасига айланиб кетди.
❤️🔥 Танлов: ижод ёки шахсий ҳаёт?
Чарли ва Уна муносабатлари икки томонлама муҳаббат, ишонч ва садоқатга асосланганди. Улар бу йўлда жамият кулгиси, яқинларининг қаршилигини енгиб ўтди. Тўйдан кейин Уна актрисаликдан воз кечди ва ўзини оилага бағишлади. Оилада осойишталик ҳукм сурарди. Ота-она болаларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлар, уларни ўзлари истамаган ишга мажбурламасди.
Бу фидойилик эрига қаттиқ таъсир қилди. “Мен бахтли эдим: ниҳоят ёнимда машҳур бўлишни истаган аёл эмас, ҳақиқий рафиқа бор эди. Мен Унада ажойиб комик актриса иқтидорини кўрардим. Аммо у иқтидори, нозик туйғуларини ҳеч ким билан баҳам кўришни хоҳламади”, ‒ деган эди Чарли.
❤️🔥 Америкадан кетиш
Тўйдан кейин санъаткор бошида узоқ йиллардан бери тўпланаётган қора булутлар қуюқлашиб, дўл ёға бошлади. 1952 йилда ижодий сафар билан Лондонга борган Чарлига АҚШ эшиклари ёпиб қўйилди.
Унада икки йўл бор эди: ё эридан ажрашиб, санъатга қайтади; ё Европага кетади. Аслида биринчи йўлни танлаганда ҳам ҳеч ким уни маломат қилмасди. Аммо Уна кўпчилик ўйлагандай Чарлини бойлиги учун севмаганди. У қалтис қарор қабул қилди ‒ АҚШ фуқаролигидан воз кечиб, Атлантика узра парвозга отланди.
Оила Европада сокин ҳаёт кечирди. Чарли ўша кунларни эслаб ёзганди: “Уна билан турмуш қуриш ҳаётимдаги энг бахтли воқеа бўлган. Сўнгги йигирма йил давомида бахт нима эканлигини билдим. Аёлим ҳақида кўпроқ ёзсам бўларди, лекин бу севги масаласи. Буни сўз билан ифода этиб бўлмайди”.
❤️🔥 Афсонанинг қайтиши
Чарли Чаплинлар учун АҚШ эшиклари йигирма йилдан кейин очилди. 1972 йилда Чарли Чаплинга махсус Оскар мукофоти берилди. Америка шу орқали гўё ўтган йиллар учун узр сўради. Кино даҳоси ишлашда давом этди. Аммо энди у Буюк Британияда ижод қилишни маъқул кўрди. Елизавета II унга рицар унвонини берди.
Умри бўронларда ўтган Чарли Чаплин 88 ёшида ўз уйида, сокин уйқуда вафот этди. Аёлнинг бу йўқотишга кўникиши учун йиллар керак бўлди. Уна умрининг сўнгги йилларини Чарли билан сургунда паноҳ топган Швейцарияда ўтказди ва бошқа турмуш қурмади.
✍️ Отабек Бакиров

05.05.202517:18
#Таълим
"ЭЛ-ЮРТ УМИДИ" СТИПЕНДИЯЛАРИДА ЎЗГАРИШ
🎓 Халқаро рейтингларда “ТОП-100”талик университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга “Эл-юрт умиди” стипендияси имтиҳонларсиз ажратилади.
🎓 “ТОП-300” таликда бўлган университетларга грантга кирганларга халқаро транспорт ва турар жой харажатлари имтиҳонларсиз қоплаб берилади.
🎓 “ТОП-20” таликдаги университетлар бакалавриатига 50 фоиз грант асосида қабул қилинган Президент мактаблари битирувчиларига стипендиялар танловларсиз ажратилади.

Бу ҳақда Президент ҳузурида ўтган истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ва мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлашга оид таклифлартақдимотида хабар берилган.
Yoshlar kundaligi

05.05.202509:15
#Расман
‼️ БОЙСУНДАГИ КОНДАН ГАЗ ОТИЛИБ ЧИҚДИ. ВАЗИЯТ ҚАНДАЙ?
Бугун, 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
"Таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.
Аварияни бартараф этиш мақсадида ҳодиса жойида хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда.
Юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди".
📌 Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 27 март куни мазкур қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг чиқиши қайд этилганди.

Ҳолат бўйича Энергетика вазирлиги маълумот берди. Унда, жумладан, шундай дейилади:
"Таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.
Аварияни бартараф этиш мақсадида ҳодиса жойида хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда.
Юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди".
📌 Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 27 март куни мазкур қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг чиқиши қайд этилганди.
Yoshlar kundaligi
04.05.202508:08
#Мулоҳаза
‼️ ЎТКИР ҚИЗЛАРГА УЙЛАНИНГЛАР, ёрқин қизларга уйланинглар, дейман ука жўраларимга.
❓ Дилором Каримова "Пўртана" кинороманида шахс аёллар фарзандсиз ўтиши, бундайроқлар кетма-кет туғиб ташлаши, оқибатда инсоният майдалашиб бораётганидан ёзғирган. Тўғри!
📌 Кучли аёл ўзидан кучли эркакни қидиради. Кучли эркак эса меҳрибон аёл қидиради. Дюма айтганмиди?! Охир-оқибат ақлли (смарт) қизлар оила қуриши кечикади. Бундан ҳам аянчлиси, тоқ ўтади кўпи...
📌 Ука-жўраларимга бот-бот айтарим: Сизлар ёрқин қизларга уйланишдан қўрқиб миллат генофондига, инсоният генофондига хиёнат қиляпсизлар!!!
✍ Фаррух Жабборбек
🔰 Сиз бу ҳақида қандай фикрдасиз?
Yoshlar kundaligi
‼️ ЎТКИР ҚИЗЛАРГА УЙЛАНИНГЛАР, ёрқин қизларга уйланинглар, дейман ука жўраларимга.
😳 Табиий танланиш қонуни шундай: ҳар бир тур кучли насл қолдириш учун кучли жуфт танлайди. Фақат биз ижтимоий жонзотлар хотинимиз ўзимиздан заифроқ, ақлсизроқ, уқувсизроқ бўлишини хоҳлаймиз. Оилада устунликни бериб қўйишдан қўрқамиз. Қўрқоқмиз.
❓ Дилором Каримова "Пўртана" кинороманида шахс аёллар фарзандсиз ўтиши, бундайроқлар кетма-кет туғиб ташлаши, оқибатда инсоният майдалашиб бораётганидан ёзғирган. Тўғри!
📌 Кучли аёл ўзидан кучли эркакни қидиради. Кучли эркак эса меҳрибон аёл қидиради. Дюма айтганмиди?! Охир-оқибат ақлли (смарт) қизлар оила қуриши кечикади. Бундан ҳам аянчлиси, тоқ ўтади кўпи...
📌 Ука-жўраларимга бот-бот айтарим: Сизлар ёрқин қизларга уйланишдан қўрқиб миллат генофондига, инсоният генофондига хиёнат қиляпсизлар!!!
✍ Фаррух Жабборбек
🔰 Сиз бу ҳақида қандай фикрдасиз?
Yoshlar kundaligi
03.05.202510:04
#Шоу_бизнес
😳 Юлдуз Усмонова Озодага "адвокатлик" қилди
😕 Примадонна ҳолатга шахсиятни четга суриб баҳо бераётганини қистириб ўтган.
Yoshlar kundaligi
😳 Юлдуз Усмонова Озодага "адвокатлик" қилди
😕 Примадонна ҳолатга шахсиятни четга суриб баҳо бераётганини қистириб ўтган.
Yoshlar kundaligi

03.05.202502:16
#Туйғу
Қайси фалак буржининг меҳри пур анворисен,
Қайси садаф дуржининг гавҳари шаҳворисен?
Сўйла манго эй санам, кимни севар ёрисан?
✍ Шеър: Комил Хоразмий
📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова

02.05.202509:29
#Қонун_лойиҳаси
ЭНДИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ЎЗ КОДЕКСИ БЎЛАДИ
🇺🇿 Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” лойиҳаси эълон қилинди. Унда олтита янги кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш белгилаб қўйилган.
🔰 "Таълим кодекси"
Инсоннинг таълим олишга оид ҳукуқларини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимлаштирилади ва такомиллашади.
🔰 "Ижтимоий ҳимоя кодекси"
Ижтимоий таъминотга оид қонунчилик тизимга солинади, ижтимоий ҳимояга муҳтож шасхлар ҳуқуқларини таъминлаш тартибининг ҳуқуқий асослари халқаро стандартларга асосан мустаҳкамланади.
🔰 "Экология кодекси"
Экология ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчилик тизимлаштирилади, табиий ресурсларни самарали бошқариш, ер, сув, ҳаво ва биологик хилма-хилликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилади ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари халқаро стандартларга асосан мустаҳкамланади.
🔰 "Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси"
Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ягона кодексда тизимлаштирилади ва такомиллаштирилади
🔰 "Бола ҳуқуқлари кодекси"
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик тизимлаштирилади ҳамда институционал механизмлар такомиллаштирилади.
🔰 "Ахборот кодекси"
Инсоннинг ахборот олиш, ундан фойдаланишга оид ҳуқуқларини, оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлашга оид қонунчилик тизимлаштирилади ва такомиллашади.
📌 Лойиҳада амалга ошириш механизми, муддати, масъул ижрочилари ва кутилаётган натижалари батафсил қайд этилган.

05.05.202513:01
#Кайфият
⏳ ҚАЕРДАСИЗ, 90-ЙИЛЛАР ЁШЛАРИ?
🎇 Бир пайтлар ижтимоий-сиёсий доираларда "Портлаш эффекти" деган ялтироқ жумла бўларди. Андоғки, коллеж-лицейларни битирган ёшлар вақти келиб, жамиятга "Портлаш эффекти"ни юзага келтиради, бирданига ривожланиб кетамиз, деган профессионал догма уқтирилар эди.
📚 Универда 4-курсда "Демжам" деган фан бўларди. Демократик жамият қуриш ва ҳоказо. Узун номланиши. Типа собиқ партия ўқишлари, партия қурилиши сингари гап эди. Туппа-тузук олимлар шулай-шулай деб дарслар ўтарди.
❓ Ҳаммаси ўтди. Комилжон Отаниёзов куйлагани каби: "Дунё безаниб бошима соя солиб ўтди". Давра-давра бўлиб ёшликдан завқ олиб, ўйин-кулги қилаётган 90-йиллар ёшлари, бугун қаердасиз? Демжам қурдингизми? Анови "портлаш эффекти" нима бўлди?
🎙 Нима бўлганда ҳам ҳозир, мана шу кўраётганингиз видеода эса 90-йиллар ёшлар ўзича бахтли. Улар даврани тўлдириб "Бинафша"дан маст. Илҳом Фармонов кетаман деса, кетказгани қўймайди, шаддод қизлар ва шўх йигитлар бинафша атридан маст: дам бу дамдир...
💃🕺 Ўйин-кулги, ҳаловат ҳам керак экан, мундай ўйлаб қарасам. Фақат орзу ортидан чопиб, ғамбода кишига айланиб, ғурбатга тўлиб ўтирган билан иш олға кетмайди. Асабларни бўш қўйиб, маза қилиб ўйин-кулги қилиб туринглар. Айниқса, яқинларингиз, тенгдошларингиз билан. Бир кун шу кунлар ҳам ностальгияга айланиб қолади.
😊 Айтганча, Илҳом Фармонов деганда ҳозирги ёшлар ҳеч нимани тушунмас, аммо ўшанда...

⁉️ Хўп. Буёғи асосий савол саволлигича турибди. Қаердасиз, 90-йиллар ёшлари? СССРнинг қудрати ва ожизлигини кўрганлар, билганлар, тушуниб-тушунмай пионер бўлганлар, ана кейин истиқлолият билан улғайганлар, начуксиз?
😊 Айтганча, Илҳом Фармонов деганда ҳозирги ёшлар ҳеч нимани тушунмас, аммо ўшанда...
Yoshlar kundaligi

05.05.202507:45
⚡️⚡️⚡️
"Ёш китобхон" танловининг 2025 йил учун китоблар рўйхати эълон қилинди!
Yoshlar kundaligi
"Ёш китобхон" танловининг 2025 йил учун китоблар рўйхати эълон қилинди!
Yoshlar kundaligi
04.05.202506:36
#Ракурс
✊ "Президент сизга, "Алишер, нима десанг, мен қилиб бераман!", дейдилар, тўғрими? Ҳам доим!"
⚡️ Саида Мирзиёеванинг кун тартиби – кадр ортидаги воқеалар намойиш қилинди.

03.05.202509:08
#Таълим
🌏 13 МИНГГА ЯҚИН ХОРИЖЛИК ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙГОҲЛАРИНИ ТАНЛАГАН
🎓 2024/2025 ўқув йили бошида ОТМ да таҳсил олаётган хорижликларнинг умумий сони 12 минг 500 нафарга етган.
⌛️ 2015/2016 ўқув йилида бундай талабалар 700 нафар эди. Ўн йилда 18 баробар ўсиш кузатилибди.
🧾 Талабалар давлатлар кесимида:
🇮🇳 Ҳиндистон – 6502 нафар;
🇹🇲 Туркманистон – 1430 нафар;
🇵🇰 Покистон – 1250 нафар;
🇷🇺 Россия – 732 нафар;
🇰🇿 Қозоғистон – 639 нафар;
🇰🇬 Қирғизистон – 369 нафар;
🇨🇳 Хитой – 325 нафар;
🇹🇯 Тожикистон – 322 нафар;
🇰🇷 Жанубий Корея – 197 нафар;
🏳 Афғонистон – 157 нафар;
🇨🇦 Канада – 126 нафар;
🗺 Бошқалар – 431 нафар.

02.05.202511:49
⚡️⚡️⚡️
⚽️ "АНЖАНЛИКЛАР КЕЛДИ" - ОЛМАЛИҚДА!
📍 Эртага ўша машҳур фан клуб Олмалиққа келаяпти.
🤝 ФК-АГМК мухлисларни бирлашишга, ҳамкорликка чорлайди!
⚽️ Эртага стадионда жанг бўлади. Футболчилар майдонда, мухлислар майдон ташқарисида куч синашади.
📌 АГМК фан клубига қўшилмоқчи бўлганлар учун гуруҳ линкини қолдирамиз. Фан клубга аъзо бўлганлар клуб атрибуткалари туширилган футболка ва кепка билан таъминланади.
Фан клуб: https://t.me/+-qchrqU7U2w1ZDIy
⚽️ "АНЖАНЛИКЛАР КЕЛДИ" - ОЛМАЛИҚДА!
☝️ Футболчиларидан кўра мухлислари машҳурроқ битта клуб бор: Андижон.
📍 Эртага ўша машҳур фан клуб Олмалиққа келаяпти.
🤝 ФК-АГМК мухлисларни бирлашишга, ҳамкорликка чорлайди!
⚽️ Эртага стадионда жанг бўлади. Футболчилар майдонда, мухлислар майдон ташқарисида куч синашади.
📌 АГМК фан клубига қўшилмоқчи бўлганлар учун гуруҳ линкини қолдирамиз. Фан клубга аъзо бўлганлар клуб атрибуткалари туширилган футболка ва кепка билан таъминланади.
Фан клуб: https://t.me/+-qchrqU7U2w1ZDIy
02.05.202508:09
#Миллийлик_қонимизда
✊ КИМ ОЛАДИ-Ё, ШУГИНАНИ-Ё?
📍 Нурафшон шаҳри етакчилари халқ ўйинларида кучини синаб кўрибди.
😉 Қани, кўрайлик-чи, беллари букилармикан акаларнинг?

05.05.202510:04
#Кун_иқтибоси
➖ Футбол Англияда пайдо бўлди, Бразилияда ривожланди, Андижонда ўлди.
Нодирбек Тўйчиев,
ФК Андижон фан клуби раҳбари.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
⚽️ Олмалиқдаги аламли мағлубиятдан сўнг ультрас бургутчилар сардори шундай баёнот билан чиқди. Бойкот эълон қилди. Натижада, бош мураббий истеъфога чиқди. Хуллас, ультрас бургут Олмалиқда палладийга тумшуғи билан урилиб, ерга қулади.

🖼 Суратда: АГМК фанатлари.
Yoshlar kundaligi

05.05.202505:10
#Диққат
📌 ЗИЛЗИЛАГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛАДИ
🚨 Фавқулодда вазиятлар ўз номи билан кутилмаганда юз беради. Айниқса, зилзилалар олдида замонавий фан-техника ҳамон ожизлик қилмоқда. Аммо табиий офатга тайёргарлик кўриш, хавфли вазиятларда нима қилишни олдиндан билиш инсон ҳаётини сақлаб қолиши, талафотлар кўламини камайтириши мумкин.
🔰 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги блогер ва ижтимоий тармоқ администраторларидан аҳоли орасида саросима кўтармаслик мақсадида мазкур жараёнларга оид маълумотларни тўғри талқин қилишларини сўраган.

‼️ Шу мақсадда 5-11 май кунлари "Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги" ўтказилади.Унда маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда зилзилага тайёргарлик кўриш бўйича ўқув машғулотлари олиб борилади.
🔰 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги блогер ва ижтимоий тармоқ администраторларидан аҳоли орасида саросима кўтармаслик мақсадида мазкур жараёнларга оид маълумотларни тўғри талқин қилишларини сўраган.
Yoshlar kundaligi
04.05.202503:30
⚡️⚡️⚡️⚡️
Олмалиқдаги отишмада АГМК ғолиб бўлди. Андижон жамоасини вакилларимиз иккинчи таймда «сочиб» ташлади.
АГМК стадионида ҳақиқий байрамона муҳит бўлди. Мухлислар бу суперўйинни ҳали узоқ вақт эслаб юришади.

😍🥳Видеони томоша қилинг, футбол атмосферасини ҳис этинг.
Yoshlar kundaligi

03.05.202506:05
#Футбол
🔥 ОЛҒА, ОКМК!
Суперлига. 8-тур.
⚽️ ОКМК — «Андижон»
🏟 «ОКМК спорт мажмуаси» стадиони
🗓 3 май
⌚️ 19:30
🎟 Ўйинга кириш чипта нархи — 15 минг сўм!
🤝 ФК-АГМК мухлисларни бирлашишга, ҳамкорликка чорлайди!
Фан клуб: https://t.me/+-qchrqU7U2w1ZDIy
Yoshlar kundaligi
🔥 ОЛҒА, ОКМК!
Суперлига. 8-тур.
⚽️ ОКМК — «Андижон»
🏟 «ОКМК спорт мажмуаси» стадиони
🗓 3 май
⌚️ 19:30
🎟 Ўйинга кириш чипта нархи — 15 минг сўм!
🤝 ФК-АГМК мухлисларни бирлашишга, ҳамкорликка чорлайди!
Фан клуб: https://t.me/+-qchrqU7U2w1ZDIy
Yoshlar kundaligi

02.05.202511:10
#Фахр
🎉 Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Roma"нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Бу ҳақида клубнинг расмий инстаграм саҳифасида эълон қилинган.
⚽️ Жаҳон майдонларида тўп тепаётган ёшларимизга омад тилаймиз!

02.05.202507:16
#Эшитдингизми
‼️ ҲАТТО, МЕГАБАЙТ ҲАМ САРФЛАМАЙСИЗ!
📕 Аввал қоғоз китоблар қиммат, дедик. Кейин ПДФ шаклини ўқиш ноқулай, деган гаплар чиқди. Натижада, ёшлар китоб ўқиши учун алоҳида илова яратилди.
📖 "Мутолаа" лойиҳаси бошлангач, "Қоғозга пул сарфламаганлар, мегабайт кетказардими? Нега премиум деб, пулли қилиб қўйди булар?", каби саволлар туғилди.
📌 Ваниҳоят, “Энг ёқимли 0” тарифи ишга туширилди. Энди сиз “Мутолаа” орқали китоб ўқисангиз ёки тингласангиз 0 мегабайт сарфлайсиз. Яъни, умуман мегабайт кетмайди!
📚 Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “UzTelecom” ҳамкорлиги доирасида “Мутолаа” иловаси орқали 3500 дан зиёд китобларни умуман мегабайт сарфламасдан ўқишингиз ва тинглашингиз мумкин!
📱 Иловани юклаб олинг👇👇👇
• Play Market / App Store

Shown 1 - 24 of 661
Log in to unlock more functionality.