Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Hilol Nashr avatar
Hilol Nashr
Hilol Nashr avatar
Hilol Nashr
07.05.202515:05
Марғилондаги дўконимиздан махсус сўровнома

🗓 23.04.2025

@hilolnashr
07.05.202506:34
🎉 Навбатдаги янгилик! Узоқ кутилган, жуда муҳим мавзулардаги икки китоб қайта нашр қилинди


Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий қаламларига мансуб «Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?» ҳамда «Талабалик даврини қандай ўтказмоқ керак?» китоблари қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

1⃣ «Талабалик даврини қандай ўтказмоқ керак?» китобида илм олиш сирлари, ҳар бир толиби илм билиши, амал қилиши зарур бўлган пандномалар, маслаҳатлар келтирилган.

2⃣ «Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?» китобида эса фарзанднинг ҳали туғилмасидан то балоғатга етгунигача бўлган даврда уни қандай солиҳ фарзанд қилиб тарбиялаш мумкинлиги ҳақида баён қилинади.


👉 «Талабалик даврини қандай ўтказмоқ керак?» – 20 000 сўм

👉 «Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?» – 19 500 сўм

📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr
Бугун «Маснавийхонлик дарслари»нинг 31-суҳбати бўлиб ўтди

Суҳбатга устоз Рустамжон Раҳматуллоҳзода ҳамда Мирзо Кенжабек домла ташриф буюрдилар.

Тадбирни Қамариддин Бекмуҳаммад олиб бордилар.

🌐 YouTube орқали томоша қилинг

@hilolnashr
🎉
Янгилик! «Нурул-уйуун» — «Кўзларнинг нури» китоби қайта нашр қилинди!

❤️
Устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ таржима қилган «Нурул-уйуун» «Кўзларнинг нури» номли китоб қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

💡 «Нурул-уйуун» китоби Фатҳуддин Абулфатҳ Яъмурийнинг қаламига мансуб бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати мутоҳҳаралари ҳақида таълиф қилинган асарлардан биридир.

📖 Китобнинг хусусиятларидан бири ундаги барча маълумотлар саҳиҳи ҳадислардан олинган.

📝 Шунингдек, китоб ўта мухтасар, унда ҳадисда келган қисқа хабарлар билангина кифояланилган, изоҳ, шарҳ ва бадиийлаштиришлар йўқ.

✅ Таржимон ушбу китобни ёд олишга тарғиб қилар эканлар, шунингдек, уни айниқса мавлид маросимларида ўқилиши янада мақсадга мувофиқ эканини айтганлар.

👉 Нархи: 18 000 сўм

📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr
Шариатда ғийбат деб бирор кишининг ёмон сифатини унинг ўзи йўқлигида, эшитса унга оғир ботадиган, дили ранжийдиган қилиб баён этишга айтилади. Бунда ғийбат қилувчи ўша гапни хоҳ тили билан айтсин, хоҳ қалами билан ёзсин ёки тана аъзолари билан ишора қилсин, ўз навбатида ғийбатда қолган киши хоҳ кофир, хоҳ мусулмон бўлсин, бунинг аҳамияти йўқ.

Борди-ю, кишининг мавжуд бўлмаган айблари ҳақида гапирилган бўлса айтилган гап туҳмат ва бўҳтонга айланади. Ғийбат қилиш мусулмоннинг гўштини ейиш билан баробар экани аввалги мақолаларда зикр этилди. Қуйида эса одамлар томонидан содир этилган ғийбатнинг келиб чиқиш сабаблари, бу ҳолатни келтириб чиқарувчи омиллардан сақланиш, шунингдек, ўша сабабларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳамда муолажалари ҳақида сўз боради.

«Ҳилол» журналининг 10 (67)-сонидан

@hilolnashr
Ota – dunyodagi eng katta tayanch

«Qiblagoh» (Otangizga yaxshilik qilishning 50 yoʻli) kitobi «Hilol eBook» ilovasida

📖 Kitobda otaga yaxshilik qilishning 50 yoʻli, ota haqidagi hadislar, buyuklarning otalariga nisbatan qanday munosabatda boʻlganlari haqida maʼlumot olasiz.

✍️ Muallif: Muhammad Zarif Muhammad Olim

Narxi: 5 000 soʻm

👉 Kitobni yuklab olish va oʻqish

📖 Ilovani yuklab olish

Telegram | Instagram | YouTube
07.05.202504:57
Бугун Чирчиқдаги дўконимиз ишламайди


Қолган дўконларимиз одатдаги тартибда ишлайди.

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr
🎉 «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» китоби қайта нашр қилинди!


🌟 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» китоби кирилл алифбосида 11-марта қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

📖 Мазкур китобда оятларнинг асли ҳамда маъноларнинг ўзбекча таржимаси берилган. Бу эса Қуръони Каримни тиловат қилувчилар учун қироат давомида оятларнинг мазмуни билан ҳам танишиб бориш имконини беради.

🟢 Мазкур китобни «Hilol-Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz саҳифамиз орқали буюртма беришингиз мумкин.

👉 Нархи: 155 000 сўм


📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr
Оила мавзусидаги шоҳ асар − «Бахтиёр оила» китоби

🌟 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Бахтиёр оила» китобини лотин ёки кирилл алифбосида харид қилишингиз мумкин.

💍 Китобда инсонга икки дунё саодати йўлини кўрсатиб берган Ислом динининг бахтли, саодатли оила қуриш, эр-хотиннинг ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари, ота-онага, қайнота-қайнонага муносабат, келин ва куёв танлаш, ақийқа, фарзанд тарбияси, талоқ, идда ва шу каби кўплаб долзарб мавзулар келтирилган.

👉 Кирилл алифбосида — 76 000 сўм

👉 Лотин алифбосида — 76 000 сўм


📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr
#топ7

🔥 Ўтган ҳафтанинг энг кўп харид қилинган топ китоблар билан танишинг:

1. «Иймон»
– 45 000 сўм

2. «Кифоя» – 253 000 сўм

3. «Араб адабий тили. Биринчи китоб» (қоида ва машқлар) – 32 000 сўм

4. «Мўминнинг умр сафари» - муфассал ҳаж китоби – 27 000 сўм

5. «Эй фарзанд!» – 20 000 сўм

6. «Бахтиёр оила» – 76 000 сўм

7. «Бахтиёр оила» (лотин алифбосида) – 76 000 сўм

📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr
😎 Ушбу ҳафтада нашриётимиз томонидан 1 та журнал янги, 10 та китоб қайта нашр қилинди

Янги нашр қилинган журнал

1. «Ҳилол» журналининг 10 (67)-сони − 8 000 сўм

Қайта нашр қилинган китоблар

1. «Иймон» − 45 000 сўм

2. «Основы Исламской этики» − 70 000 сўм

3. «Кифоя» − 253 000 сўм

4. «Бомдод намозини қандай муҳофаза қиласиз?» китоби лотин алифбосида − 24 000 сўм

5. «Олам ва одам, дин ва илм» – 71 000 сўм

6. «Тафсир, туш ва масаллар» – 55 000 сўм

7. «Яхшилик ва ахлоқ» – 56 000 сўм

8. «Тафсир Хилал» 2-том – 62 000 сўм

9. «Фитналар ва қиёмат аломатлари» – 33 000 сўм

10. «Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари» – 55 000 сўм


📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr
07.05.202511:06
«Кифоя» китоби ҳақида нималарни биласиз?

👉
Нархи: 253 000 сўм

📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr
07.05.202504:30
Ҳар бир мусулмон ўқиши керак бўлган асар − «Иймон» китоби

🌟 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Иймон» китобини лотин ёки кирилл алифбосида харид қилишингиз мумкин.

✅ Китобда Ислом нима, унинг шаръий маъноси қандай, Исломда илм масаласи, иймон нима, иймон ва илмий далиллар, фаришталар ва пайғамбарларга иймон келтириш, Қуръон Карим ва суннат ҳақида атрофлича маълумот берилган.

👉 Кирилл алифбосида — 45 000 сўм

👉 Лотин алифбосида — 46 000 сўм


📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr
06.05.202509:40
🎉 «Руҳий тарбия» тўплами қайта нашр қилинди


🪫 Ушбу мажмуа уч жилддан иборат бўлиб, уларга нафсни поклаш, аҳлоқни сайқаллаш каби руҳий камолот босқичларига оид масалалар киритилган.

📚 Тўпламни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз ёки hilol.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин.

👉 Нархи: 210 000 сўм


📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr
05.05.202515:05
«Dream park» боғида бўлиб ўтган китоб кўргазмасида устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид нутқи

🗓️ 27.04.2025

@hilolnashr
🎉
«Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг 4 ва 27-жузлари қайта нашр қилинди

Шайх ҳазратларининг қаламига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг 4-жуз«Поклик» китоби 10-марта ва 27-жуз«Ахёрлар ва диёрлар фазли» китоби 6-марта қайта нашр бўлиб, сотувга чиқди.

🟢 «Поклик» китобида таҳорат одоблари, сувларнинг қай бири пок, қай бири нопок бўлиши, таҳорат ва ғусл қилиш учун ишлатса бўладиган ва бўлмайдиган сувлар ва бошқа покликка оид керакли масалалар ҳадислар орқали батафсил баён этилган.

🟢 «Ахёрлар ва диёрлар фазли» китобида муҳожир ҳам, ансорий ҳам бўлмаган саҳобалар ҳақида бўлиб, Абу Зарр Ғифроний, Салмон Форсий, Суҳайб Румий, Абдуллоҳ ибн Салом, Абу Ҳурайра, Абу Мусо Ашаъарий, Жарир ибн Абдуллоҳ ал-Бажалий розияллоҳу анҳум ва тобеъинлардан Увайс Қораний розияллоҳу анҳу билан танишишингиз мумкин.

👉 4-жуз – 43 000 сўм

👉 27-жуз – 41 000 сўм

📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr
04.05.202503:05
#маълумот

✔️ Бугун бош дўкон, Кўкча, Хадра, Абу Сахий, Юнусобод, Нукус, Марғилон ва Қўқон филиалларимиз ишлайди.

Қолган дўконларимиз учун дам олиш куни.

📍 Манзилларимиз

* Кўкча ва Абу Сахий дўконларимиз душанба куни дам олади

@hilolnashr
07.05.202509:05
«Сиз Пайғамбарни танийсизми?» китоблари


💡 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари (биринчи жуз) ва шамоиллари (иккинчи жуз) бўйича қисқа савол-жавобларни ўзида жамлаган «Сиз Пайғамбарни танийсизми?» китоблари сотувда.

📖 Китоблар ўқувчи учун Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳаётларини ҳамда шамоиллари — юриш-туришлари, таналарининг тузилиши, гапиришлари ва шу кабилар ҳақида бошланғич ва бирламчи маълумотларни беради.

👉 1-жуз – 19 000 сўм

👉 2-жуз – 18 000 сўм

📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr
Марғилондаги дўконимиздан махсус сўровнома

🗓 23.04.2025

@hilolnashr
06.05.202509:13
«Маснавийхонлик дарслари» суҳбатининг 31-дарси бошланди

🌐 YouTube орқали томоша қилинг

🌐 Telegram орқали томоша қилинг

@hilolnashr
Эртага бўлиб ўтадиган «Маснавийхонлик дарслари»нинг 31-суҳбатига марҳамат

❤️ Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг «Маснавийи маънавий» асарини тушунишга ва ҳаётимизга татбиқ этишга қаратилган «Маснавийхонлик дарслари» суҳбатининг 31-дарси эртага бўлиб ўтади.

✔️ Суҳбатга Рустамжон домла Раҳматуллоҳзода ва Мирзо Кенжабек устоз ташриф буюрадилар.

Марҳамат, навбатдаги илм мажлисига ташриф буюринг! 😊

🕒 14:00

📍 «Hilol Nashr» нашриёти

@hilolnashr
Ғийбат ўзи нима?


Ёрқинжон домла Фозил роҳимаҳуллоҳ таржима қилган «Ғийбат ўзи нима?» номли китоб

☝️ Шариатимизда «ғийбат» деб бирор кишининг ёмон сифатини унинг ўзи йўқлигида, агар эшитса, унга оғир ботадиган, дили ранжийдиган тарзда баён этишга айтилади. Бунда ғийбат қилувчи хоҳ тили билан айтсин, хоҳ қалами билан ёзсин ёки тана аъзолари билан ишора қилсин, ғийбат қилинган киши хоҳ кофир, хоҳ мусулмон бўлсин, бунинг аҳамияти йўқ. Кишида мавжуд бўлмаган айб ҳақида гапириш эса туҳмат ва бўҳтон ҳисобланади.

Китобни «Hilol-Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz саҳифамиз орқали буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 42 000 сўм


📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr
Reposted from:
Islom.uz avatar
Islom.uz
ОҒИР ЖУДОЛИК

Юртимизнинг беназир алломаси, фақиҳи, Фарғона вилояти Қўқон шаҳар «Саодат» жомеъ масжидининг имом-хатиби, устоз Иброҳимжон домла Қодиров фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Шу муносабат билан «Hilol Nashr» нашриёт матбааси ва Islom.uz портали жамоаси устознинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, сафдошлари ва шогирдларига самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло умрини дин хизматига бағишлаган устознинг машаққатли ва шарафли меҳнатларини, барча солиҳ амалларини ўзларига садақаи жория қилиб, раҳматига буркасин, мағфиратига олсин, аҳли илмларга, илмига амал қилган уламоларга ваъда қилган ажру мукофотларидан баҳраманд қилиб, жаннатларига дохил айласин!

Ушбу оғир жудолик дамларида марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Жаноза намози 2025 йил 3 май куни шом намозидан кейин Қўқон шаҳридаги «Саодат» жомеъ масжидида ўқилади.
Shown 1 - 24 of 1 119
Log in to unlock more functionality.