Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
platforma.uz avatar
platforma.uz
platforma.uz avatar
platforma.uz
ПА ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб Комил Алламжонов тайинланиши кутилмоқда.

@platformauzb
Буюк Британиядаги нуфузли молиявий нашр — Global Banking & Finance Review ўзининг 2025 йилги ғолибларини эълон қилгани маълум бўлди. Унга кўра, “Agrobank” Ўзбекистондаги илғор корпоратив банк деб тан олинди.

Бу нима учун муҳим?
Global Banking & Finance Review — 2010 йилдан бери молия, банкинг, инвестициялар ва финтех соҳасидаги глобал тенденцияларни ёритиб келаётган нуфузли манбалардан бири. Мукофотлар очиқ таҳлил, бозор кузатувлари ва номдор мутахассислар хулосаларига асосланади.

“Agrobank”нинг бу йўналишдаги муваффақияти унинг корпоратив мижозлар — бизнеслар, корхоналар ва инвесторлар билан олиб борилаётган замонавий ва ишончли ҳамкорлигига боғлиқ.

@platformauzb
Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди, ушбу лавозимга полковник Зуфар Курбанов тайинланди.

@platformauzb
05.05.202508:55
Талабалар учун ссуда ажратилади

Ҳукумат қарори билан 2025 йил 15 майдан "Work and travel" халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.

Мазкур давлатларга Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия киритилган.

Ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга БҲМнинг 40 баравари (15 млн) миқдорида ссуда ажратилади.

Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

Талаба ажратилган ссудани хорижий давлатдан келганидан сўнг 1 ой муддатда қайтариш мажбуриятини олади.

@platformauzb
03.05.202516:17
2025 йил учун АҚШнинг миграция дастури — Green-card натижалари чиқди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov

@platformauzb
03.05.202509:11
“Ҳаж – 2025” мавсуми 13 май кунидан бошланади

Ўзбекистонлик зиёратчилар 13 майдан 28 майгача ҳар куни Саудия Арабистонига тўғридан-тўғри рейслар орқали жўнаб кетади. Улар Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус аэропортларидан Мадина шаҳрига учишади.

@platformauzb
06.05.202517:05
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази лойиҳа офиси негизида Президент Администрацияси ҳузурида ташкил этилади. Агентлик ўз фаолияти доирасида Президентга ҳисобдор бўлади.

Агентлик директорининг мақоми Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тенглаштирилади.

@platformauzb
06.05.202507:01
Қозоғистон Россия Федерацияси Давлат Думаси вице-спикерининг ва яна тўрт нафар россиялик депутатнинг мамлакатга киришини тақиқлади - DW.

Қозоғистон ҳукумати вакилларидан бири мамлакатга кириши ман этилган шахсларнинг махсус рўйхати мавжудлигини тасдиқлади. Рўйхатга кириш чекланган инсонлар ўрин олган. Унда Кремль тарғиботчилари Тина Канделаки, Тигран Кеосанян, шунингдек, Александр Дугин ҳамда Давлат Думаси депутатлари, жумладан Пётр Толстой ҳам бор.

The Moscow Times нашрининг хабар беришича, Толстой илгари Украинадан кейин Россия Федерацияси учун "кейинги муаммо" Қозоғистон бўлиши мумкинлигини айтган экан.

@platformauzb
Президент фармонлари билан:

- Жасур Шавкатович Салихов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори лавозимига;

- Гулноза Сайдиғанихўжаевна Исмаилова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори лавозимига тайинланди.

@platformauzb
05.05.202505:20
Олий малака тоифасига эга мактаб ўқитувчилари учун 2026/27 ўқув йилидан мақсадли магистратура жорий этилади.

Таълим масофавий шаклда, тўлов-контракт асосида бўлиб, фақат халқаро аккредитацияга эга ўқитувчилар қабул қилинади.


@platformauzb
03.05.202515:22
Путин ўзи қўнғироқ қилди: Лавровнинг қилиғи учун узр сўрашга 10 кун керак бўлди

Самарқандда Лавровнинг баҳсли гапларидан (рус тилидаги ёзув йўқлигидан норозилик билдирганди) икки ҳафта ҳам ўтмай Кремль вазиятни юмшатишга қарор қилди.

Олдин тахмин қилганимиздек, В.Путин Шавкат Мирзиёевдан телефон орқали узр сўраган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Эътиборга лойиқ жиҳат: Кремль расмий хабарида одатдагидек “суҳбат хориж томонининг ташаббуси билан бўлди” деган жумла йўқ. Бу эса, қўнғироқ айнан Россия томонидан ташкил этилганини билдиради. Маълумки, Кремль ўзининг кибрли дипломатик услубида ҳар доим худдики чет томон ўзи мулоқот қилмоқчи эканини кўрсатишга ҳаракат қилади.

Шундай қилиб, Мирзиёев Москванинг дипломатик хатолигини билвосита тан олинишига эришди. “Қадрли дўстларимиз” Ўзбекистон маданияти ва рамзларига нисбатан ҳурматсизлик жавобсиз қолмаслигини ёдда тутиши керак.

@platformauzb
Юридик университети талабалари энг кўп жиноят содир қилган ТОП-5 таликда

«Ўғрилик ва фирибгарлик кўпайган»: ОТМларда жиноятчилик статистикаси эълон қилинди.

Энг кўп жиноят содир қилинган ОТМлар топ 5 талиги: Транспорт, Техника, Миллий, Иқтисодиёт, Юридик университет.

@platformauzb
06.05.202516:36
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади — Президент фармони

Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади. Бунда:

⁃ комплекс давлат аккредитацияси ҳар 5 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;

махсус давлат аккредитацияси кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин ўтказилади.

❗️2025 йил 1 июлдан янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш 2 босқичда амалга оширилади:

⁃ 1-босқичда фаолиятни бошлаш учун ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари ўрнатилган тартибда лицензияланади, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотлари хабардор қилиш тартибида ташкил этилади;

⁃ 2-босқичда таълим ташкилотларининг кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган таълим дастурлари махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади. Бунда:

⁃ махсус давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим дастурлари бўйича таълим олувчиларни ўқишга қабул қилишга йўл қўйилмайди;

⁃ махсус давлат аккредитациясидан ўтмасдан қабул жараёнини амалга ошириш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ва таълим ташкилотига берилган лицензиянинг бекор қилинишига асос бўлади.

@platformauzb
06.05.202505:23
Картадан фирибгарлар пул ечиб олса, энди зарарни банк қоплаб беради

Банклар, тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида содир этилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартиби жорий этилади.

Жиноят қонунчилиги билан ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ҳамда пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият учун белгиланган жазо чоралари кучайтирилади.

Жиноят содир этишда ахборот технологияларидан фойдаланиш жавобгарлик ҳамда жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистонда кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида ваколатли орган этиб белгиланди.

Кибержиноятни содир этишда ўз номидаги банк картаси, банк ҳисобрақами, SIM картаси ҳамда электрон ҳамёнидан фойдаланишга йўл қўйган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.

@platformauzb
05.05.202515:43
"BRB-Tech" - Biznesni rivojlantirish bankining raqamli transformatsiyadagi ishonchli IT kompaniyasi

Bank qoshida ochilgan kompaniya zamonaviy, qulay va innovatsion IT-mahsulotlarni yaratib kelmoqda.

"BRB-Tech" xizmatlaridan siz ham foydalaning va biznesingizni yuqori texnologiyalar yordamida yangi bosqichga olib chiqing!

Batafsil ma'lumot 👉 BRB-TECH
Пиёдага йўл бермаганларга энди камера орқали жарима юборилади

@platformauzb
03.05.202514:15
Саида Мирзиёева: “Президентимиз ислоҳотларининг натижаларини кўриб туриш мен учун бу — катта бахт”.

Миссия лойиҳасининг 4-сони чиқибди. Президент ёрдамчиси билан ёнма-ён юрган камералардан ноёб кадрлар.

@platformauzb
02.05.202512:24
Россия армиясида Украинага қарши уришаётган ўзбекистонликларга тегишли тартибда чоралар кўрилади — ТИВ

Ўзбекистон фуқароларининг иштироки бўйича текширув бошланди.

ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг таъкидлашича, агар юқорида келтирилган фуқароларнинг жанговар ҳаракатларда иштирок этгани тасдиқланса, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, улар тегишли жавобгарликка тортилади. Унга кўра, мамлакатдан ташқарида ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш қатъиян тақиқланган.

Шунингдек, рўйхатда келтирилган Ўзбекистон фуқароларининг айримлари Россия фуқаролигини ҳам олгани кўрсатилган. Ўзбекистонда икки фуқаролик амалда тақиқланган. Бу бўйича ҳам чоралар кўрилиши айтилди.

@platformauzb
06.05.202510:40
MKBANK даромад топишга қаратилган фаолиятингизни молиявий қўллаб-қувватлашга доим тайёр!

MAVRID иловаси орқали oilakredit.uz платформасининг имтиёзли кредитларига ариза юборинг ва оилавий бизнесингиз учун муваффақият эшикларини очинг.

MKBANK ва MAVRID — кичик ниятларни биргаликда катта натижага айлантиради.

@platformauzb
"Мовий тоғлар ёки Тьяншан" фильмининг ўзбекча варианти.

@platformauzb
“Мустақиллик-25” конида юз берган ҳолат бўйича расман изоҳ берилди

2025-йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.

Таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва ҳозирги вақтда ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан доимий назорат қилинмоқда.

Юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди.

Энергетика вазирлиги

@platformauzb
04.05.202510:03
Мақсад пул қилишми?

Мақсад - экологик тоза автомобиллар олиб кирилишини таъминлаш бўлганида экологик тоифага мос келадиган автомобил моделлари рўйхати тузиларди ва мунтазам янгилаб борилар эди. Рўйхатда мавжуд бўлмаган ва биринчи импорт қилинаётган автомобил модели текширувдан ўтказилади ва экологик тоифага мос келса мазкур рўйхатга қўшиб борилар эди.

Бироқ мақсадлар бошқа, текширадиган техника бўлмасада ҳар бир дона автомобилни инсонларни кунлаб куттириш эвазига ва ишлаб чиқарувчининг хати асосида (амалда ҳеч нимани текширмасдан) пул ундириш.

Пискент автополигони ташкил этилганига қадар мувофиқлик сертификати ҳам, ҳозиргача эса экологик сертификат ҳам ҳеч нимани текширмасдан тақдим этилади.

❗️Ундирилган пуллар бюджетга ўтказилиши ҳақида эса ҳеч қайси ҳужжатда белгиланмаган.

Ҳамма ташкилот ўзига пул ишлаш учун нотариф чекловлар ёки божлар белгилаётган замонда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи ҳақида гап бўлиши мумкинми?

Масалан, тадбиркорлар хабар беришича, яқинда барча турдаги дори воситалари учун 2% лик импорт божи белгиланибди. Мазкур импорт божхона божидан тушган пуллар 50 %и Фармацевтика агентлигига тегишли экан, давлат бюджетига эмас!

@platformauzb
03.05.202509:51
Ўзбекистон ТИВ Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари юзасидан хавотир билдирди

Ўзбекистон томони Россия Федерациясида Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларига нисбатан ҳуқуқ бузилишлари ва қўпол муомала ҳолатлари ҳақида кўпайиб бораётган хабарларга эътибор қаратди. Ташқи ишлар вазирлигида ушбу масала юзасидан Россия элчиси билан учрашув ўтказилган.

Таъкидланишича, бундай ҳолатлар Россия ҳудудида меҳнат фаолияти олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқлар яшаб турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ ҳимоя қилиниши лозим.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон томони ушбу масалани синчиклаб ўрганиш ва мавжуд хавотирларни Россия Федерациясининг тегишли ваколатли органларига етказиш зарурлигини алоҳида қайд этди.

@platformauzb
02.05.202511:24
Эртага “Green card” жавоблари чиқади

АҚШнинг Хилма-хиллик виза дастурига 2026 йил учун берилган аризалар (ДВ-2026) жавоблари 2025 йил 3 май куни эълон қилинади. Аризачилар шу куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб дастурнинг расмий сайти – dvprogramm.state.gov орқали натижани текширишлари мумкин.

@platformauzb
Shown 1 - 24 of 1 477
Log in to unlock more functionality.