06.05.202512:20
Сеҳрни ботил қилувчи оятлар:
Аъроф сурасининг (117-122)- оятлари.
Юнус сурасининг (81-82)- оятлари.
Тоҳо сурасининг 69-ояти.
Фурқон сурасининг 23-ояти.
Муъминун сурасининг охирги уч оятини 3 марта ўқиш.
Залзала сурасини икки марта ўқиш.
Муаввизатайнни уч марта ўқиш.
Ушбуларни ҳаммасини кафтингизга ўқиб, кафтингизни сеҳр қилинган кишига суртинг ва буни бир неча бора такрорланг. Аллоҳни изни ила сеҳрдан халос бўлинади.
Қуръон билан муолажа қилганларнинг тажрибасидан ўтган усул бу.
Доктор/ Мухтор Марзуқ Абдурраҳим - Ал-Азҳар университети Усулиддин факультети собиқ декани.
⚡️ @HIKOYANEW

06.05.202507:09
Намоз вожиблари:
1. Такбиротул эҳромдан бошқа ҳамма такбирлар.
2. "Самиаъллоҳу лиман ҳамидаҳ" деб айтиш.
3. Ҳамма намозхон қадини ростлаб тургандан кейин
"Роббана ва лакал ҳамд" ни айтиш.
4. Рукуъда бир марта бўлса ҳам "Субҳана Роббиал
аъзийм" ни айтиш.
5. Саждада "Субҳана Роббиал аъла" деб бир марта бўлса
ҳам айтиш.
6. Икки сажданинг орасида "Роббиғфирлий" деб,
Аллоҳдан мағфират сўраш.
7. Биринчи ташаҳҳудни ўқиш.
8. Ташаҳҳуд учун ўтириш.
@HIKOYANEW

Deleted06.05.202520:25
05.05.202518:01
Qur’onda bir sura bor yodlagan odamni jannatga kirgazmaguncha qo‘ymaydi 🫀
SubhanAlloh qaysi sura ekanligini bilasizmi?
Javob bu yerda
👇👇👇👇👇👇

05.05.202509:04
9860 2601 0186 1409
M. Xayrullayeva
Картага уланган номер
+998945327669
Админлар томонидан текширилган. Илтимос тарқалишига ёрдам беринг муҳтарамаларим. Ким биродарининг ташвишида бўлса Аллоҳ ҳам шу бандасининг ёрдамида бўлади ин шаа Аллоҳ. Аллоҳ учун ёрдам берганларни Роббимиз сўроқ-саволсиз жаннати билан сийласин. Аллоҳумма амийн.

04.05.202504:42
#Ҳадис_912📓
ЭСНАШ, ПАНЖАЛАРИНИ ГИРРА ҚИЛИШ ВА ПУФЛАШ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозда эснаш шайтондандир. Қачон бирингиз эснаса, иложи борича қайтарсин», дедилар».
✍(Термизий ривоят қилган).
Бухорий «Халқнинг бошланиши» бобида келтирган лафзида қўйидагича: «Эснаш шайтондандир. Бас, бирингиз қачон эснаса, иложи борича қайтарсин. Чунки, агар, ҳоҳ, деса шайтон ундан кулади».
📝Шарҳ:
Эснашни ҳамма халқлар ҳам яхши нарса, деб билмайдилар. Эснаш энг камида дангасалик аломатидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, уни шайтондандир, демоқдалар. Шунинг учун уни доимо, айниқса, намозда қайтаришимиз керак. Бўлар-бўлмасга эснайвериб, шайтон кулгисига қолмаслигимиз керак.
Манба:Хадис ва Хаёт 5

01.05.202518:54
ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ, ИН ША АЛЛАХ
ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
06.05.202512:03
Бошингга ҳар қанча кулфат келмасин, Аллоҳ хоҳламаса, сенга зарра қадар таъсир қила олмайди...
⚡️ @HIKOYANEW
⚡️ @HIKOYANEW
06.05.202505:43
Абу Дардо розияллоҳу анҳу шундай деганлар:
«Биродарингни маломат қилиш (ҳатоларини тинч ва яхшилик билан эслатиш) уни йўқотишдан кўра сен учун яхшидир. Ахир сен ўз биродарингдан идеалликни топа оласанми? Унга яхшилик қил ва унга нисбатан мулойим бўл. Ҳасадгўйнинг сўзига қулоқ тутма, акс ҳолда сен ҳам унга ўхшаб қоласан. Эртага ўлим сенга келади ва унинг йўқотишинг сен учун етарли дард бўлади. Қандай қилиб сен уни ўлганидан кейин йиғлайсан, ҳолбуки ҳаётида унинг силкасини узган эдин?!»
(Ҳилия (тахзиби), 1/172)

05.05.202517:38
Kechira olmaslik haqida
©Muzdalifa
@HIKOYANEW
©Muzdalifa
@HIKOYANEW
05.05.202508:31
“Мўмин киши дилозор бўлмайди“
Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Биродаринга у билиши фойдаси йўқ бўлган , билса қуруққа қалби оғрийдиган сўзларни ташиб борма ! Бу разил кишилар одатидир . Ва билмай қолса зарарланадиган гапларни ҳам ундан беркитма . Зеро бу ёвузлар фелидир“
(Ахлоқ ва сияр китобидан)
Оиша онамизга туҳмат қилинган ифк ҳодисасида онамиз ўзлари ҳақида юрган гап сўзлардан бир ой бехабар бўлиб юрдилар !
Охир-оқибат Умму Мистоҳ билан юрганларида у аёл онамизни бу гаплардан хабардор деб ўйлаб тасодифан айтиб қўйгандагина билдилар !
(Имом Бухорийда келган қисса)
Чунки онамиз бу гапларни билишларидан заррача фойда йўқ эди .
Аксинча ўзлари айтганларидек бу хабарни эшитиб энди тузалиб турган дардларига яна дард қўшилиб ётиб қолган эдилар.
Тасаввур қилинг-а агар бугун бирор киши ҳақида бунга ўхшаш гап тарқалса баъзиларнинг разиллиги қандай тез фош бўлади !
Улар гўё сизнинг қалбингизни оғритишга мусобақалашиб , яна сиздан “суюнчи“ олгилари келади !
Шунинг учун туҳматга қолган киши унинг олдига гап ташиб келаётган кишиларнинг бу услубидан огоҳ бўлиши , улар ичларидаги бу заҳарни унинг жасадига тўкиб хуморларидан чиқишларига йўл қўймаслиги керак .
Бу турдаги кишилар, ичида заҳри тўлиб кетган илон ёки чаёнга ўхшайдилар.
Агар заҳарни чиқаришга бирор ўрин топмасалар охири ўз нафслари ёки ошналарига ниш санчиб бўлса ҳам бу заҳарни бўшатиш пайида бўладилар.
Албатта , биродарини огоҳлантириш ёки у ҳақидаги гумонни аритиш учун унга хабар қилиш бундан мустасно . Шунинг учун ҳам юқорида Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ “Фойдаси бўлмаган гаплар...“ деб қайдладилар .
Тўғри бу ишларни қилувчиларнинг барчасини разилга чиқара олмаймиз .
Гоҳида ҳақиқий дўстлардан ҳам бу иш содир бўлиб туради .
Бу уларнинг нафс тарбиясидаги билимсизлигидан холос .
Аллоҳ таоло бандасига ғайбни сир қилиб қўйгани ҳам катта бир неъмат ҳам мўминларга ибратдир .
Агар атрофимизда нималар бўлаётганини билиб яшасак , бир лаҳза ҳам бу ҳаётда роҳат топмаган бўлар эдик !
Шунинг учун ғайбни ғайблигича қолдиринг !
Манфаатсиз ўринда уни кавламанг ...

03.05.202516:41
Инсон пичоққа ўхшар экан...
@HIKOYANEW
@HIKOYANEW
01.05.202518:44
هناك قلوب لا تفهم الكلام غير المفهوم.
Тушунарсиз сўзлар йўқ англамайдиган қалблар бор.

06.05.202511:03
Муҳаммад ибн Каъб ал-Қуразийдан ривоят қилинади, у киши айтадилар: Бир куни Сулаймон пайғамбарнинг олдиларига бир киши келиб: Эй Аллоҳнинг пайғамбари, менинг қўшниларимдан қайсинисидир ўрдакларимни ўғирлади, деб шикоят қилди. Шунда Сулаймон алайҳиссалом жамоат намозига одамларни чорладилар ва хутбага чиқиб: Сизларнинг орангизда қўшнисини ўрдакларини ўғирлаб, сўнгра ҳеч нарса бўлмагандек масжидга кириб ўтирган одам бор. Ўша кишининг бошига ўрдакнинг пати ёпишиб қолибди, дедилар. Шунда бир киши бошини пайпаслаган эди, Сулаймон алайҳиссалом: ана ўғри уни ушланглар, дедилар.
Исроилийётда айтилишича, бир куни Ҳудҳуд Сулаймон алайҳиссаломнинг олдиларига келиб: менинг азиз меҳмоним бўлсангиз, деди. Сулаймон алайҳиссалом: мен ёлғиз ўзимми?-деб сўрадилар. Ҳудҳуд: йўқ, ўзингиз билан аскарларингизни ҳам олиб олинг. Фалон куни фалон оролда сизларни кутаман, деди. Айтилган кун келганда Сулаймон алайҳиссалом аскарлари билан бирга оролга бордилар. Шунда Ҳудҳуд ҳавога учиб, бир дона чигирткани тутдида, уни денгизга улоқтирди ва: ана олинглар, енглар. Кимга гўшт етмаган бўлса шўрвасидан ичсин, деди. Бўлган воқеани эслаб Сулаймон алайҳиссалом ва у кишининг аскарлари бир йилгача кулиб юришди.
Абулфараж ибн ал-Жавзийнинг “Зариф ва ҳазилкашлар ҳақидаги хабарлар” китобидан.

06.05.202503:07
1. Истифтаҳ дуосини ўқиш.
2. Қиём вақтида ўнг қўлини чап қўл кафтининг устига кўкракка қўйиш.
3. Қўлларни елка ёки қулоқ баробарида кўтариш.
4. Рукуъ ва саждадаги тасбеҳ айтишнинг биттадан ортиғи суннат.
5. Икки сажда орасида “Роббиғфирлий” ни бир мартада айтишдан ташқариси суннат.
6. Рукуъ қилган пайтда бошини бел билан текис қилиб ушлаб туриш.
7. Сажда вақтида қўлларни икки ёндан узоқлаштириш ва қоринни сондан узоқлаштириш.
8. Сажда вақтида билакларни ердан кўтариб туриш.
9. Намозхон, аввалги ташаҳҳудда ва икки сажда орасида чап оёқ устига ўтириб, ўнг оёқ бармоқларини тикка қилиб қиблага қаратиши.
10. Биринчи ташаҳҳудда таваррук ўтириш.

05.05.202511:05
#Aксари аёллар ўзига оро беришни тўй-маросимлар, меҳмондорчилик, иш, ўқиш каби уйдан ташқаридаги ҳолатлар учун деб ўйлашади.
Энг катта хатолик шунда аслида.
Уларни тарбиясини олаётган қизлар ҳам шу аҳволда.
Гардероб тўла кўйлак, лекин:
– "Aдаси, янги кўйлак керак"...
– "Яқинда олган кўйлагинг яп-янгику"..
– "Уни кийдим, ҳамма кўрди"..
Эртаси куни қизидан илтимоснома:
– " Aдажон ойим ҳоҳлаган кўйлакдан демайману, шу рангдаги сумка керак"...
– "Сумканг ҳали яроқлику"...
– "У янги кофтамга мос эмасде"...
Эр ўзини ана шу "эскирган", аслида янги кўйлакда меҳрга тўла кўзлар билан кутиб олишларига муштоқ!!!
Ҳар қандай дунё ташвишини унутиб, оила раҳбарни байрамдек кутиб олишга нима етсин.
Лабга суртилган қизил бўёқлар, ҳиди димоғни чоғ этувчи атир-упалар, сержило турмаклар фақат жуфти-ҳалоли учун бўлганида, қанча мамнунлик бўлишини билсалар эди.
Ёринни кўзлари қувнаб, рози бўлиб, бир бора бағрига босганидаги бахтни нималарга алиштирмоқчия баъзи аёллар?
Оила бошлиғини ҳақиқий Қиролдек қарши оладиган Қироличалар ҳам йўқ эмас.
Уларга Aллоҳнинг Рахмати бўлсин!
©Сакийнабону

05.05.202502:57
ВАЛИЙ НАЗАРИНИНГ БАРАКОТИ
Шайх Абул Аббос Мурсий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Тошбақа ўз болаларини назар билан тарбиялар экан, шайх муридини назар билан тарбиялай олмасми?! Тошбақа қуруқликка тухум қўяди ва тухумларига назар қилиб, ўзи дарё тарафга кетади. Аллоҳ таоло тошбақанинг назарини сабаб қилиб, уларни тарбия қилади (тухумдан чиққач, дарёга бошлайди)".
Сен бу дунёдан Аллоҳ муҳаббатининг лаззатини тотмай ўтиб кетишдан эҳтиёт бўл. Унинг муҳаббатининг ҳаловати ейиш ва ичишларда эмас, чунки бу нарсаларда сенга кофир ва ҳайвонлар шерик бўлади (яъни улар ҳам еб-ичиб лаззатланади). Зикр, Аллоҳ таолога бандалик ва мукаммал тоат ила юзланиш лаззатида фаришталарга шерик бўл. Чунки руҳлар нафс васвасаларини кўтара олмайди.
Агар дунё ўлаксасига ботиб қолган бўлсанг (дунё ўлаксага ўхшатилмоқда) Аллоҳ таолонинг ҳузурига киришга яроқли бўлмайсан. Аллоҳ таолонинг ҳузурига маъсият нажосати билан кирланганлар кира олмайди (яъни Аллоҳ таолога муножот қилмоқчи бўлганларнинг қалблари пок бўлиши лозим). Нафсингни айблардан покла, сенга ғайб эшиги очилади (ғайбларни билувчи зотга қурбат ҳосил қиласан ва ладуний илм эшиклари очилади). Аллоҳ таолога тавба қил, Унга тавба ва зикр билан қайт. Ким эшикни бардавом тақиллатаверса, эшик унга очилади. Агар лутф қилинмайдиган бўлганда бундай демаган бўлардик.
Робия Адавийя айтганидек: "Тавба эшиги қачон ёпилгандики очилса? Тавба эшиги доим очиқ. Бу эшик сени У зотга яқинлашишга олиб боради". Қалбинг Аллоҳ таолонинг ваҳдониятидан ғафлатда бўлиб қолишидан эҳтиёт бўл. Зикр қилувчиларнинг илк даражаси Аллоҳнинг ваҳдониятини қалбда ҳозирлашдир. Зокирлар ана шу ваҳдониятни қалбларида ҳозирлашгани учунгина зикр қила олдилар ва уларга эшик очилди.
Улар ваҳдониятдан ғафлатда бўлган ҳолда зикр қилганлари учунгина қувилдилар. Бу ваҳдониятни ҳосил қилишга икки шаҳват - қорин ва фарж шаҳватини йўқ қилиш билан ёрдам оласан. Аллоҳ йўлида сенга фақат нафсинг қарши чиқади.
"Нафс тафтиши" китобидан.

02.05.202509:53
Жайрон ва эшак...
@HIKOYANEW
@HIKOYANEW

01.05.202516:01
Чумолилар колониясида кичкина чумоли яшарди. У энг кучли, энг тезкор ва энг ақлли эди. Бироқ бир фазилати уни бошқалардан ажратиб турарди:
У бировнинг дардини эътиборсиз қолдиролмасди.
--- --- --- --- ---
Агар кимдир чарчаган бўлса ва донни уяга олиб боролмаса, у ёрдам берарди.
Агар кимдир йиқилиб тушса, уни кўтариб оларди.
Агар ёмғир чумолилар туннелларини вайрон қилса, у биринчилардан бўлиб ёрдамга ошиқарди.
--- --- --- --- ---
Вақт ўтиши билан чумолилар бунга кўникиб қолишди: ахир у бор, доим ёрдамга шай.
Агар кимдир юкларни сочиб юборса, у йиғиштиришга ёрдам берарди.
Агар кимдир йўлларни тозалашга улгурмаса, у тугатиб қўярди.
Агар кимдир чарчаган бўлса, у елкасини тутиб турарди.
--- --- --- --- ---
Аммо ҳеч ким ундан "чарчамадингми?" деб ҳол сўрамасди.
У нафақат ўз юмушларини бажарар, балки бошқалар қилишга вақтлари бўлмаган ҳамма ишни ўз зиммасига оларди.
У ҳордиқ чиқарарди деб ўйлайсизми? Йўқ.
У жимгина ишини қилар ва ўз-ўзига дерди:
"Яна озгина. Муҳими, бошқаларга оғир бўлмасин".
--- --- --- --- ---
Бир куни у чарчоқдан оёқлари титраётганини, бели оғриётганини ва дон ҳар қачонгидан ҳам оғирлашганини пайқаб қолди.
Лекин у чумолиларга панд беришни истамасди.
Битта чумоли ёрдам сўраганида, у рози бўлди.
Иккинчиси келганида, тишини-тишига қўйиб, бош ирғади.
Учинчиси: “Сиз ҳар доим вақт топасиз”, деганида, у рад этолмади.
--- --- --- --- ---
Ва кейин унинг ўзи ҳам кутмаган воқеа содир бўлди.
Зиммасига олган ташвишлари уни йиқитди.
У шунчаки қулади.
Чумолилар унинг ёнидан ўтиб-қайтиб юришсада, унинг йиқилганини ҳатто сезишмади ҳам.
Улар ич-ичларидан амин эдилар: "У тез орада туради".
--- --- --- --- ---
Бир-бирини қувганча кунлар ўтарди.
Ҳеч ким сочилиб ётган донларни йиғиб олмади.
Туннелларни ҳеч ким таъмирламади.
Ҳеч ким чарчаган бошни қўйиб ором олиш учун елкасини тутиб бермади.
Чумолилар уйида ишлар қийинлашди.
Улар уни қидиришди, бироқ ҳеч қаердан топа олишмади.
--- --- --- --- ---
Колониянинг чеккасида яшовчи кекса чумоли оғир хўрсинди ва паст овозда деди:
- У кетди. Ғойиб бўлмагунича ҳеч ким унинг меҳнатини қадрламаслигини тушунди”.
- Лекин нега у ҳеч нарса демади?! — чумолиларнинг жаҳли чиқди.
- Сиз ундан ўзини қандай ҳис қилаётганини ҳеч сўраганмисиз? — уларга юзланди кекса чумоли.
Чумолилар жим бўлишди.
Улар унинг ёрдамини "қилишга мажбур" дея тушунганларини англаб етишди.
У уларга қийин бўлган ҳар дақиқада ёнларида эди.
Аммо унинг учун ишлар қийинлашганда, ҳеч ким буни сезмади.
--- --- --- --- ---
Ҳикмат:
"Ҳар бир жамиятда бошқа инсонларнинг ташвишларини ўз зиммасига оладиган одамлар бор.
Улар ёрдам беради, қўллаб-қувватлайди, бошқалардан кўра кўпроқ вазифани бажаради.
Улар ўзларига оғир бўлиб турган вақтдям «лаббай» дейишади.
Улар бошқа одамларнинг ҳаётини осонлаштиради.
Бироқ улар учун қанчалик оғир эканини ҳеч ким сезмайди.
Ва бир кун уларнинг кучи тугайди ва улар кетишади.
Шундагина атрофдагилар унинг қанчалик муҳимлигини тушуниб етишади, бироқ кеча бўлади.
--- --- --- --- ---
Агар ҳаётингизда шундай инсон бўлса, унинг қулашини кутманг.
Шу бугун ундан сўранг: "Уддалай оласанми? Сенга қандай ёрдам бера оламан?
Куни келиб бу савол ҳамма нарсани ўзгартириши мумкин.
©️ Сарвар Раҳимий

06.05.202509:11
44-эслатма :
"Очлик билан ёлғонни жамламанглар"
Ибн Можа раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Мен Али ибн Муҳаммад олдига кирдим. Унинг ҳузурига янги пишган ўрик олиб келинди. Мен энди хасталикдан тузалиб, оёққа турган эдим. Мени мевага чақирганда "иштаҳам йўқ" дедим. Шунда у киши айтди: "Сен яқинда касалдан тузалган бўлсанг, бу янги пишган мева, қандай иштаҳанг бўлмайди! Яқинроқ кел, егин..." деб қуйидаги ҳадисни айтиб берди:
Асмо бинти Язид айтдилар:
"Расулуллоҳ алайҳиссаламга овқат келтирилганда бизга ҳам таклиф қилдилар. Шунда биз "иштаҳамиз йўқ" дедик.
Шунда расулуллоҳ алаҳиссалам айтдилар:
"Очликка қўшиб, ёлғонни ҳам жамламанглар!"
(Ибн Можа)
Демак, киши ўзи истаб турган нарсасини уялиб ёки нозланиб, "хоҳламайман" дейишлиги билан ўзини маҳрум қилишига қўшимча ёлғон гапирганлик гуноҳини ҳам елкасига ортади. Бу услуб кўпинча аёлларда учрайдиган ҳолат. Турмуш ўртоғи ёки яқинларига бўлган туйғуларини беркитиш, соғиниб турса-да, "соғинмадим" дейиш, яхши кўрса-да, "сени яхши кўрмайман" дейиш ва бошқа талабларини истаб туриб, нозланиб, "истамайман" дейиш... булар ҳаммаси нафсни маҳрум қилиш билан бирга беҳудага ёлғончилик, сўнгра орқасидан ғийбат қилиб юриш ва бошқа ёмонликларни келтириб чиқаради. Шу билан бирга унга илтифот кўрсатганларнинг ҳам ҳафсаласини пир қилади.

05.05.202511:00
04.05.202509:32
🎙Muzdalifa
Xafa bo‘lishdan oldin tafakkur qilish haqida...
@HIKOYANEW
Xafa bo‘lishdan oldin tafakkur qilish haqida...
@HIKOYANEW
01.05.202519:02

01.05.202514:43
Мардикорга айланган олим: Бу миллат келажаги нима бўлади?
Илмий тадқиқот институтида ишлайдиган олим йигит тирикчилик дардида қурилишга ишга чиқибди. Маоши ҳаминқадар етиб турган экан, иши ўзгармасада, ойлигини кесишибди, бола-чақасини боқа олмай қолибди.
Манба саҳиҳ, эшитиб ҳайратга тушдим.
– Ўзи илми дуруст эдими, институтда номига юрмаганмиди, – умид билан сўрадим.
– Билимдон эди, ҳозир шунчаки юрганлар қолмаган, олаётган маошимизга фақат фидойилар ишлайди холос, – дея жавоб берди мардикорга айланган олимнинг ҳамкасби.
Унутманг – илм эгасини хорлаб, яллачини кўтар-кўтар қилган миллат таназзулга маҳкум!
Аслида давлатдан ҳам хафа бўлгулиги йўқ: Бирор тўйда ёш олим иззатланганини кўрмадим, лекин отарчи билан раққосанинг кетини ўпгудай бўлганларни беҳад кўп кўрдим.
Ачинаман...
Аброр Зоҳидов

Shown 1 - 24 of 724
Log in to unlock more functionality.