Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
ELTUZ avatar

ELTUZ

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateFeb 06, 2025
Added to TGlist
Nov 26, 2024
Linked chat

Records

25.02.202515:15
145.1K
Subscribers
26.11.202423:59
0
Citation index
07.02.202509:49
51.9K
Average views per post
20.02.202523:59
42K
Average views per ad post
07.02.202509:49
4.25%
ER
07.02.202509:49
39.11%
ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
DEC '24JAN '25FEB '25

Popular posts ELTUZ

06.02.202508:59
“ВАҚФ” ФОНДИ РАИСИ ИСОХОН АБДУЛЛАЕВ ҲИБСГА ОЛИНДИ

Вақт ҳақиқатнинг энг яхши дўсти. Зотан вақт барча сирларни фош қилади – “Вақф” фондида ҳам худди шундай бўлмоқда.

28-январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари ва молия маслаҳатчиси Алишер Эшимов лавозимидан олинди.

“Вақф” фонди раиси Абдуллаев Исохон Неъматуллаевич эса 30 январ куни Тошкентдаги “Гвардейский” изоляторига олиб кириб кетилган.

Бу икки фирибгар ўзаро тил бириктириб “Вақф” фонди балансидаги ерни сотиб юборган. Улар Самарқанддаги “Вақф” ер майдонининг нархини 360 минг доллар деб белгилашган. “Вақф” раиси қўлга олинган.

Бироқ лавозимидан олинган Алишер Эшимов терговдан қутилиб қолди. Тузилмани ичдан биладиган мулозимларнинг таъкидлашича, дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва муфтий Нуриддин Холиқназаров биргаликда “Вақф” фонди ерларини сотиб юборган молия маслаҳатчиси Алишер Эшимовни жавобгарликдан қутқариб қолишган.

“Вақф”даги яна бир жиноят юзага чиқди. Фонднинг бош ҳисобчи Ҳумоюн Сиддиков, молия маслаҳатчиси Алишер Эшимов, иш бошқарувчи Рустам Жабборовлар биргаликда ҳаж сумкаси ва нимчаларини сотиб тадбиркорликни йўлга қўйишган.

Улар “Мирмани» номли маҳаллий фабрикадан сумка ва нимчаларни 30 минг сўмга сотиб олиб, зиёратчиларга 40-50 минг сўмдан ҳужжатлаштиришган. Бироқ бу гуруҳда бош ҳисобчи Ҳумоюн Сиддиков муфтийнинг куёви бўлгани сабаб иш яна босди-босди қилинди.

“Вақф” фонди раҳбари Абдуллаев Исохон Неъматуллаевич Самарқанддаги фонд ерини сотиб юбориш айблови билан ҳозир якка ўзи қўлга олинган. Қолган ҳамтовоқлар Диний қўмита раиси ва муфтий раҳнамолиги сабаб жавобгарликка тортилмади.

Элтуз нашри “Вақф” фондидаги шубҳали хатти-ҳаракатлар, фирибгарлик ва бошқа тур жиноятлар ҳақида постлар бир неча мақолалар эълон қилган.

Хусусан, тарихий обидаларнинг “Вақф” фонди балансига ўтказиб юборилиши молиявий жиноятларга кенг йўл очиши ҳақида ҳам сўз юритганмиз.

Жамоатчилик бу масала юзасидан қоқ иккига бўлиниб, бир гуруҳ маълумотларни тасдиқлагани ҳолда, бошқа бир гуруҳ нашрни туҳматчиликда айблаган эди. Мана шу кунларда “Вақф” фонди раҳбариятининг кирдикорлари бирма-бир юзага чиқяпти.

Ҳозирча фақат фонд раиси қўлга олинди.

Ҳар байрамда 5-6 миллион сўм мукофот пули оладиган мулозимлар ва уларга бош қош бўлган муфтий, унинг куёвига навбат қачон етади?

Элтуз “Вақф” фонди атрофида кечаётган жараёнларни ёритишда давом этади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
17.02.202512:30
Ўзбекистон энергетика секторида кўп миллиардлаб долларлик мега-лойиҳаларни амалга ошираётган Enter Engineering ширкатининг юзлаб ишчилари яна маошлари берилмаётганидан шикоят қилмоқда.
ОЛМАЛИҚДА ENTER STEEL ВА ENTER ENGINEERING ИШЧИЛАРИ ИШ ТАШЛАДИ

Олмалиқда жойлашган Enter Steel ва Enter Engineering компаниялари ишчилари маошларининг тўланмаётгани учун бугун 7 фервал куни иш ташлашди. Хабарларга кўра, ишчилар октябрь, ноябрь, декабрь ва январь ойликларини ҳалигача олмаган.

Enter Steel ва Enter Engineering биргаликда иш юритадиган компаниялар ҳисобланади. Бироқ маошлар тўланмаслиги муаммоси икки компанияда ҳам кузатилмоқда.

“Маошлар ҳақида гапирганимизда ҳатто қайси ойликни қачон олишимизни ҳам билмаймиз. Ҳолат бизда жуда оғир”, – дейди ишчилардан бири.

Айни пайтда, Enter Engineering ишчилари асосан Ҳиндистондан келган хорижий мутахассислардан иборат экани ҳам маълум қилинди. Бироқ маҳаллий ишчиларнинг таъкидлашича, ҳинд мутахассислар ҳам маош масаласида муаммога дуч келмоқда.

Ҳозирча Enter Steel ва Enter Engineering раҳбариятидан расмий изоҳ олинмаган.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Машҳур япон актёри Хироюки Санада:

Кимдир уйида бассейн бўлишини орзу қилади, аммо унинг эгаси ундан деярли фойдаланмайди. Яқинларини йўқотганлар чуқур йўқотиш ҳиссини туйишади, лекин уларни бағрига босганлар эса кўпинча улардан шикоят қилади. Турмуш ўртоғи йўқлар уни орзу қилади, аммо борлари баъзан уни қадрламайди. Оч одам бир товоқ овқат учун ҳамма нарсасини беришга тайёр, тўқ одам эса унинг таъмидан шикоят қилади. Машинаси йўқ одам уни орзу қилади, аммо бор одам янада яхшироғини излайди. Муҳими – шукр қилиш, қўлда бор нарсаларга қадрига етиш ва тушуниш: дунёнинг қайсидир бурчагида кимдир сен қадрламайдиган нарса учун ҳамма нарсасини беришга тайёр.



💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.02.202507:02
⚡️⚡️⚡️Тошкентда бир ойлик умри қолган СПИДга чалинган эркакка соғлом қизни оберишган. Куëв бугун ўлибди. Келин СПИДга чалинган.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Deleted25.02.202520:54
25.02.202515:21
КРИМИНАЛ АВТОРИТЕТ АББОС ХОДЖАЕВ ОЗОДЛИККА ЧИҚДИ

2025 йил 24 февраль куни криминал авторитет сифатида танилган Аббос Ходжаев озодликка чиқди.

“Аббос конторский” лақаби билан танилган 43 яшар Аббос Ходжаев 2023 йил декабрь ойида "долзарб 40 кун" акцияси доирасида беш шериги билан бирга ҳибсга олинган эди.

У Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми (олдиндан тил бириктирган ҳолда товламачилик) бўйича гумон қилинганди. Мазкур моддалар асосида у озодликдан маҳрум этилди.

Аббос Ходжаев жаъми беш марта судланган. 2017 йил сентябрь ойида ҳуқуқ-тартибот органлари уни "Тошкент криминал авторитети" бўлишга даъвогарлик қилганликда айблаб қўлга олганди.

Ҳозирда қамоқда бўлган ГУВД бошлиғининг ўринбосари Дониёр Ташходжаев Аббос Ходжаев 2023 йил декабрида ҳибсга олинар экан унинг жиноий гуруҳ тузгани ва обрў қозониш учун ҳаракат қилганини маълум қилганди.

Айни дамда Элтузда яна бир “криминал авторитет” - “Бохо завхоз” ва “Терминатор” лақаблари билан машҳур Баҳодир Султоновнинг ҳам яқин кунларда озод этилиши ҳақида маълумот бор.


Баҳодир Султонов ўтган йил жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда йирик миқдордаги товламачилик) бўйича айбдор деб топилиб, хавфли рецидивист сифатида махсус колонияга жойлаштирилиб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган.

Жиноят оламига яқин Элтуз инсайдерларига кўра, икки криминал авторитетни қамоқдан чиқариб олишга жиноят оламида “Граф” лақаби билан танилган Ғофур Раҳимов уриниб келаётган эди.

Ўз яқинлари билан суҳбатларда Аббос Ходжаев “Ғопир акам катта пул берди ман билан “Бохо завхоз”ни чикишига,” деб айтган гаплари ҳам Элтузга етиб келди.

Ҳам Аббос Ходжаев ва ҳам Баҳодир Султонов жиноят оламида Ғофур Раҳимовга яқин шахслар сифатида билинади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
МИЛЛИЙ КИЙИНИШ ОРТИҚЧА ЧИҚИМГА САБАБ БЎЛЯПТИ


Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида ҳар жума миллий кийим кийиш таклифи билдирилди.

Бу таклиф энди талаб ва буйруқ бўлиб Тошкент вилояти мактабларига ҳам етиб келди.

Ўқувчилардан жума куни миллий кийим кийиш талаб қилинмоқда.

Бу ҳолат бозорга ҳам таъсирини ўтказиб, нархлар икки баробар ошган.

Кўп фарзандли оилаларга бу ортиқча чиқим.

Битта боласи учун камида 100 000 лик миллий кийим олиняпти.

Нима кераги бор ортиқча кўзбўямачиликни?

Ундан кўра таълимга кўпроқ эътибор қаратилсин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
25.02.202510:01
ОЙЛИК КАМАЙИБ, НАРХЛАР ОШАР ЭКАН…

Бугун сув таъминоти идорасидан ходим келиб: “Сув учун тўлов қилинг, ҳозир арзонроқ, апрелдан яна ошади”, – деди. Ҳисоб-китобимга етказиш учун 500 минг сўм пулим бор эди. Шунинг 300 мингини олиб кетди.

Орқасидан телефонимга SMS келди. Очиб қарасам, “Свет учун бир кунлик тўловингиз қолди” деган ёзув. Қолган 200 минг сўмни шу заҳоти электр энергияси учун тўладим.

Энди эса ой охиригача етиб олиш учун қарз сўрашга мажбурман.

Мактабда икки баҳога ўқиган, лекин ёшлигидан чорвачилик билан шуғулланган синфдошимга қўнғироқ қилдим. “Давлат ишида ишлайсан-ку, ойлигинг кўп эмасми?” – деб сўради у. Мен эса нима дейишни билмай, ич-ичимдан йиғлагим келди.

Ҳа, мен Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимиман. Бир қарашда ишончли, яхши маош бериладиган жойдек туюлади. Аммо ойлигим ўтган йилга нисбатан камайган, бир ойга ҳам етмаяпти.

Ота-онам билан бирга яшайман. Уларнинг саломатлиги ёмон, доимий дори-дармонга муҳтож. 750 минг сўм пенсия олишади, лекин бу маблағ уларнинг 7 кунлик дорисига ҳам зўрға етади.

Орзу-ҳавас ҳақида гапиришга ҳожат йўқ. Ҳозирча тирикчилик қилишнинг ўзи катта муаммо.

Апрел яқинлашмоқда. Бу ой билан бирга яна нарх ошиши кутилмоқда. Қандай кун кўтамиз?

Бундан ташқари, давлат томонидан мажбуран ўрнатилган қуёш панеллари қишда ишламаётгани яна бир оғриқли муаммо. Ҳар ой кредит тўлаш шарт, чунки бошқа чора йўқ. Уларга ишониб, ёқилғи учун тезак ҳам жамғармаган эдик.

Чунки бизда газ йўқ – трубаларни кесиб, сотиб юборишган.

Шу шароитда давлат хизматчисининг ҳаёти қандай ўтаётганини ўзингиз тасаввур қилинг.

Таклиф:

👉 Туман ва вазирликда ишлайдиган раҳбарларнинг ойлигини қуйи давлат хизматчилари ойлигига тенглаштиринг!

👉 Агар бизникини ошириш имкони бўлмаса, уларникини камайтиринг – шунда бу ҳаёт қанчалик қийинлигини ўзлари ҳис қилишади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
18.02.202505:02
АСАКА ТУМАНИ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ РАҲБАРИ ТАҲҚИРЛАШ ВА ҲАҚОРАТДА АЙБЛАНМОҚДА

Андижон вилояти Асака тумани Давлат солиқ инспекциясининг (ДСИ) бошлиғи вазифасини бажарувчи И. Раҳимов ДСИ инспекторига нисбатан ҳақоратли ва таҳқирловчи муносабатда бўлгани ҳақида шикоят келиб тушди.

Шикоятчи 15 февраль шанба куни солиқ инспектори бўлган ўғли ва И. Раҳимов ўртасидаги телефон мулоқотини тасодифан эшитиб қолганини ва бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қутбиевга ҳамда бошқа ваколатли органларга маълум қилганини билдирган.

Ходимлар 2 январдан бери дам олиш кунларисиз, кунлик иш вақти эса 8:30 дан 23:00 гача давом этаётганини таъкидлаб, раҳбар томонидан қўпол муомала ва ҳақоратларга учраётганларини маълум қилишган.

И. Раҳимовнинг келиши билан 25-30 нафар малакали ходимлар ишдан кетгани ва бу ходимларнинг умумий таркибнинг 75-80% ни ташкил этгани қайд этилмоқда.

Шикоятчи ўз фарзанди бир неча марта ишдан кетишга қарор қилганини, аммо вазиятдан бехабар бўлгани учун уни тўхтатганини таъкидлаган.

Ходимлар раҳбариятдан ушбу ҳолатни таҳлил қилиш ва И. Раҳимовнинг ҳаракатларига муносабат билдиришни талаб қилмоқда.

Шунингдек, сўконғич раҳбар Янги Ўзбекистон ислоҳотларига ва Президент сиёсатига мос келадими? - деган савол ҳам ўртага қўйилган.

Ҳозирча Давлат солиқ қўмитаси ушбу шикоят юзасидан расмий баёнот бермаган.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
20.02.202517:05
ЎЗБЕК “ЗОЛУШКА”СИ

Салом, Туз ака. Исмим Камола. Тошкентликман. Русча ёзаман, ўзим ўзбек бўлсам ҳам, рус тилида ўқидим ва ўз фикримни рус тилида яхшироқ ифода қиламан. Так... (бу ёғи Рассом Туз таржимаси).
Мен бой оилада туғилдим. Бобом "Госснаб"да ишлаган, отам эса импорт бўйича катта бизнесмен (хат эгаси илтимосига кўра, бизнесменнинг исми айтилмайди).
Оилада кенжа фарзандман. Икки акам ҳозир Кипрда оиласи билан яшайди. Гап улар ҳақида эмас. Мен ҳақда. Сизнинг ёзганларингизни ўқиб тураман ва менинг ҳаётимдаги бир эпизодни ҳикоя қилсангиз, ярашади деб ўйладим.
Уйдагилар мени яхши ва бой оилага келин бўлишимни rosa исташади.
Тошкентдаги министр, президент администрацияси ва йирик бизнесменларнинг куёвликка номзод ўғиллари билан учрашувга чиққанман.
Улардан шунчалик кўнглим қолдики, асти қўяверинг. Сўтак, галварс ва ўз ҳаётини ўзи бошқара олмайдиган "маменькин сынок"лар суруви. Тасодифан биттаси сал ақлли бўлиши мумкин эди-ку, лекин йўқ. Ҳудди танлаб олгандек, бири-биридан баттар урод. Бир-иккитаси яширин гей эди. Фақат хўжакўрсинга уйланиб, мени бахтиқаро қилмоқчи бўлган хажиқизлар.
Хуллас, отамга айтиб бу мавзуни "ёптирдим". Онамнинг ҳам жағини отамга айттириб ўчиртирдим.
Отам бизнесининг катта бир қисмини менинг номимга ўтказган. Агар банк ҳисобидаги пули долларда миллиондан ошган одамга миллионер дейилса, мен миллионер эдим.
Бу аснода менинг бойлигимни билган альфонс йигитлар ширага қараб учган хирра пашшалардай менга талпина бошлади.
Безор бўлдим.
Отамнинг Кипрда ҳовлиси бор. Бир вақтлар бизнес манзили учун олинган ва кўпинча бўш турадиган недвижимость. Акаларим қараб туришади.
Отамдан сўраб, Кипрдаги ҳовлимизда бир муддат "мустақил" яшашга қарор қилдим.
Онам дарров бақирди: "Бунингиз жалап бўлиб кетади!" деб. Яхшиям отамнинг кичикроқ ҳандалакдай мушти бор. Онам қўрқади.
Хуллас, ўтган йили 30 январдан бошлаб ўша ерда яшай бошладим. Расмиятчилик учун University of Nicosiaда дарс тинглардим. Февраль боши бўлса ҳам, Кипр қуёшли.
Кўчада қаҳва ичиб ўтирса бўлади. Университет яқинидаги Mandarin деган кафеда латте ичиб ўтирувдим.
Бирдан қаттиқ эсган шамол финжонни ағдарди ва мен истамай, ёнимдаги столда ўтирган йигит устини вайрон қилдим.
Мен инглизчалаб:
— Кечиринг, химчисткага бериб бераман ёки пулини тўлайман, — дедим.
Сариқ соч, мовий кўз, баланд бўйли, худди Голливуд киноларидаги каби кўзга яқин йигит эди.
— Ҳеч қиси йўқ. У бизни учрашишимизни истади, — деди бармоғини осмонга қаратиб.
Исми Брюс экан. Мен уни ўзимча "Брусли" деб атадим. Кема логистика идорасида ишлайман, деди.
Яъни ўртадан паст, маоши зўрға ўзига етадиган одам эди. Кипрда логистика ходимлари катта маош олмайди.
Мен ҳам ўзимни студент деб таништирдим. Ётоқхонада тураман, деб алдадим.
Хуллас, танишдик. У камбағал эмас, балки ғирт қашшоқ эди. Никосиянинг занжилар яшайдиган маҳалласидаги уч қаватли уйнинг биринчи қаватидаги катакда ижарага яшарди.
Мен юрак ютиб бу уйга кирганимда пакана ва семиз грек эркак келиб:
— Нега свет пулини тўламадинг? — деб тергаб кетди.
Умримда бундай қашшоқликни кўрмагандим. Арзон балиқ консервини очиб "олдимга қўйди". Шишаси икки евро турадиган арзон винодан қуйди.
Мен "студент" ролида бўлганим учун бу қашшоқликни кўрмасликка тиришдим. Шу ҳолига Брюс жуда билимдон ва айниқса замонавий мусиқа трендларини яхши биларди.
Мен Брюсни яхши кўриб қолгандим. "Майли, шу қашшоққа тегарман", деб ҳам чамалаб кўрдим.
Брюс жуда назокатли эди. Шаҳвоний очкўзлик ўрнига гўзал ва ўта диққатли муносабат қилар эди.
Бир куни Никосиядаги кинозалда кино кўриб ўтирганимизда мен илкис ўгирилиб, уни ўпиб олдим. У мени эмас! Мен уни! Бечора қизариб кетди.
Бу орада мен Ўзбекистонга бориб келдим. Куни кеча у менга учрашганимизнинг бир йиллигини эслатиб:
— Сюрпризим бор, — деди.
"Майли, арзонроқ кафега олиб бориб, пицца олиб берар", деб ўйладим.
Таксига ўтириб, бир жойга бордик. Таксидан тушдим. У кўзимни қора лента билан боғлади.
Лента ечилганда мен кумушранг Bentley Continental машинаси олдида, бир қўлида бир қучоқ қизил атиргул, яна бир қўлида узук қутичасини ушлаб, тиз чўкиб турган Брюсни кўрдим.
Қандайдир сийқаси чиққан кинолардаги саҳнага ўхшарди.
09.02.202502:03
ТОШКЕНТ ҲАВОСИ ИФЛОСЛАНГАНИ УЧУН БОШ ВАЗИР АРИПОВГА “ҚИЗИЛ КАРТА” КЎРСАТИЛДИ

Президент кескин огоҳлантирди: “Икки ой ичида ё ҳаво тоза бўлади ёки каллангга противогаз кийдириб кириш тешигини ёпиб қўяман.”

Бунга жавобан Бош вазир ўрнидан туриб: “Хўп, ҳўжайин. Икки ой ичида Тошкент ҳавосини мусаффо қилмасам, мени каллахонадаги истолбага осиб қўюринг,” деди.

Каллахонадаги ёғоч истолбани аномал қиш пайтида совқотган аҳоли арралаб, ёқворганидан Б. вазирни хавариям йўқ. Тоза ҳаво - танга даво.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ СОЛИҚ ХОДИМЛАРИНИНГ НОРОЗИЛИГИ: КОРРУПЦИЯ ВА ТАНИШ-БИЛИШЧИЛИК ИДДАОЛАРИ

Навой вилояти солиқ бошқармасиходимлари Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат солиқ қўмитасининг қарорлари бажарилмаётгани, моддий ёрдамлар тўланмаётгани ва бошқармадаги коррупция ҳамда таниш-билишчилик ҳолатларига эътибор қаратишни сўраб, Давлат солиқ қўмитаси раҳбари Шерзод Қутбиевга мурожаат қилди.

Ходимларнинг айтишича, уларга Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сонли қарори ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 6 ноябрдаги 496-сонли буйруғи асосида берилиши керак бўлган моддий ёрдамлар ҳалигача тўланмаган. Бошқарманинг бош ҳисобчиси Ф. Умаров "маблағ йўқ" деб жавоб бермоқда.

Бироқ ходимлар 2025 йил 14 феврал куни Навоий вилоят Солиқ бошқармаси ходимлари учун маданият саройида байрам тадбири ўтказилгани ва хонандалар таклиф қилингани ҳақида маълумот бериб, "моддий ёрдам учун пул йўқ, аммо байрам учун борми?" деган саволни қўймоқда.

Ходимлар ойлик маошлар етарли эмаслиги, транспорт ва овқат пули берилмаётганидан шикоят қилмоқда. Масалан, инспекторлар 3,8 миллион сўм, катта инспекторлар эса 7 миллион сўм атрофида маош олади. Уларнинг айтишича, "маҳаллабай" солиқ йиғиш тизимида ишлаётган ходимлар узоқ масофаларни пиёда босиб ўтишга мажбур, лекин уларга ҳатто оёқ кийими ҳам берилмаяпти.

Мурожаатда солиқ бошқармасида лавозимлар сотилаётгани, кадрлар танлови тамагирлик асосида амалга оширилаётгани ҳақида жиддий иддаолар бор.

Жумладан, биринчи бўлим бош инспектори Мунаввар Давронова, бошқарма раҳбарияти ва ИЗБ раҳбари Рахматуллаев кадрлар тайинлови билан шуғулланиб, лавозимга ўтиш учун пул талаб қилишда айбланмоқда.

Шунингдек, Давронова 25 йилдан бери битта лавозимда ўтиргани ва уни ҳеч ким ротация қилмаётгани, чунки у бошқарма раҳбариятининг сирларини билади деган иддаолар мавжуд.

Ходимлар раҳбарият фақат ўз манфаатларини ўйлаётгани, тез-тез "пинҳона байрамлар" ташкил қилиб, уларни бошқарма ошхонасида ўтказаётганини таъкидламоқда.

2022 йилда ошхонани таъмирлаш учун 350 миллион сўм сарфланган, ва бу ерда мунтазам йиғилишлар ва зиёфатлар ўтказилаётгани айтилади.

Навой вилояти солиқ бошқармасиходимлари Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қутбиевдан қуйидагиларни талаб қилмоқда:
-Мунаввар Давроновани маҳаллабай инспектор қилиб туманларга юбориш
-Вали Ражабов, Нозим Каримов ва Шерзод Рахматуллаевни бошқа вилоятларга ротация қилиш
-Кадрлар сиёсатида таниш-билишчилик ва коррупцияга барҳам бериш
-Ҳодимларга ўз вақтида моддий ёрдам ва қонуний ҳақларини тўлаш

Мурожаатда ходимлар, агар масала ҳал этилмаса, Элтуз каби мустақил ОАВ орқали ҳақиқатни фош этишда давом этишларини маълум қилишди.

Улар раҳбарият ва ходимлар ўртасидаги тафовут тобора ошиб бораётганини ва бу муаммо ечимини топмаса, ижтимоий тармоқларда муҳокама қилишни давом эттиришларини таъкидлашди.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
21.02.202503:01
СПОРТ ВАЗИРЛИГИ НEГА ПРEЗИДEНТ ҚАРОРИНИ ИНКОР ЭТАДИ?

Катта минбарларда берилган ваъдалар кичик кабинетларда бекор бўлмоқда. Иддаоларга кўра Спорт вазирлиги президент қарорини инкор этиш билан бирга Тошкентдаги спорт мактабларини тадбиркорларга хатлаб бермоқда. Вазирлар маҳкамасининг 211-сон қарори, Президентнинг 268-сон қарорида спорт мураббийларининг маоши ва қўшимча устамалар аниқ белгиланган. Қарорларга кўра мураббий ўзи тайёрлаган спортчининг ютуқлари учун қўшимча устама ҳақ олиши керак.

Бироқ Спорт вазирининг ўринбосари Мурад Исмаилов қарорни бекор қилди – бу ҳақида Спорт вазирлигидан 2024 йил 30 апрель куни №28-183 сонли хат чиқарилган. Шу хат асосида Вазирлар маҳкамаси ҳамда Президент қарорлари амалда спорт вазирлиги томонидан бекор қилинди.

“Мураббийларнинг маоши қисқариб, амалдаги юклама сира камаймагани сабабли тажрибали кадрлар ишдан бўшаб кетмоқда. Тажрибали мураббийларни бу тарзда йўқотиш истиқболда миллий спорт учун қимматга тушади, дейди тизим вакиллари.


Мурад Исмаилов ташаббуси билан соҳага Фаcе ИД тизими олиб кирилмоқда. Вазирлар маҳкамасининг 211-сон қарорида мураббийлар учун ФАCE ИД жорий қилиниши ҳақида ҳеч қандай талаб ёки кўрсатма йўқ. Лекин вазир ўринбосари мураббийларга босим ўтказиб смартфон орқали шу тизимдан фойдаланишни мажбурий қилиб қўйган.

Бир томондан мураббийлар маошини қисқартираётган Спорт вазирлиги бошқа томондан давлат спорт мактабларини тадбиркорларга бериб юбормоқда. “Давлат шерикчилиги” ниқоби остида амалга оширилаётган бу ҳаракатдан асли ким манфаатдор?


Давлат спорт мактабларини тадбиркорларга бериб юбориш ҳолатлари асосан ер майдони қиммат бўлган Тошкент шаҳрида кузатилмоқда. Бу жараён қуйидагича юз беради.

1. Дастлаб вазирлик Спорт мактаблари раҳбарларини чақиртиради ва муассаса аҳволи ёмон деган баҳоналар келтирилади.
2. Шундан сўнг мактаб раҳбарлари муассасани давлат ташаббускор шерикчилиги асосида тадбиркорга топширишга мажбуран рози бўлади.
3. Тадбиркор қўлга киритган майдонида битта спорт биноси қуриши керак. Майдоннинг қолган қисмида тадбиркор истаган биносини қуриб сотиши мумкин.

Мўмай даромад манбасига эга бўлган тадбиркор ҳам бу имкониятни яратиб бераётган вазирликни қуруқ қўймайди. Бу жараёнлар бевосита спорт вазирининг ўринбосари Мурад Исмаилов бошчилигида амалга оширилади.

Президентнинг 382-сон қарорига кўра 2026 йил 1 январдан бошлаб айрим сув ҳавзалари ўз ўзини молиялаштириши керак. Лекин Спорт вазирлиги подадан олдин чанг кўтариб 2025 йил 1 январдан бошлаб Тошкентдаги сув ҳавзаларини пуллик тизимга ўтказишга уринмоқда. Шу схема асосида ўзини таъминлай олмаган сув ҳавзалари вазирлик маъқул кўрган тадбиркорга сотиб юборилади.

“Спорт вазирлиги мактабларни сотиш учун ҳеч қандай тендер эълон қилмайди. Агар бирор тендер ёки шунга ўхшаш танлов эълон қилинса ҳам натижалар келишилган бўлади. Қайси тадбиркор мактабни қўлга киритишини Спорт вазирлиги ҳал қилади. Бу эса очиқдан очиқ манфаатлар тўқнашувини юзага келтиради” дейди мутахассислар.


Пойтахтдаги ҳар қаричи олтинга тенг бўлган ерларни тадбиркорга бериб юборишдан аслида ким манфаатдор? Нега Президент ва Вазирлар маҳкамаси қарорларини Спорт вазири ўринбосари Мурад Исмаилов бекор қила олади? Спорт вазирлиги давлат идорасими ёки кимнингдир шахсий бизнеси? Бу ўйинларнинг ортида турган шарпа ким? Саволлар бисёр – Элтуз спорт соҳасида, хусусан, Спорт вазирлигида кечаётган жараёнларни кузатишда давом этади.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
07.02.202509:35
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲОЖАТХОНАЛАРГА ҲАМ КАМЕРА ЎРНАТДИ

Элтуз хабар бермоқчи бўлган нарса шунчалар нонсенски, уни ифода этиш ҳам ноқулай, лекин уриниб кўрамиз.

Хулосаи калом, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги шунчалик ривожланиб кетибди-ки, бошқа ҳеч қандай жиддий иш қолмаган шекилли, энди эътиборни ходимларнинг ҳожатхонадаги фаолиятига қаратишга киришибди.

Вазирлик биносидаги ҳар бир ҳожатхонага кузатув камералари ўрнатилгани ҳақидаги хабар жуда "умидбахш".

Балки бу қандайдир янги иқтисодий ислоҳотларнинг дебочасидир?

Балки "ҳожатхонадаги танаффус самарадорлигини ҳисоблаш" ёки "чуқур фикрлаш индексини мониторинг қилиш" каби янги инновацион дастур ишга туширилгандир?

Ҳар ҳолда иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшадиган муҳим ғоя бўлса керак.

Жуда қизиқ. Камералардан олинган маълумотлар ҳисобга олиниб, кейин ходимларга "меҳнат самарадорлигига кўра" мукофот ёки жазо белгиланармикан?

Ёки бюджетнинг сарфланмаган қисмини уларнинг ҳожатхонадаги соатларига қараб тақсимлашармикин?

Жамшид Анварович, илтимос, шу саволларга жавоб топишда ёрдам бериб юборинг.

Акс ҳолда бу "илғор ислоҳотлар"ни тушунишда Элтуз анча қийналиб қоляпти.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
ҚИЗИЛТЕПА КАДРЛАР ГУРУҲИ РАҲБАРИ КОРРУПЦИЯДА АЙБЛАНМОҚДА

Навоий вилояти Қизилтепа туман ҳокимлиги ташкилот ва корхоналар раҳбарларидан турли шаклдаги маблағ талаб қилаётгани ҳақида шикоят келиб тушди.

Маълумотларга кўра, 2024 йил март ойида ҳокимликнинг ташкилот-кадрлар гуруҳи раҳбари этиб тайинланган Ҳайдаров Шахобиддин Шавқиевич иш фаолияти давомида раҳбарларга босим ўтказиб, улардан унга "хизмат" қилишни талаб қилмоқда.

Шикоятчиларнинг таъкидлашича, Шахобиддин Ҳайдаров ҳокимлик йиғилишларида кеч қолган ёки турли сабабларга кўра танқид қилинган раҳбарлардан тушунтириш хати ёздириш ёки лавозимдан озод этиш ҳақида ариза олишни одатга айлантирган.

Кейин эса вазият юмшагандан сўнг, ўз шахсий манфаати учун улардан турли хизматлар талаб қилмоқда.

Хайдаров ўзининг аввалги лавозимида – Қизилтепа туман Давлат хизматлари маркази директори бўлганида 15 миллион сўм маош олганини, ҳокимиятда иш бошлаганидан сўнг маоши 4 миллион сўмга тушганини баҳона қилиб, раҳбарлардан пора талаб қилиши ҳақида иддаолар мавжуд.

Шахобиддин Ҳайдаров фаолиятидан норози ҳокимлик ходимлари унинг ўз лавозимига лойиқ эмаслигини таъкидламоқдалар.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
Log in to unlock more functionality.