Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Raqobat qo‘mitasi avatar
Raqobat qo‘mitasi
Raqobat qo‘mitasi avatar
Raqobat qo‘mitasi
30.04.202509:00
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун муносабати билан Фарғона вилояти Тошлоқ туманида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, истеъмолчиларнинг ўз ҳуқуқларини билиши ва уларни амалий ҳимоя қилишга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида истеъмолчиларга ўз ҳуқуқлари ва уларни амалга ошириш механизмлари ҳақида амалий маълумотлар берилди ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар ва савол-жавоб жараёнлари уюштирилди.

📹 Батафсил "RUXSORTV" телерадиоканалида

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
✈️ Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган материаллар “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талабларига мослиги юзасидан мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

🔎 Охирги вақтда Қўмита томонидан ўтказилаётган мониторингларда ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) рекламаларида нархларни хорижий валюталарда кўрсатиш кенг тарқалаётганлиги кузатилмоқа.

💬 Ушбу ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади:

✈️ Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, рекламада нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш тақиқланади.

✈️ Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди.

✈️ Қонунда истеъмолчиларга — жисмоний ёки юридик шахсларга йўналтирилган реклама учун истиснолар белгиланмаган. Қиймат кўрсаткичларини ўз ичига олган ҳар қандай реклама-ахборотида нархлар сўмда кўрсатилиши керак.

✈️ Шу билан бирга, нархларни сўмда кўрсатишга доир талаблар ҳар қандай очиқ реклама-ахборотига, шу жумладан, интернет тармоғида эркин фойдаланиши мумкин бўлган очиқ саҳифага жойлаштирилган ахборотларга ҳам бевосита тааллуқлидир.

❗️Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси реклама берувчи, тайёрловчи ва реклама тарқатувчиларни расман огоҳлантиради!

✈️Реклама-ахборотида товар (иш, хизматлар) тўғрисида маълумотларни хорижий валютада кўрсатилиши реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишига олиб келади ҳамда тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

✈️Ҳурматли тадбиркорлар, Сиздан ўз фаолиятингизга доир реклама маълумотларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишингизни сўраб қоламиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
29.04.202507:00
🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳудудий бошқармалар кесимида

Сирдарё вилояти мисолида,

Ҳудудий бошқармага жами 294 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 276 та жисмоний шахслар ва 18 таси юридик шахсларга тегишли.

Жумладан,
🟡Рақобат соҳасида 14 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 8 таси ижобий ҳал этилган.

🟡Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 280 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 246 таси ижобий ҳал этилган. Мурожаатлар асосан қуйидаги йўналишларга тўғри келади: уй-жой ва коммунал йўналишида 201 та, савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш йўналишида 51 та, алоқа ва ижтимоий хизматлар йўналишида 27 та ҳамда реклама йўналишида 6 тани ташкил этган.

✈️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 2,5 млрд сўмга яқин маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Тошкент шаҳар мисолида,

Ҳудудий бошқармага жами 2081 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 1944 та жисмоний шахслар ва 137 таси юридик шахсларнинг мурожаатларини ташкил этади.

Жумладан,
🟡Рақобат соҳасида 137 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 129 таси ижобий ҳал этилган.

🟡Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 1944 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 1472 таси ижобий ҳал этилган. Мурожаатлар асосан қуйидаги йўналишларга тўғри келади: уй-жой ва коммунал йўналишида 576 та, савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш йўналишида 1238 та, алоқа ва ижтимоий хизматлар йўналишида 74 та ҳамда реклама ва бошқа йўналишларда 56 тани ташкил этган.

✈️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 1,5 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Жиззах вилояти мисолида,

Ҳудудий бошқармага жами 535 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 502 таси жисмоний шахслар ва 33 таси юридик шахсларнинг мурожаатларини ташкил этади.

Жумладан,
🟡Рақобат соҳасида 36 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 27 таси ижобий ҳал этилган.

🟡Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 499 та мурожаат бўлиб, улардан 404 таси ижобий ҳал этилган. Мурожаатлар асосан қуйидаги йўналишларга тўғри келади: уй-жой ва коммунал йўналишида 355 та, савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш йўналишида 99 та, алоқа ва ижтимоий хизматлар йўналишида 40 та ҳамда реклама ва бошқа йўналишларда 5 тани ташкил этган.

✈️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 70 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Тошкент вилояти мисолида,

Ҳудудий бошқармага жами 808 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 727 та жисмоний шахслар ва 81 таси юридик шахсларнинг мурожаатларини ташкил этади.

Жумладан,
🟡Рақобат соҳасида 78 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 61 таси ижобий ҳал этилган.

🟡Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 721 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 630 таси ижобий ҳал этилган. Мурожаатлар асосан қуйидаги йўналишларга тўғри келади: уй-жой ва коммунал йўналишида 336 та, савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш йўналишида 278 та, алоқа ва ижтимоий хизматлар йўналишида 102 та ҳамда реклама ва бошқа йўналишларда 5 тани ташкил этган.

✈️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 700 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
27.04.202506:10
25.04.202509:20
#Оқшом_тўлқинлари

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ АСОСИЙ ЭЪТИБОРДА

Рақобат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари Н.Бекбутаев ҳамда масъул ходими Ж.Қодировлар томонидан савдо ва коммунал соҳаларида истеъмолчилардан тушаётган мурожаатлар ҳамда уларнинг ечимлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Батафсил O‘ZBEKISTON (FM-103.1) радиоканалида

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
30.04.202508:00
🟢Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг натижалари хусусида бошқарма мутахассиси Т.Нормуродов томонидан маълумот берилди.

📹 Батафсил "NAVOIY FM" (FM 101.6) радиосида

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
29.04.202510:02
#брифинг

⚡️Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2025-йилнинг I-чораги давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган вилоятдаги оммавий ахборот воситалари иштирокида брифинг ўтказилди.

➡️ Батафсил: “JTV” телеканалида

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
Тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди!

💬 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига “ENERGOMER SERVIS” МЧЖ томонидан мурожаат келиб тушди. Унда тадбиркор Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси буюртмачилигида ўтказилган “энг яхши таклифларни танлаш” савдосидан асоссиз четлаштирилганини билдирган ва савдо натижаларини қонун доирасида ўрганишни сўраган.

🟢 Ушбу мурожаат юзасидан Қўмита ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада, савдо жараёнида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 32-, 46- ва 61-моддалари талаблари бузилганлиги аниқланди.

🔎 Аниқланган қонунбузарликлар асосида, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

📎 Шунингдек, қонун бузилишига йўл қўйган масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

______

Обращение предпринимателя было удовлетворено!

💬 В территориальное управление Комитета по развитию конкуренции по Сырдарьинской области поступило обращение от ООО “ENERGOMER SERVIS”. В нем предприниматель сообщил о необоснованном отстранении от участия в торгах по “выбору наилучших предложений”, проведённом по заказу Управления насосных станций и энергетики при Нижнесырдарьинском бассейновом управлении ирригационных систем, и попросил изучить результаты торгов в рамках закона.

🟢 По данному обращению Комитет провёл проверку. В результате установлено, что в ходе торгов были нарушены требования статьи 29 Закона Республики Узбекистан “О конкуренции”, а также статей 32, 46 и 61 Закона “О государственных закупках”.

🔎 На основании выявленных правонарушений, в соответствии с Положением, утверждённым постановлением Кабинета Министров от 12 октября 2005 года №225, в отношении Управления насосных станций и энергетики при Нижнесырдарьинском бассейновом управлении ирригационных систем было возбуждено дело и выдано обязательное к исполнению предписание.

📎 Также в отношении ответственных должностных лиц, допустивших нарушение закона, были применены меры административной ответственности.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
ТАШҚИ РЕКЛАМА ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ ҲУҚУҚИ ОЧИҚ АУКЦИОН ШАКЛИДА СОТУВГА ЧИҚАРИЛДИ

🏬Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 428-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида:

✈️ Тадбиркорлар учун янада қулайликлар яратиш мақсадида ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) онлайн тарзда автоматлаштирилган тизимда аукционларга чиқарилмоқда. Бу ортиқча оворагарчиликларсиз инсон омили аралашмаган ҳолатда савдолар ўтказилиши имконини беради.

✈️ Шунингдек, ушбу жараённинг қулайликларидан яна бири ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун реклама жойининг паспорти ҳамда уларни ўрнатиш учун шартномалар оммавий оферта шаклида «E-auksion» электрон савдо платформасининг ягона электрон савдо майдончасида аукцион ғолибига автоматик тарзда берилади.

🔍 Юқоридагиларнинг асоси сифатида жорий йилнинг 24 апрель куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида жойлашган ташқи реклама объектлари “Tashqi reklama” рақамли мониторинг тизими “E-auksion” электрон савдо платформасига жойлаштирилди.

✈️Жойлаштирилган лотлар:
🔍1-лот: 3×6 м статик билборд;
🔍2-лот: 3×6 м LED технологияли билборд.

✈️ Ушбу йўналишда Рақобат қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК муҳим техник ва ташкилий ишларни амалга оширмоқда.

Тадбиркорлар ушбу аукционда 30 кун давомида иштирок этиш учун ариза топширишлари мумкин.

____________

ПРАВО НА РАЗМЕЩЕНИЕ ОБЪЕКТОВ ВНЕШНЕЙ РЕКЛАМЫ ВЫСТАВЛЕНО НА ОТКРЫТЫЙ АУКЦИОН

🏬 Во исполнение Указа Президента Республики Узбекистан и Постановления Кабинета Министров №428 от 31 августа 2023 года “О мерах по дальнейшему совершенствованию регулирования отношений в сфере наружной рекламы и обращения социальной информации”, начато размещение объектов (конструкций) внешней рекламы и информации на онлайн-аукционах через автоматизированную цифровую систему.

✈️Одним из ключевых преимуществ данной системы является то, что паспорт рекламного места и договор на размещение объектов автоматически передаются победителю аукциона в форме публичной оферты через единую торговую площадку платформы “E-auksion”. Это позволяет проводить торги прозрачно, без бюрократических преград и влияния человеческого фактора.

✈️ В рамках этой системы 24 апреля 2025 года на платформу “E-auksion” были размещены первые после длительного перерыва лоты наружной рекламы, установленные в Сырдарьинском районе Сырдарьинской области, через цифровую мониторинговую систему “Tashqi reklama”.

✈️Выставленные лоты:
🔍Лот 1: Билборд 3×6 м (статическая технология);
🔍Лот 2: Билборд 3×6 м (LED технология).

✈️Важную техническую и организационную работу в данном процессе выполняет Государственное унитарное предприятие “Центр цифровой трансформации и аутсорсинга” при Комитете по развитию конкуренции и защите прав потребителей.

Заявки на участие в аукционе принимаются в течение 30 календарных дней.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 21-26 апрель кунлари)

🗓 21 апрель

Расмий муносабатлар: Яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари бўйича хусусий килиника рекламаси;

Республика бўйлаб уй-жой ва қурилиш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда;

Тадбиркорга нисбатан ҳисобланган нореал қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди;

Автомобиль йўллари қўмитаси ва суғурта ташкилотлари ходимлари учун ўқув курслари ташкил этилди;
___

🗓 22 апрель

Овқатланиш муассасасида тиббий кўриксиз хизмат-саломатликка хавф олиб келади;

Таомномаларнинг давлат тилида бўлиши таъминланди;

Товар бозорининг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси бўйича таҳлил натижалари;
___

🗓 23 апрель

"MARS, INCORPORATED" хорижий корхонаси мурожаати асосида инсофсиз рақобат ҳолатлари юзасидан “CLASS-FOOD-SERVIS” МЧЖга нисбатан таъсир чораси кўрилди;

Мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳудудий бошқармалар кесимида;

"UZBAT A.O." АЖ ҚК ходимлари учун малака ошириш курси ўтказилди;

Деҳқон бозорларида сотилаётган маҳсулотларнинг сифат ва сақлаш қоидалари юзасидан профилактик тадбирлар олиб борилди;
___

🗓 24 апрель

Давлат харидларини қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди;

Мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳудудий бошқармалар кесимида;

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2024 йил ва 2025 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар;

Халқаро ҳамкорлик;
___

🗓 25 апрель

Республика бўйлаб банк хизматлари бўйича истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда;

Мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳудудий бошқармалар кесимида;

Фуқаролар мурожаати асосий эътиборда;

Коммунал ташкилотлар ходимлари учун малака ошириш курси ўтказилди;

🗓 26 апрель

Рақобат қўмитаси ахборот хизмати фаолияти 89 балл - юқори натижа билан баҳоланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳудудий бошқармалар кесимида

Навоий вилояти мисолида,

Ҳудудий бошқармага жами 593 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 578 таси жисмоний шахслар ва 15 таси юридик шахсларнинг мурожаатларини ташкил этади.

Жумладан,
🟡Рақобат соҳасида 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 16 таси ёки 80 % ижобий ҳал этилган.

🟡Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 572 та мурожаат бўлиб, улардан 502 таси 87,7 % ижобий ҳал этилган. Мурожаатлар асосан қўйдаги йўналишларга тўғри келади: уй-жой ва коммунал йўналишида 414 та, савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш йўналишида 118 та, алоқа ва ижтимоий хизматлар йўналишида 23 та ҳамда реклама ва бошқа йўналишларда 17 тани ташкил этган.

✈️ Мазкур мурожаатлар ўрганиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 400 млн сўмга яқин маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Самарқанд вилояти мисолида,

Ҳудудий бошқармага жами 3021 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 2988 та жисмоний шахслар ва 33 таси юридик шахсларнинг мурожаатларини ташкил этади.

Жумладан,
🟡Рақобат соҳасида 30 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 27 таси ёки 90 % ижобий ҳал этилган.

🟡Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2988 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 2911 таси 97 % ижобий ҳал этилган. Мурожаатлар асосан қўйдаги йўналишларга тўғри келади: уй-жой ва коммунал йўналишида 2743 та, савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш йўналишида 100 дан ортиқ, алоқа ва ижтимоий хизматлар йўналишида 86 та ҳамда реклама ва бошқа йўналишларда 59 тани ташкил этган.

✈️ Мазкур мурожаатлар ўрганиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 1,9 млрд сўмга яқин маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Қашқадарё вилояти мисолида,

Ҳудудий бошқармага жами 2439 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 2391 та жисмоний шахслар ва 48 таси юридик шахсларнинг мурожаатларини ташкил этади.

Жумладан,
🟡Рақобат соҳасида 55 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 49 таси ёки 89 % ижобий ҳал этилган.

🟡Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2384 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 2144 таси 90 % ижобий ҳал этилган. Мурожаатлар асосан қўйдаги йўналишларга тўғри келади: уй-жой ва коммунал йўналишида 1766 та, савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш йўналишида 174 та, алоқа ва ижтимоий хизматлар йўналишида 81 та ҳамда реклама ва бошқа йўналишларда 363 тани ташкил этган.

✈️ Мазкур мурожаатлар ўрганиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 170 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Сурхондарё вилояти мисолида,

Ҳудудий бошқармага жами 1355 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 1278 та жисмоний шахслар ва 28 таси юридик шахсларнинг мурожаатларини ташкил этади.

Жумладан,
🟡Рақобат соҳасида 29 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 28 таси ёки 96 % ижобий ҳал этилган.

🟡Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 1326 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 1277 таси 96 % ижобий ҳал этилган. Мурожаатлар асосан қўйдаги йўналишларга тўғри келади: уй-жой ва коммунал йўналишида 1147 та, савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш йўналишида 114 та, алоқа ва ижтимоий хизматлар йўналишида 56 та ҳамда реклама ва бошқа йўналишларда 9 тани ташкил этган.

✈️ Мазкур мурожаатлар ўрганиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 400 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
30.04.202507:01
Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун муносабати билан ҳудуддаги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилди.

📹 Батафсил "XORAZM MTRK" телерадиоканалида

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
29.04.202509:05
#радио_маҳалла

Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига фуқаролар томонидан “Ҳудудгаз” Самарқанд филиали олиб бораётган фаолиятидан норози бўлиб жорий йилнинг ўтган давр мобойнида 2500 тадан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Ўрганишлар натижасида, ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилиб, айбдор шахсларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

🔝 Батафсил “Mahalla” радиоканалида.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
28.04.202510:30
#Хабарлар #брифинг

⚡️Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йилнинг 1 чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил: “XORAZM MTRK” телеканаллида

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
УМРА ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

✈️ Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материаллар “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

✈️Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид рекламаларнинг қонунийлиги ўрганилди:

✈️ Ўрганишлар натижасида, Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан, жами 4 та - "Mirabelle travel", "Ketdik Tour", " Ayattour", "Tavakkalna Travel" МЧЖлари туроператорлар томонидан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштирилганлиги ва бу билан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, якунлари юзасидан молиявий жарималар қўлланилди.

✈️ Шунингдек, Қўмитанинг Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан, жами 5 та - "Jat Travel" instagram sahifasi, "Farg'ona Umra", "Saudiyaga Sayohat", "Aziz Turizm", "Sardor Turizm" телеграм каналлари админлари томонидан берилган рекламаларда ҳам юқоридаги каби қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди.

✈️ Шу билан биргаликда, 12 дан ортиқ лицензияга эга бўлмасдан реклама материаллари тарқатаётган ахборот ресурсларини юритувчи шахсларга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказига маълумот киритилди.

✈️ Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.

Қўмита томонидан реклама ахборотларини қонунчилик талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

__

ПРИНЯТЫ СООТВЕТСТВУЮЩИЕ МЕРЫ В СВЯЗИ С НАРУШЕНИЕМ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА О РЕКЛАМЕ ПРИ ОРГАНИЗАЦИИ МЕРОПРИЯТИЯ УМРА

✈️ Комитет по конкуренции проводит изучение и анализ размещённых в средствах массовой информации и интернет-сети материалов на предмет соответствия требованиям Закона «О рекламе».

✈️ В том числе, была проведена проверка законности рекламных материалов, размещённых туроператорами в связи с организацией и проведением паломничества «Умра».

✈️ В результате проверок в территориальных управлениях по Бухарской, Самаркандской, Ташкентской областях и города Ташкента установили, что четыре туроператора ООО "Mirabelle Travel", "Ketdik Tour", "Ayattour", "Tavakkalna Travel"разместили рекламные материалы без наличия лицензии, что является нарушением требований Закона «О рекламе». В отношении указанных нарушений были возбуждены дела в установленном порядке и применены финансовые штрафы.

✈️ Кроме того, территориальные управления Комитета по Наманганской и Ферганской областям выявили аналогичные нарушения в рекламе у пяти субъектов, размещённой на странице в Instagram "Jat Travel" и Telegram каналах "Farg'ona Umra", "Saudiyaga Sayohat", "Aziz Turizm", "Sardor Turizm". По итогам проверок должностные лица были привлечены к административной ответственности.

✈️ Также в целях внесения ясности в отношении более чем 12 информационных ресурсов, распространяющих рекламные материалы без лицензии, соответствующие сведения были направлены в Центр кибербезопасности Министерства внутренних дел.

✈️ По итогам этих проверок будут приняты меры в соответствии с законодательством.

Комитет продолжает проверки на предмет соответствия рекламной информации требованиям законодательства.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги натижалари эълон қилинди

🇺🇿 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 150 нафар матбуот котиби иш самарадорлиги баҳоланди.

🌀 Бу "Очиқлик индекси"нинг биринчи индикатори ҳисобланади. Ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилди.

📈  2024 йил якунлари бўйича Рақобат қўмитаси 89 баллик натижа билан давлат бошқарув органлари ичида юқори ўринни эгаллади.

🔎 Қўмита доимий равишда жамоатчиликка ўз фаолияти тўғрисида очиқ ва ишончли маълумот етказиш, манфаатдор томонлар билан мулоқотни кучайтириш, ҳамкорлик муҳитини ривожлантириш устида иш олиб бормоқда. Ушбу эътироф Қўмитанинг жамият олдидаги масъулиятига содиқлиги ва меҳнат жамоасининг узлуксиз саъй-ҳаракатларини яна бир бор тасдиқлайди.

👥 Шу ўринда, фаолиятимизга бефарқ бўлмаган, бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган ва рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизга ахборот майдонида муносиб ҳисса қўшаётган барча ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерларга чуқур миннатдорчилик билдирамиз!

Каналга уланиш➡️https://t.me/Otabek_Usmanov

facebook | telegram | instagram | X | youtube
РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ БАНК ХИЗМАТЛАРИ БЎЙИЧА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан банк хизматлар бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан,
Қорақалпоғистон Республикаси мисолида

Қанликўл туманида истиқомат қилувчи фуқаро Е.М. “АЛИФ НАСИЯ” иловаси орқали 5 000 000 сўмга телевизор сотиб олиш учун шартнома асосида кредит олганлигини, мазкур кредит маблағларини тўлаб бўлганлигига қарамасдан, фуқаро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросига юборилганлиги натижасида, бугунги кунда қарздорлик чиқаётганлиги ҳамда мурожаатчининг пластик картасидан 736 000 сўм пул маблағлари ундирилганидан норози бўлиб, амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилади.
Андижон вилояти мисолида

Фуқаро Д.Я “Anor bank” АЖ томонидан 9 млн сўм пул маблағини кредит асосида расмийлаштирганлиги ва ушбу кредит маблағини қўшимча жарималари билан сўндириб, кредит бўйича қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумот берилганлиги ва шунга қарамай пластик карта ҳисобидан пул маблағлари ечиб олинаётганлигидан норозилиги юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Сирдарё вилояти мисолида

Оқолтин туманида яшовчи Ҳ.Б “Ўзмиллийбанк” АЖ Сирдарё вилояти филиалидан кредит расмийлаштириб, мазкур кредитни тўлиқ сўндирганлигини маълум қилган. Бироқ, кредит қарздорлиги тўлиқ сўндирилганлигига қарамасдан пластик картасидан пул маблағлари ечиб олинаётганлигини таъкидлаб, асоссиз ечиб олинган 1 млн сўмдан ортиқ маблағларини қайтариб берилиши юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
🔝 Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотлар “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 6, 13, 19 ва 21-моддаларига зид равишда иш тутган деб топилиб, истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида келтирилган тўловлар тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.

✈️ Шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотларга мавжуд тартиб-қоидалар ва унинг натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
Истеъмолчиларнинг ўқув маркази ва умумий овқатланиш шохобчаларида бузилган ҳуқуқлари тикланди

✈️Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига истеъмолчилардан турли йўналишлар бўйича келиб тушаётган мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал этиб борилмоқда.

Мурожаатлар ҳудудлар кесимида
Қашқадарё вилояти

🔴 Ҳудудий бошқармага Қамаши туманида яшовчи фуқаро Р.З.нинг “Junior IT Akademiyasi” фаолиятидан норози эканлиги билдирилган.
🔴Хусусан, фуқаро ўқув марказига укасини қўшимча дарсларга иштирок этиши учун 1 млн 52 минг сўм тўловни амалга оширган, аммо ўқув машғулотлари жараёни уларни қониқтирмагани сабабли маркази маъмурияти ҳамда тегишли органларга мурожаат қилган, аммо муаммо ечим топмаган.
🔴Ўрганишлар натижасида фуқаронинг талаби билан ўқув курси учун тўланган маблағ тўлиқ қайтарилиши таъминланди.

Фарғона вилояти

🔴Ҳудудий бошқарма томонидан Фарғона вилоятидаги умумий овқатланиш шохобчаларида мавжуд таомномаларнинг давлат тилига мослиги юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

🔴Хусусан, Қувасой шаҳридаги "SUMAYa’S SWEETS" оилавий корхонасига қарашли “Сумайя”ошхона таомномаси хориж (рус) тилида ёзилганлиги аниқланди.

🔴Шунингдек, Олтиариқ туманида фаолият олиб бораётган "Xolmat buva choyxonasi" хусусий корхонасига қарашли "Xolmat buva choyxonasi" номли ошхонада эса истеъмолчилар учун умуман таомномалар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

🔴Мазкур овқатланиш корхоналарига Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этиш юзасидан огоҳлантириш хатлари юборилиши натижасида истеъмолчилар учун таомномалар ўзбек тилида (давлат тилида) тайёрланиб, тақдим этилиши таъминланди.
__________
Восстановлены нарушенные права потребителей в учебном центре и заведениях общественного питания

✈️ Комитет по конкуренции и его территориальные управления продолжают рассматривать обращения потребителей по различным направлениям, поступающие со всех регионов, и добиваются их положительного решения.

Обращения по регионам

Кашкадарьинская область

🔴 В территориальное управление поступила жалоба от гражданина Р.З., проживающего в Камашинском районе, на деятельность «Junior IT Академии».
🔴 В частности, он сообщил, что оплатил 1 052 000 сумов за дополнительные занятия для своего младшего брата, однако из-за неудовлетворительного качества учебного процесса он обращался как в администрацию учебного центра, так и в соответствующие органы, но вопрос не был решён.
🔴 В результате проведённой проверки по требованию потребителя была обеспечена полная компенсация уплаченной суммы за курс.

Ферганская область

🔴 Территориальным управлением проведены проверки соответствия меню заведений общественного питания государственному языку.
🔴 В частности, было установлено, что в кафе “Сумайя”, принадлежащем семейному предприятию "SUMAYa’S SWEETS", расположенном в городе Кувасай, меню составлено на иностранном (русском) языке.
🔴 Кроме того, в чайхане “Xolmat buva choyxonasi”, принадлежащей частному предприятию в Алтыарыкском районе, меню для потребителей вообще отсутствовало.
🔴 В связи с этим указанным заведениям общественного питания были направлены официальные предупреждения с требованием соблюдать нормы Законов Республики Узбекистан «О государственном языке» и «О защите прав потребителей». В результате предпринятых мер меню было подготовлено и предоставлено потребителям на узбекском (государственном) языке.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
🏬 Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Олий таълим муассасалари ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси ташкил этилди.

📚Ушбу курс давомида иштирокчилар қуйидаги асосий мавзулар юзасидан назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар:
“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг асосий тамойиллари;
Устун мавқе, монополия ва табиий монополиялар;
Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва картель келишувлари;
Давлат харидлари ва тендер жараёнларида рақобатга оид қонунбузарликлар;
Рақамли платформаларнинг бозордаги ҳукмрон мавқеини баҳолаш;
Биржа савдоларидаги манипуляция ва ҳуқуқий жавобгарлик.


🟦Маърузаларни соҳада катта тажрибага эга мутахассислар – қўмита масъуллари ва юридик доира вакиллари олиб борди.
🟦Амалий мисоллар, мутахассислар билан очиқ мулоқот ва тест синовлари орқали ўқув жараёни янада самарали ўтди.

➡️Мазкур курс рақобат муҳитини такомиллаштириш, давлат идоралари ва бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда шаффофлик ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

🍔Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
28.04.202510:10
#ОАВ_биз_ҳақимизда

🎙Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Асатуллаев томонидан "Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 19-моддаси талаблари, яъни рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

🔝 Батафсил “JIZZAX” радиоканалида.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
БУХОРО ВИЛОЯТИГА ИЧКИ ТУРИЗМ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

🇺🇿 Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасига, айниқса, ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизнинг бой тарихий мероси, гўзал табиати ва маданий ютуқларини кенг тарғиб этиш, аҳоли ўртасида сайёҳлик маданиятини ошириш мақсадида давлат томонидан қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда.

📃 Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур қарорга мувофиқ, турли ташкилот ва идоралар томонидан ходимлар учун жамоавий ва оилавий саёҳатлар, маданий-маърифий экскурсиялар ҳамда зиёратлар ташкил этилмоқда.

✅ Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси ҳам ўз фаолиятида ички туризмни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

📆 Жорий йилнинг 26-27 апрель дам олиш кунлари Қўмита ходимлари Бухоро вилоятидаги қатор тарихий ва муқаддас зиёратгоҳларга ташриф буюрдилар. Бу саёҳат уларнинг юртимиз тарихи, меъморий ёдгорликлари ва миллий қадриятларимиз билан янада яқиндан танишишлари учун яхши имконият бўлди. Бу каби ташрифлар нафақат фаол дам олиш, балки жамоа ичидаги ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

📌 Шубҳасиз, бу каби амалий ишлар ички туризмни янада оммалаштириш, фуқароларнинг маданий-маърифий савиясини ошириш, миллий меросимизга бўлган қизиқишни кучайтириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамиятга эга.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
🏬Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Коммунал ташкилотлар ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган ўқув курси ташкил этилди.

📚 Ушбу ўқув курси доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинди:
“Рақобат тўғрисида”ги қонун ва унинг иқтисодиётдаги аҳамияти;
Устун мавқе ва монополияларни эътироф этиш мезонлари;
Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш талаблари;
Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва уларни аниқлашнинг ҳуқуқий асослари;
Картель келишувлари ва рақобатга зид келишувларнинг турлари;
Давлат харидлари, тендер жараёнлари ва улардаги ҳуқуқбузарликлар;
Рақамли платформаларнинг бозордаги устун мавқеини баҳолаш мезонлари;
Биржа савдоларидаги тартиб, манипуляциялар ва ҳуқуқий жавобгарлик.

🟦 Дарслар юксак малакали мутахассислар томонидан олиб борилиб, иштирокчилар учун назарий билимлар ва амалий машғулотлар уйғунлашган ҳолда ўтказилди.

➡️ Ушбу тадбир рақобат қонунчилигини янада мустаҳкамлаш ва соҳада фаолият юритувчи мутахассисларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим қадам бўлди.

🍔Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
24.04.202512:10
МЕЖДУНАРОДНОЕ СОТРУДНИЧЕСТВО

22-24 апреля 2025 года в Москве проходит международная конференция по совместному изучению антиконкурентных правонарушений государств-участников СНГ

✈️ На конференции участвуют специалисты в области из Узбекистана, России, Азербайджана, Казахстана, Таджикистана, Кыргызстана, Беларуси, Армении, Китая и Индии, а также представители Евразийской экономической комиссии и профессиональных организаций стран СНГ.

✈️ В частности, в рамках конференции 22 апреля прошло 44-е заседание Штаба по совместным расследованиям нарушений антимонопольного законодательства государств – участников СНГ.

✈️ На заседании было подчеркнуто, что в рамках исследований, проводимых руководителем Штаба С. Пузыревским, необходимо проанализировать внедрение и использование информационных технологий и искусственного интеллекта в деятельности антимонопольных органов, а также их инструменты, динамические цены и влияние информационных технологий на состояние конкуренции на товарных рынках стран — членов СНГ. Кроме того, была представлена информация о проводимой совместно с Межпарламентской Ассамблеей государств — участников СНГ работе по разработке образцового документа по использованию технологий искусственного интеллекта.

Вместе с тем, на заседании были обсуждены вопросы воздействия информационных технологий на состояние конкуренции.


✈️ На конференции в онлайн формате на тему «Цифровые решения в целях повышения эффективности пресечения антиконкурентных действий на торгах в рамках государственных закупок» выступил заместитель председателя Комитета Ф.Карабаев.

Также, на мероприятиях в рамках данной Конференции непосредственно принимают участие ответственные сотрудники Комитета Д.Насирова и Б.Юсупжанов.

✈️ В рамках мероприятия были проведены переговоры с представителями Государственной администрации по регулированию рынка Китайской Народной Республики (SAMR). Были достигнуты договорённости по подписанию Меморандума, в частности, по обмену передовым международным опытом по регулированию экономической концентрации.

✈️ По итогам обсуждения был одобрен отчёт экспертов Штаба на тему "Влияние информационных технологий и инструментов искусственного интеллекта (ИИ) на состояние конкуренции на рынках государств — участников СНГ".

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
Паказана 1 - 24 з 542
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.