Ҳикмат истаганга...
...ҳикматдир дунё.
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваныНадзейнасць
Не надзейныРазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаВер 12, 2024
Дадана ў TGlist
Вер 21, 2024Апошнія публікацыі ў групе "Ҳикмат истаганга..."
25.02.202512:54
18.02.202504:47
Биринчи изоҳ синдроми ёки биринчи хабар синдроми
Жамиятда шундай ҳолат бор, яъни бирор воқеа-ҳодиса биринчи бўлиб қандай ёритилса ёки шарҳланса, аксар одамлар ўша мавзу атрофида фикрни давом эттирадилар.
Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда ҳам шундай. Аксар ҳолатда биринчи изоҳ қандай бўлса, қолган одатий изоҳлар ҳам шу мазмунда давом этади. Яхши бўлса—яхши, ёмон бўлса—ёмон.
Миллий боғдаги хитойликлар масаласида ҳам шундай. Агар, Кун.уз мухбири бу ҳолатни тўлиқ ёритиб, дейлик "Ҳуавей компанияси вакиллари тонг саҳардан туриб соғломлаштириш мусобақасида қатнашмоқда", деб ёритганида, масала умуман бошқа тус оларди.
Қўйидаги экспериментда ҳам, ҳатто мутахассисларни чалғитувчи шартлар олдиндан тақдим этилмоқда.
Мутахассислар эса, ўша шартлар таъсирида турлича хулосага келмоқдалар. Бу ҳам билиб-билмай манипуляция таъсирига тушиш ҳисобланади.
Шунинг учун, маълумот ва хабарларни имкон қадар совуққонлик билан, четга чиқиб, хулоса қилишга ҳаракат қилиш керак.
Лекин бу ҳар доим ҳам осон бўлавермайди.

11.02.202519:31
Iordaniyaning Hoshimiy Qurayshiy Alaviy Hasaniy qiroli sharif Abdulla II va AQSH prezidenti Trump bugun uchrashishdi.
_
Qaroqchimi, yo sayidmi, xoʻjami?
Yo beruvchi, yo oluvchi, nimasan?!
_
Qaroqchimi, yo sayidmi, xoʻjami?
Yo beruvchi, yo oluvchi, nimasan?!

06.02.202519:35
Кўпчилик илмий даражага давогарлар хатога йўл қўйишади:
- чексиз маълумот тўплашади.
- чуқур билимларни тўплашади.
- адоқсиз рақамларни йиғишади.
Аксарият рақамларга ботиб кетишади, лекин асл мазмунга умуман эътибор қаратишмайди:
• Рақамлар ва маълумотлар «нима бўлди ёки нима юз берди?» деган саволга жавоб беради
• Билим «бу қандай юз берди?» деган саволга жавоб беради
• Тафаккур «бу нима учун муҳимлигини» очиб беради
Яхши тадқиқотчилар шунчаки маълумот тўплашмайди.
Маълумотлар инсон мартабасини белгиламайди.
Улар тафаккурга ундайди.
Яхши олимлар қуйидаги саволларга жавоб беришади:
• Нима учун бу натижалар муҳим?
• Нима учун бу юз берди?
• Энди нима қилиши керак?
Қисқаси, кейинги тадқиқотингиз учун бир тўп жадваллар эмас, чуқур маъноли саволлар керак.
@youssef.ali.5201
___
Ҳаётни англаш "нима учун" деган саволдан бошланади. У эса оламларнинг яратувчисига олиб боради.

04.02.202520:13
Абиогенез ва эволюция: Ҳали ҳам ечимсиз муаммо?
Фараз қилинг, қачонлардир ерда бирорта тирик организм бўлмаган. Тирик организм дейилганда, ўзини ўзи кўпайтира оладиган нарса тушунилади. Тирик организмларнинг энг соддаси РНК ҳисобланади. РНКлар қулай муҳит ва шароитда ўзини ўзи кўпайтириши мумкин. РНКдан содда нарсалар эса, ўлик молекулалардир.
Эволюция назариясига кўра, борлиқдаги барча мавжудотлар эволюция натижасида такомиллашиб келмоқда. Ушбу занжирнинг энг аввалида абиогенез жараёни, яъни ҳаётсиў моддалардан биринчи тирик нарсанинг пайдо бўлиши туради.
Яъни, бир пайтлар Ерда ҳаёт йўқ бўлган, лекин қандайдир биокимёвий жараёнлар туфайли органик молекулалар йиғилиб, аввалги содда ҳаёт шаклларига айланган деб тахмин қилинади.
Муаммо шундаки, бу жараён ҳозирда на табиатда кузатилади, на лабораторияда уни қайта такрорлаш мумкин. Олимлар сунъий шароитларда турли тажрибалар ўтказишган, лекин бирор марта молекулалар ўз-ўзидан кўпаядиган энг содда мавжудотларга айланмаган. Демак, абиогенезнинг табиий тарзда содир бўлиши ҳали ҳам исботланмаган гипотеза холос.
Лекин эволюция назарияси айнан шу абиогенез ҳақиқат эканига суянади. Агар биринчи тирик нарса қандай пайдо бўлгани номаълум бўлса, унда эволюция жараёни энг бошидаги нуқтада тўхтаб қолади. Чунки ўликнинг тирикка айланиши жараёнисиз эволюция бошланолмайди.
Бугунги кунда эволюцияни қўллаб-қувватлайдиган олимлар бу ҳақда кам гапиришади, чунки абиогенез ҳали ҳам жуда катта илмий муаммо ҳисобланади. Агар табиатда бундай жараён содир бўлган бўлса, уни ҳозир ҳам кузатишимиз мумкин бўлиши керакку? Ёки лабораторияда қайта яратиш мумкин бўлиши керакку? Агар бу мумкин бўлмаса, нега эволюция ҳақиқат сифатида кўрсатилаяпти?
Шу нуқтаи назардан қараганда, абиогенез ва эволюция ҳали ҳам аниқ илмий асосларга эга эмас, улар кўпроқ гипотеза ва ишончга асосланган. Шунинг учун бу назария ҳақида танқидий фикр юритиш, унинг асосларини қайта кўриб чиқиш муҳимдир.

25.01.202517:27
Келинойи яширин рақам билан Афандига телефон қилди-да, касалхонага тушиб қолгани, қанақадир анализ ва кўриклар учун тезда пул кераклигини сўради. Шу мақсадда очилган картасига пул ўтказдириб, жим бўлиб қолди. Кейин Афандига мени овозимдан фойдаланган фирибгарларга дуч келгансиз, деб ўтираверди. Сунъий интеллект хотин интеллектга етолмайди барибир.
25.01.202509:51
Европа космос агентлиги яссиерчиларни аллалаш учун Ернинг думалоқ эканлигини кўрсатувчи яна бир сохта, аслида эса Ер шарининг гўзал манзараси намойиш этилган видеони тақдим этди.
24.01.202517:55
Инсоннинг энг юксак фазилати унинг ақли ва хулқидир. Масалан, қайсидир вайнерчилар бачкана видеолари, кимлардир тоғоралари, кимлардир белдан паст ҳазиллари билан эътибор тортмоқчи бўлади. Кимдир эса, ақл ва фаросати билан ундан яхши натижаларга эришади. Шунинг учун, кўп кўрув учун шу ишни қилдим, дейдиганларнинг аслида шундай бошқа ишга калласи етмайдиган бўлади.
Расмдаги Бобур эса яхши кетяпти.
Расмдаги Бобур эса яхши кетяпти.

24.01.202516:50
Миллий кийимларнинг кийилишини ҳар доим қўллаб-қувватлаганман.
Ҳатто бу дипломатик протоколга ҳам киритили керак. Шу йўналишдаги тарғиботлар миллат учун фойдали ҳисобланади. Бунинг сиёсий аҳамиятини кўпилик тушунмайди.

24.01.202511:47
Ҳоу бир баннер бор эдику, бир нарсага бир нарса қодир деган.
Шуни олиб ташлаганларнинг қўллари дард кўрмасин!

23.01.202519:36
Тиниб тинчимаган одамларей, нималарни ўйлаб топишмайди :)

23.01.202519:02
Менинг исмим эълон қилинганда, унга “Мағриблик моликий қози” унвони ҳам қўшиб айтилди. Темур мени ўз ҳузурига чақирди. Чодирга кириб, унинг ҳузурига яқинлашганимда, уни ўз тирсагига суяниб ўтирган ҳолда кўрдим. Унинг олдида турли хил таомлар тақдим этилаётган эди. У таомларни чодир атрофида жойлашганларга юборишни буюрди. Чодирга кириб, мен аввал: “Ассалому алайкум”, – деб салом бердим ва ҳурматим ифодаси сифатида камтарлик ила бошимни эгдим. Шу пайт у бошини кўтариб, менга қўлини узатди. Мен унинг қўлини ўпдим. У менга ўтириш учун ишора қилди, мен турган жойимда ўтирдим. Сўнгра ўз хизматчиларидан бири бўлган ва Хоразмдан келган ҳанафий мазҳабининг энг билимдон фақиҳларидан бири Абдулжаббор ибн Нуъмонни (1403 ёки 1406 йилда вафот этган) чақириб, уни ҳам ўтиришга буюрди. У бизга таржимон бўладиган бўлди.
Темур мендан Мағрибнинг қаеридан ва бу ерга нима учун келганимни сўради. Мен шундай жавоб бердим: “Ватанимни Маккага ҳаж сафари учун тарк этдим. Мен денгиз орқали Мисрга келдим ва 784 йил (1382) Рамазон ҳайити куни Александрия портига етиб келдим. Бу вақтда шаҳар деворлари ичида байрам тантаналари ўтаётган эди, чунки (Мамлук султони) Зоҳир Барқуқ ўз тахтида ўн кун мобайнида халқни қабул қилаётган эди”. Темур мендан: “Зоҳир Барқуқ сизга нима қилди?” – деб сўради. Мен шундай жавоб бердим: “Ҳамма яхши муносабатни қилди. У менинг мавқейимни тан олишда саховатли эди, мени меҳмондўстлик билан кутиб олди ва ҳаж учун менга озиқ-овқат ва маблағ етказиб берди. Кейин, қайтиб келганимда у менга катта маош ажратди ва мен унинг ҳимояси ва марҳаматидан баҳраманд бўлдим”.
Муқаддима. Ибн Халдун
(Янги нашр)

23.01.202518:36
Насиб қилса, давоми тез кунда.

23.01.202518:03
23.01.202509:50
Тарихий асарлар ва қўлёзмаларнинг таржимаси шарафли, шу билан бирга ўта мураккаб вазифадир. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Шулардан биринчиси, тарихий асарларнинг ёзилиш жараёни билан боғлиқ. Муаллиф ўз асарини ёзиб тақдим этгандан сўнг, уни вақт ўтиб тўлдириши ва ўзгартириши, ёки вақт ўтиб баъзи фикрларини қўлёзманинг янги нусҳасидан олиб ташлаши мумкин. Бу ҳолат Ибн Халдуннинг “Муқаддима” асарида ҳам кузатилади.
Сулаймон Улуғдоғ “Муқаддима” асарининг туркчага таржимаси нусҳасида асарнинг тақдири ҳақида шундай дейди: “Ибн Халдун ушбу асарни илк бор 1347 йилда Тунисдалигида ёзиб, Султон Абу Аббосга тақдим этган. Бу “Муқаддима нинг “Тунис нусҳаси” деб ном олган қўлёзмаси ҳисобланади.
Ибн Халдун Мисрга келганидан кейин, “Муқаддима” асарини қайта кўриб чиқди, унга тузатиш ва иловалар киритди. Сўнгра асарнинг янги қўлёзмасининг бир нусҳасини Миср Султони Зоҳир Баркукка, бошқасини эса тахминан 1388 йилда Мағриб султони Абу Форис Абдулазизга туҳфа қилди. Бу нусҳа “Форис нусҳаси” номи билан машҳур бўлди. Европа кутубхоналари ҳамда Шимолий Африка ва Мирс кутубхоналарида сақланаётган қўлёзмаларнинг кўпчилигида ушбу асардан нусҳа олингандир.
“Муқаддима”нинг Тунисдаги қўлёзмасидаги асосий мавзулар, айрим ўзгартиришлар билан Мисрда ёзган қўлёзмалар билан бирлашиб кетди. Ибн Халдун Мағрибда эканлигида ёзган қўлёзмасида “Мен жойлашган Мағрибда”, “Машриқдан келган хабарларга кўра” каби ибораларни ишлатган, Мисрда асарга ўзгартиришлар киритаётганда ушбу ибораларни ўз жойида қолдирган ёки кўздан қочирган. Шунинг учун ҳам, муаллифнинг Тунисдаги қўлёзмалари билан Мисрдаги қўлёзмалари аралашиб кетган.
Ушбу нусҳалардан маълум бўлади-ки, Ибн Халдун 1388 йилда ўз асарини Абу Фарисга туҳфа қилганидан кейин, то ўзининг вафоти, яъни 1406 йилга қадар асарга яна баъзи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритгандир.”

Рэкорды
19.02.202523:59
3.6K
Падпісчыкаў22.02.202523:59
100
Індэкс цытавання17.01.202519:32
22.7K
Ахоп 1 паста25.01.202518:20
1.3K
Ахоп рэкламнага паста22.02.202523:59
6.70%
ER30.09.202423:59
1214.29%
ERRРазвіццё
Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.