Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
PORTAL24 | Расмий канал avatar
PORTAL24 | Расмий канал
PORTAL24 | Расмий канал avatar
PORTAL24 | Расмий канал
26.02.202517:59
"Опен бюджет" билан қурилганига 15 кун бўлган стадион томи қор ёққани сабабли қулаб тушди

Жиззах вилояти Жиззах тумани Мустақиллик МФЙ да "Опен бюджет" ташаббусли лойиҳа асосида қуриб, топширилганига 15 кун бўлган сунъий қопламали стадион томи ва панжаралари қорни кўтара олмай қулаб тушибди.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
26.02.202514:55
Тошкентда “Hotel Business Forum-2025” ўз ишини бошлади

Батафсил:👇👇👇
https://portal24.uz/757/uz_c/

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида ўзбек тили мактаби очилади

Батафсил:👇👇👇
https://portal24.uz/755/uz_c/

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
26.02.202509:02
Шаҳардаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Тошкентнинг кўплаб ҳудудларида қор сабаб дарахтлар синиши кузатилмоқда

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇹🇲 Туркманистонда 8 март муносабати билан барча аёлларга пул берилади

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакатдаги аёлларга 60 манат (220 минг 549 сўм) пул беришни буюрди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🌥 Республикамиз бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ, кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
- Ижтимоий тармоқларда “Тошкент ҳайвонот боғи ёпилди” мазмунидаги хабарлар тарқалди.

- “Portal24” мухбири ҳолатни ўрганди. Видеони батафсил
You Tube саҳифамизда кўришингиз мумкин!

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Россияда эр «Porsche Macan» автомобилини чиқиндига ташлаб кетди

14 февраль кунида у ушбу автомобилни хотинига совға қилган. Хотинига эса бу совға ёқмаган. Жаҳли чиққан эр автомобилни чиқинди контейнерига ташлаб кетган.

12 кунда буён автомобиль чиқинди майдонида ётибди. Аёл эса 23 февралда эрини табрикламагани айтилмоқда.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Жанубий Корея президенти судда фуқаролардан узр сўради

Батафсил:👇👇👇
https://portal24.uz/754/uz_c/

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Тошкентдаги боғчада болани стулга скотчлаб қўйган тарбиячи ишдан олинди

Юнусобод туманидаги “Фирст Дайcаре” хусусий мактабгача таълим ташкилотида 2025-йил 21-феврал куни тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиси тарбияланувчилардан бирини овқат емагани учун стулга скотчлагани аниқланган.

Бу воқеадан сўнг ташкилот маъмурияти тарбиячи тарбиячи ёрдамчиси билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилган ва улар ишдан бўшатилган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇰🇬 Қирғизистондаги “Кудайберген” бозори ёниб кетди

Бозордаги бир кечада автомобиль эҳтиёт қисмлари дўкони ва техник хизмат кўрсатиш шохобчасига ўт кетган.

Ёнғинни ўчириш учун 12 та ўт ўчириш бригадаси сафарбар этилган. Ёнғин майдони 3000 квадрат метрни ташкил этди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
🇷🇺🇮🇷 Россиянинг энг замонавий самолёти Эронда тақдим қилинди

Россия Эроннинг Бандар-Аббосдаги базасида бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолёти намойиш қилган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Бугун, 26 феврал куни журналист Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди

Маълум бўлишича, у охирги вақтларда оғир касаллик билан оғриётганди.

Алишер Рўзиохунов кўплаб машҳур интернет нашрларида ва «Акцент» лойиҳасида ишлаган. У фаолияти давомида давлат ва жамият ривожи йўлида юзлаб ижодий материаллар тайёрлаган.

Шунингдек, Алишер Рўзиохунов давлат ташкилотлари ходимларини бир столга жамлаб, «Мунозара клуби» каби катта лойиҳалар ташкил қилган эди.

Журналист 2021 йилда «Ижтимоий-ҳуқуқий медиа маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти муҳаррири сифатида «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланган.


“Portal24” ижодий жамоаси марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва мухлисларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Гулистон ва Ширин шаҳарлари ҳудуди кенгайтирилади!

Батафсил:👇👇👇
https://portal24.uz/756/uz_c/

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
26.02.202510:17
Тошкент шаҳрида ноқонуний шлагбаумларга қарши рейдлар бошланди

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
24 февраль Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли босқини бошланганининг уч йиллиги муносабати билан дунёнинг турли мамлакатларида украиналиклар билан бирдамлик акциялари бўлиб ўтди

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Фавқулодда вазиятлар вазири ўзгарди

Президент фармони билан Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди.

Вазирликни 2022 йилдан бери Абдулла Ҳамидуллаевич Қўлдошев бошқариб келаётган эди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин қисқарди

Батафсил:👇👇👇
https://portal24.uz/752/uz_c/

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
26.02.202515:20
Тошкентда аҳоли шаҳар бўйлаб номаълум жониворни айланиб юрганини пайқаб қолди

Яккасарой тумани аҳолиси шаҳар бўйлаб номаълум жонивор айланиб юрганини маълум қилган. Тошкент шаҳар экология бошқармаси ходимлари тезда воқеа жойига бориб, бу қоракўлоқ – Қизил китобга киритилган ноёб тур эканлигини аниқлади. Йиртқич ушланиб, Тошкент ҳайвонот боғига ўтказилди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
26.02.202512:20
Самарқанддаги боғчада ходим гўшт ўғирлагани айтилмоқда

Видеода айтилишича, Пахтачи туманидаги 28-сонли МТТда хўжалик мудири пишган гўштларни ўғирлаб кетаётганда қўлга тушган.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Тошкентдаги сотув офисларидан бири ёниб кетди

Батафсил:👇👇👇
https://portal24.uz/753/uz_c/

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
26.02.202506:31
Чиқиндидан қарзи борлар электр энергияси учун тўлов амалга ошира олмайди. Сенат янги қонунни маъқуллади

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
💵 Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 26 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди!

Telegram
| Instagram | YouTube | Web sayt
Ҳиндистон қирғоқларида тошбақаларнинг сони рекорд даражага етди

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Паказана 1 - 24 з 210
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.