Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
РАСТАМОЖКА avatar
РАСТАМОЖКА
РАСТАМОЖКА avatar
РАСТАМОЖКА
Перыяд
Колькасць праглядаў

Цытаванні

Пасты
Схаваць рэпосты
26.02.202505:49
Мен тўғри жавобни топдим. Сиз ҳам синаб кўринг.
19.02.202509:01
Транзит декларациясини (ЭПИ кодни) тўлдириш билан шуғулланувчи декларантлар ҳам Божхона брокерларига қўйилган талабларни бажариши керак.

Шу хабарни "транзитчилар"га юбориб қўйинглар. Эртага "биз эшитмагандик" деб юришмасин.

🕊 @rastamojka_uz
Савол йўллашдан аввал нимани сўрамоқчи эканлигингизга эътибор беринг илтимос.

Китоб бизни даволайди, кўпроқ китоб ўқинглар...

🕊 @rastamojka_uz
13.02.202509:19
Божхона томонидан оғзаки тушунтириш берилди. Содда қилиб айтиб ўтишга харакат қиламан:

Божхонага декларация юборишда ТИФ қатнашчилари Божхона брокерларига мурожаат қилмасдан, ўз корхонаси номидан штатидаги божхона расмийлаштируви бўйича мутахасис томонидан амалга оширса бўлади. Учинчи шахсга хизмат кўрсатилмаганлиги учун, шартнома тузиш талаб этилмайди. Декларация юборган ходим ТИФ қатнашчисининг штатида расман ишлаётган бўлиши керак. Бу холатда божхона органини хабардор этиш талаб этилмайди.

Қачонки корхона учинчи шахсга Божхона брокери сифатида хизмат кўрсатсагина, божхонани белгиланган тартибда хабардор этиш талаб этилади.

🕊 @rastamojka_uz
12.02.202507:13
❗️ Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасислар ва шу касбни эгалламоқчи бўлганлар диққатига.

BISMUTH EDUCATION жамоаси сизларга мамнуният билан Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасисларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларига старт берганлигини эълон қилади.

Дарслар Божхона қўмитаси тасдиқлаган ўқув режа асосида олиб борилади.

Ўқув марказининг афзалликлари:
- ҳамёнбоп нархлар;
- онлайн ва офлайн дарслар;
- Божхона органларида ва брокерлик фаолиятида 20 йилдан ошиқ тажрибага эга устозлар жамоаси.

Кичкина сирни айтиб ўтаман: РАСТАМОЖКА канали админи ҳам устозлар жамоаси қаторида. ☺️

Қуйидаги рақамга мурожаат этиб ва ўз жойингизни банд қилишга шошилинг:

+998994564777

🕊 @rastamojka_uz
11.02.202516:26
Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мухторов Илхом Мухторович бошқа ишга ўтиши муносабати унинг ўрнига "Тошкент АЭРО" Ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи Насиров Ғайрат Фархадович тайинланди.

🕊 @rastamojka_uz
25.02.202504:31
#лойиҳа
"Божхона божхона соҳасидаги тартиб-таомиллари янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори лойиҳаси порталга жойланган.

Лойиҳага кўра, Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган:
- рақамли маркировкаланадиган товарларни эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштиришда, маркировкалаш шарти билан шартли чиқариш божхона режимига расмийлаштиришга рухсат бериш;

- товарларни вақтинча олиб киришда божхона божлари ва солиқларни тўлашдан шартли озод этишнинг аниқ муддатларини белгилаш;

- жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали дори воситалари, тиббий буюмлар ва биологик фаол қўшимчаларни олиб ўтиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш;

- божхона тўғрисидаги қонунчилик талаблари ўртасида вужудга келган номувофиқликларни ҳамда ноаниқ нормаларни бартараф этиш.

🕊 @rastamojka_uz
19.02.202508:50
❗️ Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасислар ва шу касбни эгалламоқчи бўлганлар диққатига.

BISMUTH EDUCATION жамоаси сизларга мамнуният билан Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасисларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларига старт берганлигини эълон қилади.

Дарслар Божхона қўмитаси тасдиқлаган ўқув режа асосида олиб борилади.

Ўқув марказининг афзалликлари:
- ҳамёнбоп нархлар;
- онлайн ва офлайн дарслар;
- Божхона органларида ва брокерлик фаолиятида 20 йилдан ошиқ тажрибага эга устозлар жамоаси.

Кичкина сирни айтиб ўтаман: РАСТАМОЖКА канали админи ҳам устозлар жамоаси қаторида. ☺️

Қуйидаги рақамга мурожаат этиб ва ўз жойингизни банд қилишга шошилинг:

+998994564777

🕊 @rastamojka_uz
19.02.202506:01
Ҳукуматнинг “Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-табирлар тўғрисида”ги 77-сон қарори қарори қабул қилинди.

Қарор билан:

Ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш ҳамда шартномалар ижросида асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликлар шаклланишини олдини олиш мақсадида:

- ташқи савдо шартномалари сони 22 тадан 6 тага (экспорт, импорт, бартер, ички экспорт, инвойс асосида экспорт, инвойс асосида импорт) қисқартирилди;

- ташқи савдо иштирокчилари учун битта шартнома доирасида турли божхона режимларидан фойдаланиш имкони яратилди;

- эндиликда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида товарларни мамлакатимиздан олиб чиқишни назарда тутувчи “марказлаштирилган экспорт”, “экспорт биржа”, “экспорт-консигнация”, “қайта ишлаш (республика ҳудудида)”, “экспорт лизинг”, “олиб чиқиш” шартномалари умумий “экспортшартномаси шаклида, товарларни мамлакатимизга олиб киришни назарда тутувчи “марказлаштирилган импорт”, “импорт биржа”, “қайта ишлаш (республика ташқарисида)”, “импорт лизинг” ва “олиб кириш” шартномалари умумий “импортшартномаси тарзида шакллантирилади;

- "импорт" шартномаси асосида товарларни “эркин муомалага чиқариш (импорт)” ёки “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимларига ёхуд кейинчалик хорижга сотиш мақсадида “божхона омбори”, “эркин омбор” ва “эркин божхона зонаси” божхона режимларига расмийлаштиришга рухсат этилди;

- "экспорт" шартномаси асосида товарларни “экспорт” божхона режимига ёки божхона ҳудудига аввал олиб кирилган товарларни “реэкспорт” божхона режимига ёхуд “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан кейинги қайта ишлаш операцияси учун “эркин омбор” божхона режимига расмийлаштириш имконияти жорий этилди;

- товарларнинг шартнома ижросида акс этиши божхона юк декларациясининг битим хусусияти бандига мувофиқ амалга оширилади.

Ваколатли иқтисодий оператор мақомини олиш жараёнлари соддалаштирилди ва уларга татбиқ этиладиган қулайликлар кенгайтирилди. Бунда:

- божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддати 20 иш кунидан 30 календарь кунгача узайтирилди;

- хавф даражаси ўрта бўлган операторларнинг товарлари бир соат мобайнида расмийлаштирилиши белгиланди;

- юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари икки ва ундан ортиқ маротаба мавжуд бўлмаслик шарти қайд этилди;

- ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик суммаси 10 фоиздан ошмаслиги белгилаб берилди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган санадан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.

🕊 @rastamojka_uz
13.02.202505:03
Корхона божхона брокерлиги фаолиятини амалга ошириб, ўзига ўзи хизмат кўрсата оладими?

Божхона брокери фаолиятини амалга оширишнинг талаб ва шартларидан бири - декларант ёки ваколатли шахсга кўрсатадиган хизматларни ўзаро тузилган шартнома асосида амалга ошириш.

Шунда, агар импортёр корхона штатитга 2 та божхона расмийлаштируви бўйича мутахасисни ишга олиб, божхонани хабардор қилиб, брокерлик фаолияти билан хам шуғулланса, шу корхонага декларация хизматини кўрсатиш учун ўзи билан ўзи шартнома қилиши керакми? Ким шу хақида билса админга ёзворинглар.

🕊 @rastamojka_uz
12.02.202505:51
Ишлаб кетди. Шу кимдир каналда ёритишимни кутиб тургандек гўё.

🕊 @rastamojka_uz
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи Насиров Ғайрат Фархадович Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.

Муқаддам СТК бошлиғи бўлишдан олдин Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи вазифасида хизмат қилиб келган.

🕊 @rastamojka_uz
24.02.202510:41
Ким айбдор: ўқитувчи ёки ўқувчи?

Дунё саводхонлик рейтингида Ўзбекистон етакчилардан. Лекин молиявий саводхонлигимиз паст. Ўқувчиларнинг ҳар тўртинчиси дарсда устозига қулоқ солмайди. Ҳар олтинчи ота-она фарзандининг ўқишига мутлақо бефарқ.

Сабаблар фақат булар эмас: “қолипда қотган” зерикарли дарслар, гаджетлар, эътибордан четда қолаётган мактаб ҳожатхоналари ва болалар таомномаси...

СУБЪЕКТИВнинг ўрта таълимга бағишланган бу галги мавзуси ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз. Чунки ҳар олтинчи ўзбекистонлик – ўқувчи, ҳар етмиш бешинчи юртдошимиз – ўқитувчи.

Видеони кўриш

🕊 @rastamojka_uz
19.02.202508:47
Божхона қўмитаси билан қўшимча техник ҳужжатларни имзолаган суғурта ташкилотлари:

“KAPITAL SUGʻURTA” AJ (+998 71 200-11-00);
“ALFA INVEST” AJ (+998 78 120-00-70 (80);
“MY-INSURANCE” AJ (+998 71 205-19-19);
“GLOBAL INSURANCE GROUP” AJ (+998 90 001-18-55);
“ARIA SUGʻURTA TASHKILOTI” AJ (+998 71 202-88-88);
“TEMIRYOʻL-SUGʻURTA” AJ (+998 71 207-19-01).
18.02.202510:41
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов, вилоят аҳолисига мурожаатнома йўллади ҳамда Telegram орқали боғланиш рақамини +998774080105 маълум қилди.

Сирдарёликларга юбориб қўямиз.

PS. Юракдан ишласа бўларкану, бошқа ҳокимларга ўрнак бўладиган ишни бошлабди, барака топсин.

🕊 @rastamojka_uz
13.02.202504:51
#мантиқсиз_бож

Автобетонаралаштиргич (ТИФ ТН коди 8705400001) импортида қуйидагича божхона тўловлари ставкалари белгиланган:

- Божхона божи: 70% + 1 см.куб учун 3 АҚШ доллари
- ҚҚС: 12%
- Утилизация йиғими: 600 БХМ


PS. Ундан кўра, олиб кирманглар деб қўя қолилар.

🕊 @rastamojka_uz
Шу видеони кўриб турилар, яхши бўп кетар...

🕊 @rastamojka_uz
Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари МУХТОРОВ ИЛХОМ МУХТОРОВИЧ бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига ИБРАГИМОВ ОТАБЕК ИСМОИЛОВИЧ биринчи ўринбосар бўлиши кутилмоқда.

И.Мухторов ва О.Ибрагимовлар ўз лавозимига 2022 йил 27 март куни тайинланган эди.

🕊 @rastamojka_uz
20.02.202513:02
Президентининг 29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сонли қароринининг 1-иловасини давлат тилига ўгириб, ТИФ ТН кодларни 2022 йилги версияга ўтказиб қўйсак бўлмайдими, қийналиб кетдик "переходник"га қараб ва рус тилини ўргана олмасдан.

Ундан ташқари, Божхона кодексининг амалдаги версиясида 48 марта "Давлат божхона қўмитаси" жумласи ишлатилган экан. Шу жумла "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" бўлиши керак эмасмиди?

Ўз вақтида киритилмаган ўзгартиришлар, эртага низоли ҳолатлар юзага келганда божхонанинг ўзига қарши ишлайдику.

🕊 @rastamojka_uz
19.02.202508:46
Ўқув курсларини Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида йўлга қўйилиши маълум қилинган ўқув ташкилотлари:

BOJXONA INSTITUTI (+998 55 502-76-00, +998 71 202-99-90 (43-17);
BROKERLAR UYUSHMASI (+998 90 187-85-98);
“BISMUTH EDUCATION” MCHJ (+998994564777);
“BERHAL-EDUCATION” MCHJ (+998 77 057-11-55);
“PERFECT CONTROL SERVICE” MCHJ (+998 97 756-00-04).

🕊 @rastamojka_uz
13.02.202513:43
Фармацевтика маҳсулотларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи ташкилотлар диққатига!

Юртимизда фармацевтика маҳсулотларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи ташкилотларнинг “Asl belgisi” миллий ахборот тизимига уланганлик ҳолати таҳлил қилинганда, Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP) сертификатига эга бўлган 329 та тадбиркорлик субъектларидан 15 таси ҳамда 8 428 та дорихонадан 1 100 таси “Asl beligisi” миллий ахборот тизимига уланмаганлиги аниқланди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, юртимизда дори воситаларини рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш механизмларининг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг қонуний айланишини таъминлаш мақсадида, фармацевтика маҳсулотларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи ташкилотлардан “Asl Belgisi” миллий ахборот тизимига дарҳол уланишларини, фаолиятини мажбурий рақамли маркировкалаш қоидалари талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишларини сўрайди.

Батафсил

🕊 @rastamojka_uz
13.02.202504:44
#мантиқсиз_утилизация

2025 йил 1 майдан ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун 45 млн. сўм (120 БХМ) миқдорида утилизация йиғими ундирилса, двигатель қуввати 1 литргача бўлган бензинда юрадиган автомобиллар учун эса 11,25 млн. сўм (30 БХМ) миқдорида ундирилар экан. Шундан бензинда юрадиган автомашиналарни рағбатлантиряпмизми?

Шунингдек, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган транспорт воситаларига белгиланган космик ставкадаги мантиқсиз утилизация йиғимларининг ТОП 3 лиги қуйида келтирилган:
1-ўрин: Тўла вазни 20 тоннадан 50 тоннагача бўлган юк автомобилларга - 258.75 сўм (БМХ690).
2-ўрин: Эгарли тягачларга (ТИФ ТН коди 870120) - 251.25 сўм (670 БХМ);
3-ўрин: Автобетонаралаштиргичларга (ТИФ ТН коди 8705 40) - 225 млн. сўм (600 БХМ).

Қуйидаги видеоларни томоша қилишни тавсия қиламан:

Йўқ утилизацияга они калласидек йиғим!

Утилизация монополия учун янги "баҳона"ми?

🕊 @rastamojka_uz
12.02.202505:22
Кеча соат тахминан 15-30дан буён ТСО ЯААТ тизимига кириб бўлмаяпти. (ташқи савдо контрактлари билан ишлаб бўлмаяпти). Хар қанақа усулда имконсиз.

Тизим ишламаса нималар бўлади:
- Ташқи саво контрактларини тизимга рўйхатга олиш имкони йўқолади.
- Хорижий хамкорлар билан валюта операцияларини амалга ошириш имкони йўқолади. (валюта тушмайди ва тўловни амалга ошириб бўлмайди)
- Контрактлар билан ишлаш имкони бўлмаганидан кейин экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш чекланди.
- Импорт ва экспорт чекланганидан сўнг, юк ортилган автомашиналар харакатлана олмай, мижозга "простой" ёзишни бошлайди.

Ҳеч қайси ташкилотдан огоҳлантириш ёки расмий хабар берилгани йўқ. 19 соатдан бери хамма жим.

Узилишга сабабчи бўлган ва огоҳлантириш бермаган масъул идораларнинг жавобгарлик масаласи кўриладими?

🕊 @rastamojka_uz
11.02.202507:47
Эътибор беринглар, лойиҳада божхона божидан имтиёзлар 2027 йил 1 январга қадар "Озиқовқатсаноат" уюшмасига аъзо корхоналарига тадбиқ этиш назарда тутиляпти.

Шу жойида монополияни ёки эксклюзив ҳуқуқни ҳиди келмаяптими мободо?!

🕊 @rastamojka_uz
Паказана 1 - 24 з 58
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.